топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Тафаккур синовлари” Республика танловининг минтақавий босқичи ўтказилди.

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 19 май куни Қарши давлат университети фаоллар залида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” Республика танловининг минтақавий босқичи ўтказилди.
Ўтказилган танловда Бухоро давлат университетининг “Келажак ёшлари”, Самарқанд давлат университетининг “Улуғбек ворислари”, Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус”, Қарши давлат университетининг “Адолат” жамоалари ўзаро ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказдилар.
“Тафаккур синовлари” Республика танловини ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар вакиллари, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Орзиқулов, ФЖШМҚМИ вилоят бўлинмаси бўлим бошлиғи М.Файзуллохўжа, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи М.Шукуровадан иборат Ҳакамлар ҳайъати жамоларнинг  билимларини баҳолаб бордилар.
Иштирокчи жамоаларнинг тўплаган баллари ва Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра:
1-ўринни Бухоро давлат университетининг “Келажак ёшлари” жамоаси,
2-ўринни Қарши давлат университетининг “Адолат” жамоаси,
3-ўринни Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус” жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Қарши давлат университетининг диплом ва эсдалик совғлари билан тақдирландилар.
Ғолибликни қўлга киритган Бухоро давлат университетининг “Келажак ёшлари” жамоаси  танловнинг Республика боқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.