топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Одам савдоси – мудҳиш жиноятдир” иншолар танлови

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан 2018 йил 14 февралда тасдиқланган “Одам савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 10-банди ҳамда Олий ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил               1 майдаги 377-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича барча факультетлардан ғолибликни қўлга киритган талаба-ёшлари ўртасида 25 май куни “Одам савдоси – мудҳиш жиноятдир” мавзусидаги иншолар танлови ўтказилди.
Танловда Педагогика, Хорижий тиллар, Ўзбек филологияси, Тарих ва ижтимоий фанлар, Жисмоний маданият ва Табиий фанлар факультетларидан жами 26 нафар талаба иштирок этди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад – ёшларнинг одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграция соҳасидаги саводхонлигини ошириш, хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ғолибликни қўлга киритган иншолар республика босқичига қатнашиш учун тақдим этилади.
 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.