топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида республика бўйича китоб байрами ўтказилди. 25 май куни Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ўтказилган “Китоб байрами”да Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари, университет Ахборот-ресурс маркази ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет БТ кенгаши аъзолари бўлган талаба-ёшлар фаол иштирок етдилар. Китобхонларга университет Ахборот-ресурс маркази фондида мавжуд бўлган энг сара илмий, бадиий китоблар кўргазмаси намойиш этилиб, уларга ушбу китоблардан фойдаланиш таклиф этилди. Тадбир давомида адабий мушоиралар, шоир ва ёзувчилар билан ижодий учрашувлар, тезкор савол-жавоб ва расмлар танловлари ўтказилди. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. “Энг фаол иштирокчи” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Эгамбердиев Жавлонбек фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бундай байрамлар китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада оширишга, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини оширишда адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлашга, ёш авлодни интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда, китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада юксалтиришга, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилади.


1 изоҳ

avatar
Китоб — инсоннинг маънавий бойлигидир. Президентимизнинг юқоридаги қарори ёш авлодни китобга бўлган меҳрини оширса, ажабмас. Қарши давлат университети бу борада амалга ошраётган ишлари таҳсинга лойиқдир. 
 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.