топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАРДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЗАРУРАТИ ХАҚИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан
ХХI келиб  инсоният тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, хозирга қадар бошидан кечираётган даврдан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб даврда яшамоқда.          Бугунги кунда халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ниҳоятда кучайиб, беқиёс ранг — баранглик ва мураккаблик касб этмоқда. Янги асрнинг моҳияти ва қиёфаси ҳақида турлича қарашлар мавжуд. “Кимдир уни юксак технологиялар замони деса, кимдир тафаккур асри, яна биров ялпи ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда… Аммо кўпчи ликнинг онгида бу давр глобаллашув даври тариқасида таассурот уйғот моқда”[1] — деб таъкидлайди И.А.Каримов “Юксак маънавият — енгилмас куч” китобида.
Глобаллашув инсоннинг онгу шуури, тафаккури самараси сифатида вужудга келган жаҳон миқёсидаги умумий жараён, таъбир жоиз бўлса, инсоният бошидаги яна бир синов, мураккаб ва зиддиятли жараён. Дарҳақи- қат, хозирги кунда чегара ва худудларни, тизимларни тан олмайди ган, узлуксиз кучайиб бораётган глобаллашув жараёни инсониятни ўйга солдир моқда. Юқорида Юртбошимиз таъкидлаганидек, бу ҳақда ранг-баранг фикрлар билдирилмоқда. 
 Глобаллашув жараёни янги – янги худуд, минтақаларни, барча фаолият соҳаларини ўз домига тортиб бормоқда. “Глобаллашув жараённинг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, деб таъкидлайди — И.А.Каримов, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир  қуролга айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта кузатиши муқаррар”[2]. Биргина ахборот соҳасидаги глобаллашув жараёнини оладиган бўлсак, унинг таъсири жаҳонда етакчилик қилиш, инсоният онгини, айниқса ёшлар онгини заҳарлаш учун кечаётган шиддатли курашда намоён бўлмоқда. Глобаллашув жараёнларини дунё миқёсидаги ягона давлатни қарор топтириш, ягона жаҳон маданиятини шакллантиришдек, фақат айрим мафкура марказларининг манфаатларига жавоб берадиган мақсадларга хизмат қилдириш йўлидаги интилиш кучаймоқда. Агар ўз вақтида бу жараённинг жилови тортилмаса, глобалла шувни маданиятлараро мулоқат воситасига, миллий ўзига хосликни бойи тувчи омилга, дунёдаги  ранг — барангликнинг  муҳим  манбаига  айлантирилмаса, кишилик жамияти глобал тақдирнинг ожиз ўйинчоғига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.
Ҳозирги кунда ҳаётимизда содир бўлаётган туб ўзгаришларнинг нафақат сифати, характери, балки суръатлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Дарҳақиқат, XX асрнинг иккинчи ярмида тараққиёт суръатлари беқиёс равишда жадаллашди. Китоб чоп этишнинг миқёси ва кўлами инсон нинг янги билимларни эгаллаш имкониятини кучайтирди. Агар китоб чоп этиш дастгоҳи кашф этилган дастлабки пайтда Европада йилига тахминан 1000 та номдаги китоб нашр этилган бўлса, ҳозирда кунига 1000 тадан ортиқ номдаги китоб чоп этилмоқда. Янги технологияларнинг ҳаётга жорий этилиши натижасида охирги 100 йил мобайнида ахборотнинг силжиш тез лиги 102 марта, мулоқот тезлиги 107 марта, ахборотни қайта ишлаш тезлиги 106 марта ошди.
Глобаллашув натижасида “оммавий маданият” ниқоби остида нохуш ҳодисалар ва ёт унсурларнинг тарқалиш хавфи ҳамда халқнинг бой маънавий ҳаётини бирхиллашуви, миллий ўзлик туйғусининг сусайиши каби хатарлар ҳам кучайиб бормоқда. Бугунги дунё бошидан кечираётган глобаллашув жараёни  ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Лекин, дунёдаги айрим кучлар шундай ҳам мураккаб дунёни янада мураккаблаштиришга зўр бермоқдалар. Хусусан, доимо зўровонлик ва гегемонлик ҳисобидан бойлик орттириб келган кучлар “оммавий маданият” ғоясини кенг тарғиб қилмоқдалар. Бу жараён бугун рок ва поп музика, видео ва турли жанрдаги  фильмлар, сериал лар, ранг-баранг кўнгилочар шоу-томошалар, ўйинларни қамраб олмоқда. “Оммавий маданият” ниқобидаги аксилмаданият пайдо бўлиб, тобора кенг ёйилиб бормоқда. «Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўровонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзи ниниг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди»[3], — деб огоҳланти ради И.