топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЁШЛАР − КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 30 июнь… Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг  ташаббуслари билан Ўзбекистон ёшларининг чинакам таянчи ва суянчи бўлган ташкилот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун. 30 июнь − “Ёшлар куни” Ўзбекистон ёшларининг байрами. Бу қутлуғ санадан бошлаб юртимиз тарихида илк бор ёшлар куни ўтказилиши Президентимиз фармонлари билан белгилаб қўйилди.
2016 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва 2017 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Юқоридаги Қонун ва Фармон республикамиздаги ёшларнинг ижтимоий – иқтисодий, тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя этган ҳолда барча соҳалардаги фаолиятларини дадил олиб боришга куч бағишлаб келмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бугунги кунда барча ёшларимизнинг қалбидан чуқур жой олди ва ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаб келмоқда. Ёшлар учун яратилган кўплаб имкониятлар уларни янада дадил қадамлар ташлаб, турли соҳаларда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари бўлган ёшлар олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиниши, талабалар тўлов контракт суммасининг 35 фоизини тўлаб берилиши, хорижий мамлакатлар ёшлари билан тажриба алмашинишнинг йўлга қўйилиши, 33 номинация бўйича “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти”нинг ташкил этилиши,  олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналиши талабалари учун “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” стипендиясининг жорий этилиши, китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида “Ёш китобхон” танловининг ўтказилиши, ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитларнинг берилиши каби кўплаб имкониятлар ёшларимиз учун яратилиб келинмоқда. Ёшларимиз эса бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, билими, зукколиги ва фаоллигини орттириб боряптилар.
Жумладан, бизнинг Қарши давлат университетимизда ҳам талаба-ёшларнинг ҳар томонлама чуқур таълим ва тарбия олишлари учун қулай шарт – шароитлар яратилган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти Кенгашидаги фаолиятим орқали талаба-ёшлар билан мунтазам суҳбат олиб бориб, уларнинг муаммоларини ўргандик ва ечим топишга ҳаракат қилдик. Талабаларнинг ўқиш ва яшаш шароитларини бошланғич ташкилотимиз етакчилари ҳамиша назорат қилиб бормоқдалар. Буни эса аудиторияларда талабалар билан ўзаро суҳбат жараёнида ҳамда талабалар турар жойларида ўтказилаётган тадбирларда яққол кўришимиз мумкин. Талабалар ўртасида ҳар доим маънавий – маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, спорт мусобақалари мунтазам ўтказилиб, фаол қатнашган талаба-ёшлар моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб келинмоқда. Университетимиз талаба-ёшлари ҳам ўтказилаётган танловлар ва фестивалларнинг шаҳар, вилоят ва республика босқичларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритмоқдалар. Давлатимиз ва ҳукуматимизнинг биз ёшларга кўрсатаётган юксак эътиборлари учун бундан кейин ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи атрофида бирлашиб, она Ватанимиз – гўзал Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнашига ва энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин олишига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Фахр билан шуни айтишим мумкинки, ўтган бир йил кўпгина ёшлар ҳаётида, қолаверса, менинг ҳам ҳаётимда муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистон ёшларининг байрами, яъни 30 июнь – “Ёшлар куни”  барча фидойи ёшларга муборак бўлсин!
                                                                             Шоҳсанам БОБОЖОНОВА,      
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти кенгаши аъзоси, талаба,
Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси

1 изоҳ

avatar
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқ ҳақида яхши статистик маълумотлар асосида мақола шакллантирилибди. Қарши давлат университетида Ёшлар Иттифоқи ва унинг фаолияти жуда яхши йўлга қўйилганлиги диққатга сазовор.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.