топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Матонатнинг ўчмас ёди

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан
Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Хотира ва кадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан жойларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири 2000 йил 4-август куни Сурхондарё вилояти, Узун туманида содир бўлган жанговар ҳаракатларда ўқдан яраланиш натижасида ҳалок бўлган сержант Улуғбек Барноев хонадонида бўлиб ўтди. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Умар Ҳайём кўчаси 21 хонадонда бизни Улуғбекнинг ота-онаси Абдулла ота ҳамда Сабоҳат аялар кутиб олишди.
«Жасорат ва матонатингиз – биз учун ибрат!» номли шиорни ўз ичига олган тадбирда СамҚХИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Ахроров, профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талабалар иштирок этишди.
– Ватанни тинчлиги, унинг озодлиги учун жон берган фарзандларини ҳеч ким унитмайди, – дейди СамҚХИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ф.Ахроров. Уларнинг ибратли ва машаққатли ҳаёт йўли, хизмат фаолияти ҳар биримизга, айниқса, ёшларга ибрат мактаби бўлади. Бугунги тинч-осойишта кунларга шукрона айтиб, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатаётган кексаларимизнинг ўгитлари ўғил-қизларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Тадбирда институт талабалари  ўзлари тайёрлаб келган қўшиқ, шеър ва саҳна кўринишларини намойиш этди.

 
СамҚХИ Матбуот хизмати,
Фарида ХАДЖАЕВА тайёрлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.