А.Каримов. Ушбу маданиятнинг асосида аввало тижорат, моддий манфаатдорлик борлигини замонавий фан ҳам эътироф этмоқда. “Оммавий маданият” ни ниқоб қилиб бузуқлик ва зўровонлик сингари инсон шахсини руҳан емирадиган, ёшлар онгигини заҳарлайдиган ғояларни тарғиб этадиган асарларнинг ҳақиқий маданиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Афсуски, замонавий оммавий маданият ХХ аср цивилизацияси маҳсули ўлароқ, стандартлашган истеъмол маҳсулотлари ва “эркин” хулқ — атвор намуналари йиғиндиси  сифатида тор мазмунда тушунилаётир.
Бугунги кунда техника ривожи ҳамда турмуш фаровонлигининг ўсиши билан истеъмолчилик психологиясининг янада кучайиши, адабиётда кўнгилочар, мазмунан саёз саргузашт ва детектив асарларнинг, “эркин мухаббат” мавзусидаги китоблар, кино ва телевидениеда турли хил сериаллар, аудио ва видео дисклар, шоу тадбирларнинг, уларни оммавий тарзда ишлаб чиқара диган  индустриянинг  пайдо  бўлишига  олиб  келди.  Табиатан  бундай “маҳсулот” ларда халқчилик, миллийлик ниҳоятда заиф. Афсуски, қаттиқ рақобат шароитида айрим корчалонлар мўмай даромад олиш мақсадида инсонда тубан ҳирсларни қўзғайдиган мавзуларни кўпайтириб, аста-секин замонавий аксилмаданият яратдилар. Унинг нафақат элитар маданият, балки оммавий маданиятга мутлақо алоқаси йўқ. Шунинг учун ҳам ҳақиқий оммавий маданиятни ва уни ниқоб қилиб олган аксилмаданият билан чалкаш тирмаслик керак. Оммавий маданиятга эмас, балки оммавий маданиятни ниқоб қилиб олган аксилмаданиятга, унинг дидсизлигига ва ахлоқсизлигига, инсонни ҳақоратловчи, тубанлаштирувчи маҳсулотларга қарши курашиш давр талабидир.
 Айрим ёшларнинг ривожланмаган дидига оммавий маданиятда кўп учрайдиган мазмунан саёз, сийқа ва жўн маҳсулотлар нинг мос келиши ва мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Оммавий маданият бир томондан аксилмаданиятга бориб тақалса, иккинчи томондан мумтоз маданиятга бориб тақалади. Шу боис, бундай маданият намуналари ичида нозик дид ва юксак маҳорат билан яратилган кўплаб асарлар ҳам мавжуд.
 Маданият аслида нисбий тушунча. Ушбу тушунчани шаклланишида кишини ўраб турган муҳит, яшаш шароити, турмуш тарзи, муносабатлар тизими алоҳида ўрин тутади. Кейинги вақтларда миллий турмуш тарзимизга мутлақо ёт бўлган айрим зарарли ғоялар  одатлар ва ёт унсурлар суқулиб киришга ҳаракат қилмоқда. Бу ўз навбатида глобал жараёнларни сунъий тезлаштиришга ҳаракат қилаётган кучлар учун жуда ҳам қўл келиши айни муддао.
Ана шундай зарарли одатлардан бири ота – боболаримиз тушига ҳам кирмаган “Валентин куни” нинг ёшлар айрим қатламига кириб бораётгани дир. “Валентин куни”да аксарият  кўнгил очар жойлар, дам олиш масканлари да “ошиқ-маъшуқлар” учун байрам дастурхонлари ёзилмоқда, хусусий радиостанциялар маза — матрасиз, бўлмағур қутлов ва номаларни ўқиб эшитдирмоқдалар. Ҳолбуки, ўша биз танимайдиган, балки танишимиз унча шарт ҳам бўлмаган Валентин бобонинг номига мадху санолар ёғилаёт ган айёмда, яъни 14 февралда буюк давлат арбоби, жаҳон  тамад-дунига улкан хисса қўшган аждодимиз  Заҳириддин Муҳаммад Бобир таваллуд топганли гини унутиб қўйилмаяптими? Бобир Мирзодек боболаримизни хотирамиздан сиқиб чиқариб, уларнинг ўрнига  Валентин боболарни сингди ришга ҳаракат қилинмаяптими? Шу нуқтаи назардан қаралганда бир зум ҳам хушёрликни қўлдан бермаслик, бундай ҳатти ҳаракатларга қарши курашиш, унинг ҳақиқий  мазмун — моҳиятини, халқимиз руҳига, маънавияти ва ахлоқига зидлигини очиб бериш, ёшлар онгини ушбу хуружлардан сақлаш давр талабидир.
