топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

Тошкент кимё-технология институти
 Тошкент кимё-технология институтида  14-январь-“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан
“Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида ўтказилган тантанали маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Юртимиз мустақиллигининг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов ташаббусига асосан қабул қилинган мазкур ҳужжат армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб  чиқилишига йўл очди. 1993 йилнинг 29 декабрида 14 январь юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шу боис жорий йилнинг 12 январь куни “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг ташкил этилганлигининг 26-йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида адабий-маърифий тадбир ўтказилди.
                      
 Институтимизда “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирларини ўтказишнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, талаба-ёшлардан Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда худудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш, уларни ўз ватанига содиқ ва фидоий инсонлар этиб тарбиялаш институт профессор-ўқитувчиларининг энг муҳим вазифаларидан бирига айланган.Шунингдек тадбирда институтнинг барча фвакультетлари фаол иштирок этишди.

Биз навқирон авлод вакилларини баркамол, етук кишилар қилиб вояга етказсак, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб борсак, ватанимиз шунчалик қудратли давлатга айланади.  Ватанни, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ватанпарвар бўлиш, содиқлик, фидойилик туйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажагидир.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг академияси ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
                     
Ушбу тадбирлар доирасида ҳарбий таълим соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамда нафақадаги ўқитувчи-офицерларни маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантирилди,институт талабалари ҳарбийларни байрам билан табриклаш мақсадида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 39/290-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюришди, Мудофаа Вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларидан хабар олинди, институт талаба ёшлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Давлат музейига ташрифи уюштирилди.“Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб ташкил этилган барча тадбирлар оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.