топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Хотира улуғдир, қадр абадий

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан

Хотира – ўтмиш билан келажак ўртасидаги мустаҳкам кўприк. Хотира аждодлару авлодлар узвийлигини, ўтмишни, бугунни ва келажакни бирлаштирувчи муқаддас риштадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сон қарори ҳамда унинг 1-иловасидаги “Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 май куни Қарши шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи билан ҳамкорликда “Инсон қадри улуғ,  хотира муқаддас” номли маданий-маърифий, хотира тадбири ўтказилди.
Тадбирда ҳарбийлар,  университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ва вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирни университет Маънавий-маърифий ишлар проректори Ш.Нуриддинов кириш сўзи билан очиб, барчани 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади.
Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Л.Саодатова, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони, полковник Ж.Аъзамов сўзга чиқиб, машъум Иккинчи жаҳон урушида бир ярим миллион ўзбекистонлик иштирок этгани, улардан беш юз минг нафарга яқини жангоҳларда ҳалок бўлгани, қанчадан-қанчаси бедарак кетгани, яна қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб яқинлари бағрига қайтгани, унинг аччиқ хотираларини эслашса, ҳалигача бобою момоларимизнинг кўзларига ёш тўлиши ҳақида сўз юритдилар. Тадбирга сўзга чиққанлар  9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами барчага дахлдор эканлиги ҳақида гапириб, фақат урушда ва уруш туфайли эмас, балки мустақиллик йилларида эли бахтиёрлиги, юрти ободлиги учун, она Ватан тинчлиги учун хизмат қилиб, ширин жонини фидо қилган асл фарзандлар хотирасини унутмаслик, уларнинг қилган савобли ишларини хотирлаб, қадрлаш лозимлигини таъкидладилар.
Қарши горнизони ҳарбий оркестри томонидан ҳарбий ватанпарварлик куй ва қўшиқлари ижро этилди.
Тадбир иштирокчиларига “Сен етим эмассан” фильми намойиш этилди.
Шунингдек, ушбу маданият ўчоғида “Китоблар сайли” кўргазмаси ўтказилди.
  
 



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.