топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш” бўйича семинар ўтказилди

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан

Жорий йилнинг 1-май куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институти кичик фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Чорвачиликда “Nasl-xizmat” Республика наслчилик уюшмаси ҳамда “Халқ Банки” ҳамкорлигида “Ўзбекистон гўшт ва сут ишлаб чиқариш истиқболлари: эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар” мавзусига бағишланган ҳалқаро илмий-амалий ўқув семинари бўлиб ўтди. 
Ҳалқаро семинарда Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Халқ банки, департаменти директори Д.Абдурайимов, Германиянинг “ZVE-Zuchtvieh Export” GmbH компанияси тижорат директори Виктор Берч,  Голландиянинг “Trouw Nutrittion” компаниясининг мутахассиси Игорь Детко ва Артур Свирид, вилоят Қишлоқ сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол талабалари иштирок этишди.
Семинар давомида Чет давлатлардан наслли молларни келтиришда тўғри танлаш ва баҳолаш, Қорамолчиликда озуқа тайёрлаш, қайта ишлаш ва қорамолларни озиқлантириш технологияси тўғрисида, Сигирлар ва бузоқларда учрайдиган асосий касалликлар ва уларнинг олдини олиш ҳамда даволаш услублари, Сигирларнинг туғишдан кейинги даврда парваришлаш ва уларнинг репродуктив органларида учрайдиган касалликлар ва уларни олдини олиш чоралари мавзуларида қизғин музокаралар ўтказилди.
СамҚХИ Матбуот хизмати,
 
Фарида ХАДЖАЕВА.    

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.