топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Самарқанд шахрининг асл ёши қанча?

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан
Самарқанд Марказий Осиёнинг енг кўҳна шаҳарларидан бири сифатида дунё ҳамжамиятининг еътиборида бўлиб келган.
Унинг тарихи, шаклланиши,  тараққий етиши, айниқса, ёши тўғрисида турли қарашлар, мунозаралар ва илмий ёндашувлар ҳалигача давом етмоқда. Бугунги кунда ҳам бу шаҳар билан боғлиқ айрим тарихий маълумотлар  мавжуд. Қизиғи, ушбу далиллар гарчи норасмий бўлса-да, аввалгиларини  қисман инкор етади.
Абулқосим Фирдавсий ўзининг «Шоҳнома» асарида Ерон ҳамда Турон ўртасида кечган жанг тўғрисида тўхталади ва Турон ҳукмдори Афросиёб (Алп Ер Тўнга) ҳақида ҳикоя қилар екан, Афросиёб харобалари қадим Туроннинг пойтахти бўлганлигини айтади.
Собиқ Иттифоқ даврида, аниқроғи 1970 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан Самарқанд шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи нишонланганида юбилей ташкилотчиларига турли давлатлардан «Самар­қанднинг ёшини қисқартиришга қандай журъат етдингиз?» мазмунидаги хат ва телеграммалар келган. Ўша пайтда ташкилотчилар шаҳар ёшини Аҳмонийлар сулоласи Самарқандни босиб олган вақтни инобатга олиб ҳисоблашган еди. Ахир, ушбу сулола қуруқ чўлу биёбонни емас, балки Самарқанддек йирик шаҳарни қамал қилиш учун келганликлари тарихий манбалардан ҳам маълум-ку. Кейинги пайтлардаги археологик изланишлар ҳам бу фикрларни тасдиқламоқда.
Бундан ташқари, тарихчи ан-Насафий «Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд» асарида араб саркардаси Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги қўшин 712 йили шаҳарни егаллаганида, ўша пайтдаёқ шаҳарга камида 2250 ёшга тўлган еди, деб ёзади. Агар шундай бўлса, бизнингча, Самарқанд 3540 ёшда бўлиши лозим. Бу еса Туроннинг пойтахти Афросиёб, яъни Самар­қанд еканлиги тўғрисидаги фик­р­ларни яна бир бор тасдиқлайди.
Маълумки, юнон-македонлар Политимет, яъни Зарафшон дарёси бўйидаги шаҳарни Мароқанда, деб аташган. Зотан, Самарқанд деҳ­қончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ юксак ривожланган ҳозирги Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларини ўз ичига олган тарихий ҳудуд — Сўғдиёнанинг маркази бўлган. Самарқанд тарихига кенг­роқ назар ташласак, у доим ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамиятга ега бўлган Турк хоқонлиги, Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Чингизийлар давлатларининг пойтахти ёки муҳим сиёсий, иқтисодий, маданий маркази бўлганлигига гувоҳ бўламиз. Самарқанд шуҳратининг янада ортишида Амир Темур ва унинг сулоласи ҳукмронлиги катта рол ўйнаган. Зеро, Амир Темур Самар­қандни пойтахт сифатида танлашига унинг географик жиҳатдан қулай ўринда жойлашганидан ташқари, у тарихни, жумладан, туркий халқлар тарихини мукаммал ўрганиб, шаҳар қадимдан Турон елининг пойтахти еканлигини билганлиги ҳам сабаб бўлган.
Яна бир муҳим маълумот шуки, Самарқанд 1925-1930 йилларда Болшевиклар томонидан ташкил етилган Ўзбекистон ССРнинг ҳам пойтахти саналган. Янги манбаларда келтирилишича, ушбу йилларда Самарқанд нафақат Ўзбекистоннинг пойтахти, қолаверса, мус­табид совет ҳокимиятига қарши курашиш маркази ҳам ҳисобланган. 1927 йилда Абдурауф Фитрат ва унинг сафдошлари ташаббуси билан ташкил етилган Самарқанд педагогика академияси — ҳозирги Самар­қанд давлат университети  ватанпарвар зиёлилар тўпланиб, ўзларининг миллий-озодлик ғоялари тарғиботини олиб борган маскан бўлган.
Мустақиллик йилларида Самарқанд Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри, норасмий иккинчи пойтахти, иқтисодий, маданий маркази сифатидаги ўрни янада ошди. 1996 йилдан бошлаб еса 18 октябр «Самарқанд шаҳри куни» сифатида нишонланиб келинади. 2007 йилда шаҳарнинг 2750 йиллик юбилейи нишонланиши унинг бутун дун­ёдаги нуфузи ва ўрни беқиёслигидан далолат беради.
Археологик тадқиқотлар келажакда шаҳарнинг асл ёшини илмий жиҳатдан исботлаб беради, деган умиддамиз.
Муаллиф: Алишер Тойиров,  Самарқанд ветеринария медисинаси институти Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт кафедраси досенти, тарих фанлари номзоди. Шаҳзод Ахмедов, кафедра ўқитувчиси

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.