топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Самарқанд шаҳрида 1 май куни «Фавворалар сайли» ўтказилди

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан

Шифокорларнинг таъкидлашича, фаввора инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Дам олувчига ҳузур бахш этиб, чарчоқни чиқаради, асабни тинчлантиради ва кайфиятни кўтаради. Кечқурунлари фаввора жилосига тикилиб, ундан баҳра олган кишининг қон айланиш тизими ва мия фаолияти яхшиланади. Сув бўйида ором олган киши енгил тортади ва тетиклашади. Шу боис фавворалар атрофи бугун севимли масканга айланган. Бу эса гўзал ва бетакрор фаввора яратиш баробарида, улар атрофини ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришни тақозо этади.
Бу борада ҳам қадимий ва навқирон шаҳар Самарқандда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, майсазор ва гулзор барпо этиш, дарахтларга шакл бериш, каштан, япон сафораси, лола дарахти, қрим соснаси, қора сосна кўчатларини экиш ва парваришлаш тажрибаси шаклланди.
1-май куни Фавворалар сайли Самарқанд шаҳридаги Кўксарой ва Театр майдонларида, Амир Темур номидаги ва Университет хиёбонларида, Ислом Каримов майдонида, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудда, «Шоирлар боғи» ва Самарқанд темир йўл вокзали майдонидаги фавворалар атрофида ўтказилди.
Фавворалар сайлида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари ўз оила аъзолари талаба-ёшлар эса тенгқурлари билан муносиб ишитрок этишди.
СамҚХИ Матбуот хизмати,
 
Фарида ХАДЖАЕВА.    
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.