топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

14-fevral sevishganlar kuni-ma’naviy tanazzul o’chogi

Samarqand qishloq xo'jalik instituti
Илм-фан
Биласизми инсон қалби шундай яратилганки хурсандчиликларга, байрамларга мойил, ўч бўлади. Чунки биз байрамлар сабабли дўсту-ёр, қариндош уруғни холидан хабар олиш, анчадан буён кўрмаган қадирдонлар билан дийдор кўришиш имкониятига эга бўламиз. Бу бизни халқимизга отамерос одатдир. Бизни мақтаса, мақтанса ва тантана қилса арзигулик байрамларимиз салмоғи анча. Бироқ, ҳозирги кунда шунақанги ноанъанавий тантана қилиш одат туссига кираётган қўштирноқ ичидаги байрамлар ҳам борки номини эшитиш биланоқ таажубланиб энсангиз қотади. Мен бугун оммавий маданиятнинг ажралмас бир бўлаги тарзида ёшларимиз ҳаётига кириб келаётган “Валентин куни” айтишларича “Севишганлар куни” ҳақида тўхталмоқчиман. Мен эсимни таниганимдан биламанки 14-феврал санаси бобоколонимиз шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди сифатида эсланарди. Бироқ бугундачи бизни тенгдошларимиз ушбу кунда нимага тадорук кўришмоқда. Бу кунни қанақа тарзда эслашмоқда, қай йўсинда нишонламоқда бир фикрлаб кўринга… Биринчидан, севги – илохий пок туйғу, балки шунинг учун ҳам уни асраб-авайлашимиз, бошқаларга ички кечинмаларимиз ҳақида жар солмасдан, уни танҳо қалбда туйишимиз керак деб ўйлайман. У бировга кўз-кўз қилиш учун берилмайди. Иккинчидан, бу беҳаёлик кунининг қандай келиб чиққанлигини ва аслида нимага бориб тақалишини яхшилаб билиб олиши лозим. Эрамиздан аввалги даврларда қадимги Римда болалар ўлими кўпайиб, аёлларнинг фарзанд кўролмаслиги улар тўғрисида “Ёмон аёл” деган ҳақоратли тушунчани уйғотган. Одамларни бу холат ташвишлантира бошлаган. Қандайдир бир донишманд буниниг ечими сифатида муҳаббат илоҳи Жуна Фебруата ва худо Фавнларнинг номига эчкини қурбонлик қилиб, шу ҳайвон терисидан тайёрланган тасма билан кўчада кўзга кўринган аёлларни калтаклашлари, аёллар ҳам бунга ўз ихтиёрлари билан рози бўлишлари кераклигини, сўнг кўнгилхушлик қилишлари-ю, оқибатда ҳамма бахтга эришишини айтади. Буни амалга ошириш у ёқда турсин, ўйлашнинг ўзи нақадар тубанлик. Аввалига ушбу маросимлар “Луперкалий” номи билан машхур бўлган. Кейинчалик Рим императори Клавдий II ўз қушинидаги аскарларни тартибини сақлаш мақсадида бу намойишларни бекор қилади, уйланишни тақиқлаб қўяди. Черков хизматчиси авлиё Валентин эса севишганларга енгиллик яравтиш мақсадида уларга ёрдам беради, ўзи ҳам бир қизга кўнгил қшяди. Бундан хабар топган император-феврал куни уни қатл эттиради ва шу бўйи ушбу сана римликлар хотирасида “Валентин куни” сифатида сақланиб қолади. Севишганларининг бир-бирига дилидагини изхор қилиб, совғалар, “Валентинка”лар улашадиган кун аслида шармандалик куни эканлиги айтинг бугун кимни ташвишга солаяпти дейсиз. Бу байрамни бизга тарғиб қилаётган кимсаларнинг асл нийяти нима деб ўйлайсиз. Уларнинг нийятиниг амалга ошишига бизнинг лоқайдлигимиз сабабчи бўлмаяптимикан.
“Kun.uz” манбаси: Аҳоли, айниқса ёшлар орасида ичкиликбозлик, ахлоқий бузуқликни тарғиб қилиш, абортлар, гиёҳвандлик, никобланмаган ёвузлик-мана шулар “Севишганлар куни”нинг асл мониятини очиб берувчи хатарлардир.Маълумотларга қараганда инсонга керак бўлган энг муҳим нарса “Жинсий яқинлик эркинлиги” эканлиги онгларга сингдирилиши оқибатида сўнгги юз йил ичида гинекологларнинг кабинетларида абортлар натижасида урушлардагидан кўра кўпроқ жонлар қурбон бўлган. Бугунга келиб аборт қилинган чақалоқларнинг тўқималаридан тиббиётда, парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқаришади ва озиқ-овқат саноатида фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Азиз тенгдошим бугун бутун дунёни жунбушга келтираётган чуқур ўйга чўмдираётган глобал муаммоларни сизга эслатиб ўтиришниниг хожати йўқдир. Сиз буни яхши биласиз. Шунинг учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб “Севишганлар куни-маънавий таназзул ўчоғи” шиори остида бирлашайлик ва бундай заррарли иллатларга қарши курашайлик
Норжигитов Рахимжон
СамҚХИ “Камолот” ЁИҲ “Иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш йўналиши” сардори

1 изоҳ

avatar
Bu bayram bizning yurtumizda uzoq o'tmishda bo'lmagan G'arb mamlakatlaridan kirib kelgan G'arbona odat hisoblanadi buning oldini olishning iloji yo'q yoshlarning ongiga o'tirib qolgan g'srbona fikrlarrdan asta sekinm xalos bo'lish kerak
 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.