топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ҳаё – қиз бола ибоси

Samarqand veterinariya meditsinasi instituti
Илм-фан

Қиз бор уй файзли, саранжом-саришта бўлади. Қизлар тимсолида халқимиз бўлғуси оналар, келажак авлодни дунёга келтириб, вояга етказадиган насл давомчиларини кўради.  
Қиз бола одоби билан гўзал дейди халқимиз. Миллий урф-одат ва қадриятларимиз руҳида тарбия топган, иболи, ҳаёли ва юксак маънавиятли қизлар ана шундай ҳуснга эга бўлади.  ;
Президентимиз раҳнамолигида қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, турли ёт ғоялардан асраш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада оила, таълим маскани ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорлик муҳим омил бўлаётир. 
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигида қизларнинг одоб-ахлоқ мезонларига қатъий риоя этиши, тафаккурини бойитиш, салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида тажрибали психологлар, ўқитувчи ва мураббийлар, ҳаёти ибрат онахонлар иштирокида турли тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар мунтазам ўтказилмоқда.
Ман шундай тадбирлардан бири Биотехнология факультетида ўтказилди. Унда факультет декани, декан ўринбосарлари, институт Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими аъзолари, талаба-қизлар иштирок этишди.  
– “Аждодларимиз қадимдан бола тарбияси, айниқса, қиз боланинг камоли, истиқболи ҳақида қайғурганлар, қиз фарзанд дунёга келса, унга алоҳида меҳр ва эътибор кўрсатганлар, – дея ўз сўзини бошлади Биотехнология факультети декани А.Элмуродов. – Чунки у бўлажак она, насл давомчиси. Қизларнинг оналик, рўзғор илми, оилавий ҳаёт тўғрисидаги тасаввурларини ўрганиш мақсадида факультетлда турли тадбирлар, сўровлар уюштирилмоқда. Факультет фаоллари томонидан ота-оналар ўртасида қизларни турмушга узатиш, ўғилларни уйлантиришдан аввал уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, билим олиши ва бирор касб-корнинг бошини тутишига кўмаклашиш учун тушунтириш-тарғибот ишлари доимий равишда олиб борилаётир. 
Институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ж.Сафиддинова сўзга чиқиб, оила жамиятнинг ажралмас бир бўлаги. Жамият оилалардан ташкил топади, оила эса шахслардан. Шу жиҳатдан олиб қарасак, жамият, оила ва шахс бўлиб, уларнинг ҳар бири бошқасидан айри ҳолда мукаммал бўла олмайди. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият равнақига шу даражада мустаҳкам пойдевор бўлади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида  кўплаб тадбирлар амалга оширилди. Республикамиз Конститустиясининг 63-моддасида «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга», деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Оилалар тинч-тотув яшашса, жамиятга келтирадиган ютуқлар ҳам кўпаяди, фарзандлар яхши тарбия олади. Оилага ғамхўрлик қилиш ва унга ҳар тарафлама моддий ва маънавий ёрдам бериш, инсонпарвар демократик давлатнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Тадбир давомида талаба-қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди. 
 
Биотехнология, чорвачилик махсулотларини 
қайта ишлаш технологияси факультети, 
Ёшлар билан ишлаш бўйича 
декан ўринбосари,
А.Нурниёзов.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.