топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Президент совғаси академик Абдукаримов Диамат Тўхтаевичга топширилди

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан
Самарқанд вилоятида ҳам Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан уруш иштирокчиларига Президентимиз табриги ва совғаси – олтин соат топширилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд қишлоқ хўжалик институти кичик фаоллар залида бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимияти ва жамоатчилик вакиллари, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирок этишди.   
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига Президент табригини ўқиб берди ва олтин соатни  академик Абдукаримов Диамат Тўхтаевичнинг қўлига тақиб қўйди.
– Халқимизнинг меҳр-мурувватини сўз билан таърифлаб бўлмайди, – дейди академик Диамат Тўхтаевич. – Ҳар доим иззат-икром билан йўқлаб туришади. Айниқса, Президентимизнинг биз кексаларга бўлган самимий муносабатидан бошимиз кўкка етмоқда. Инсон қадр-қиммати улуғланган юртда шундай эътибор ва эҳтиромда яшаётганим мен учун олий саодатдир.

 СамҚХИ Матбуот хизмати,
Фарида ХАДЖАЕВА тайёрлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.