топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мақоллар - маънавият хазинаси

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
Мустақилликнинг  дастлабки  кунларидан  бошлаб  юртимизда  амалга  оширилаётган  кенг  кўламли  ишларнинг  амалий  натижаси  ўлароқ,  адабиёт  ва  саньат,  маданият,  матбуот  соҳаси, хусусан,  илм-фанга     эьтибор  кучайди. Эркин  ижод  учун,  миллий  қадриятларимиз  ва  бой  маьнавиятимизни,  халқимиз  тарихини,  унинг  бугунги  сермазмун  ҳаётини  тўлақонли  ва  ҳаққоний  акс  эттириш  учун  зарур  шароитлар  яратилди.  Бугунги  кунда  амалда  татбиқ  этилаётган  барча  ислоҳотларнинг  туб замирида  юртимизда  янги  ҳаёт,  янги  жамиятнинг  маьнавий  асосларини  мустаҳкамлаш,  комил  инсонни  тарбиялаш,  миллий  ўзликни  англаш,  халқимизнинг  асрлар  оша  яшаб  келаётган  бой  адабий  меросини  янада  юксалтириш,  халқлар  ва  миллатлар  ўртасидаги  бағрикенглик, дўстлик ришталарини  боғлаш,  маьнавий  қадриятларимиз   намуналарида  она  тилимизнинг  бетакрор  жилваларини  гавдалантириш   ётади.
 Баркамол  авлоднинг  маьнавий  оламини  болаликдан  бошлаб  эзгу  ғоялар  асосида  шакллантириш  ва  камол  топтиришда,  эл-юрт  учун  ибратли  ишларни  бажаришга  қодир  ёшларни  тарбия  қилишда  Ватан  ва  халқ  манфаати,  эзгулик  ва  инсонийлик  тамойиллари  билан узвий  боғланган, бадиий  маҳорат  билан  ифода  этилган  адабиёт билан  биргаликда,  неча  асрлар  давомида  халқимиз  тилида  шаклланиб, сайқалланиб келаётган  мақол ва  маталлар ҳам, ҳикматли  сўз  ҳамда  иборалар  ҳам  бирдек  хизмат  қилади.
Ушбу  халқ  оғзаки  ижоди  намуналари  дўстлик,  элу юрт шаьни, ота-онани  эьзозлаш, ватанни  кўз  қорачиғидай  асраб-авайлаш   ҳақида  бўлиб, миллатнинг  миллий маънавиятини,  қадриятларини, халқнинг ор-номуси, ғурурини  ўзида  тўлақонли  акс  эттирувчи  кўзгудир. Бобо-бувиларимиз, ёшлари  улуғ зотлар  фарзандларни  тарбиялаб,  вояга  етказиш давомида  пурмаъно,  ибратли фикрлар  баён  этилган мақолларни  онгу шууримизга  сингдириб  боришади.
Она юртинг — олтин  бешигинг.  Одоб олтиндан  қиммат. Каттага  ҳурматда  бўл, кичикка  иззатда. Демак, мақолу маталлар, ҳикматли  сўз  ва  иборалар  бебаҳо  маънавият  хазиналари  экан.
 
Боймирова Дилшода Облаёр қизи
Филологияси факультети 4-курс талабаси 
Навоий давлат стипендиянти

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.