Аҳлоқнинг туб моҳиятида миллий қадриятлар алоҳида ўрин тутади. Собиқ совет тузуми даврида эса ана шу оддий ҳақиқат унутилиб, “коммунизм қурувчисининг аҳлоқ кодекси”  деган сохта ва сунъий тамойилларни жорий этишга зўр берилди. Маънавий таҳдидларнинг энг хатарли  жиҳати жамиятларнинг ахлоқий тамойилларига таҳдид солишда намоён бўлмоқда. Миллий ахлоққа тажовузнинг беозор, ҳатто, кимгадир ёқимли бўлиб кўринадиган шакли — “оммавий маданият” ҳодисаси билан боғлиқ. “Оммавий маданият”, туб моҳиятига кўра, миллий маданиятнинг кушандаси, у маданий хилма — хилликни хушламайди, оламни якранг кўриш унинг мақсади. “Оммавий маданият” ниқобидаги тушунчалар билан умуминсоний қадрият-лар ўртасидаги тафовутни, уларнинг мақсад — моҳиятини нозик илғаш   муҳим  аҳамият кашф этмоқда.Глобаллашувнинг салбий оқибатларини, “оммавий маданият”  ниқоби даги аксилмаданият ва турли ғаразли, нохолис ахборотлар хуружининг таъсирини мумкин қадар камайтириш учун ,  ёшлар сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик маданиятини юксалтириш талаб этилади.
         Шуни унутмасик керакки баъзи ёшларда ҳар қандай аҳборотни мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилиш ҳолатлари учраб туради. Интернет сайтларида ёшлар дунёқарашига ижобий таъсир қилувчи аҳборотлардан ташқарибузғунчи ғоялар асосида шакллантирилган материаллар, Ғарб ҳаёт тарзига мос, ўзбек халқи минталитетига зид одатлар ва кўникмаларни тарғиб қилувчи материаллар, мақолалар, клиплар, фильмлар ҳам учраб туради. Бу каби ёт ғоя ва аҳборотларни ёшлар томонидан қабул қилинаётганлиги  ташвишли ҳолатдир. Шунинг учун ҳам бу ҳолатларни олдини олишда, бизнинг фикримизча,  қуйидаги муаммоларга муҳим эътибот бериш зарурдир:     
Биринчидан, ёшлар  ушбу хуружларга қарши ўз ақллари, билимлари, интелектуал салоҳиятлари билан курашишлари лозим. Бунинг учун оилада ота — она фарзанларини мустаҳкам иродали, иймони бут қилиб қилиб тарбиялашни энг асосий вазифа деб ҳисоблашлари лозим. Бу билан ёшлари миз ўз қадрига етадиган, саботли, мустаҳкам иродали бўлиб тарбия оладилар;
Иккинчидан, ёшларни турли адабиётларни мутаола қилишдан сақлаш керак. Чунки, ҳозирги кунда ҳеч қандай нашриёт номи ёзилмаган, номаълум бўлган ҳар хил адабиётлар чоп этилмоқда-ки, уларни ёшлар мушоҳада қилишлари қийин бўлмоқда. Зеро, уларнинг айримлари ёшлар онггини заҳарлаш учун ҳаракат намунасидир.
Учинчидан, ёшлар учун ҳозирги кунда ҳавфли бўлиб бораётган нарса — бу уяли алоқа воситаларидир. Чунки ҳар қандай салбий ҳолатни, диний ёт оқим ғояларини баён эттирувчи маълумотлар ана шу воситалар орқали кенг тарқалиб бормоқда.
Тўртинчидан, ҳозирги кунда интернет тармоғи ёшлар онгига таъсир этаётган аҳборот воситаларидан бирдир. Ёшлар улардан ҳар хил маълумот ларни олмоқдалар ва ишонувчанлик хиссиётлари кучли бўлганлиги учун уни мутоала қилмоқдалар ва тўғри деб қабул қилмоқдалар. Шунинг учун уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш жуда муҳимдир.     Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки глобаллашувнинг салбий оқибатларини, “оммавий маданият”  ниқобидаги аксилмаданият ва турли ғаразли, нохолис ахборотлар хуружининг таъсирини мумкин қадар камайтириш учун   ёшларнинг сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик маданиятини юксалтириш талаб этилади.
         Навқирон авлодни миллий ва умумбашарий қадриятларга, маданият дурдоналарига болаликдан бошлаб ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда “оммавий маданият”га хос айрим кўринишларга танқидий муносабатни, аксилма-даниятга, турли бузғунчилик ғоялар ва ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Олдимизда турган таҳдидларга, ёшлар тақдирига бепарво қараш ёхуд бемалол ва хотиржам яшаш мумкин эмас. И.А.Каримов таъкидлаганидек,  юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва таҳликали ҳаёт ҳақида, унинг шафқатсиз ўйинлари тўғрисида бирёқлама ва сохта тасаввур бўлмаслиги керак.

Рахматов А. – СамДАҚИ талабаси
Ф.Қосимова – ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси


[1] И.А.Каримов. Юксак маънавият — енгилмас куч. Т.,”Маънавият”, 2008й. 110 бет.

[2] И.А. Каримов.  Юксак маънавият — енгилмас куч. Т.,”Маънавият”, 2008й. 113 бет. 

[3] И.А. Каримов.  Юксак маънавият — енгилмас куч. Т.,”Маънавият”,2008й. 117 бет.  

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.