топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Менинг дўстим Ватан ҳимоячиси 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан
Юртни, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқоронинг олий бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда ўз оила аъзолари, дўстлари, ёру-биродарларидан узоқда Ватанни қўриқлаётган мард ўғлонларни яқинларнинг қанчалик соғинишларни аскарлик шарафига муносиб бўлган ҳар бир инсон яхши англаб етади. Олисдла муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган дўстингиз билан охирги марта қачон кўришгансиз? У билан дилдан суҳбатлашмаганизга қанча бўлгани эслай оласизми? Ҳозир у билан кўришиб қолсангиз, нима деган бўлардингиз? Ушбу саволлар берилганда юрак хаприқиши турган гап. Чунки, инсон узоқ вақт кўришмаган ўз яқинлари билан бирга қадрдон дўстларини ҳам соғинади, уларнинг суҳбатини қўмсайди. Айниқса, ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларга бу жуда билинади. Юртимизда Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар юртимизнинг турли ҳудудларида муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарларга оила аъзолари қаторида дўстлари билан ҳам видеомулоқот орқали кўришишларига имконият яратиб берилмоқда. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” деб номланган видеомулоқотда Самарқанд ва Хоразм вилоятларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг оила аъзолари, дўстлари бир-бирлари билан дийдорлашди. Видеомулоқот иштирокчиларини Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари масъул ходимлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари, ҳарбийлар Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги билан табриклади. Уларга энг самимий тилаклар билдирилди. Шундан сўнг Хоразмда ҳарбий хизмат ўтаётган самарқандлик аскарларнинг ўз навбатида, қадимий ҳамиша навқирон шаҳарда хизмат қилаётган кўҳна урганч йигитларнинг оила аъзолари, дўстлари Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.