топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Энди навбат Республика босқичига!

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
2018  йил 7 май куни Самарқанд шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида олий таълим муассасалари талабалар театр-студиялари фестивалининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда мезбонлар Самарқанд давлат архитектура институтининг “Улуғбек ворислари” талабалар театр-студияси ўзининг А.Навоийнинг “Лисонут-тайр” асари асосида тайёрланган “Қуш тили” номли, Жиззах политехника институтининг “Ибрат” талабалар театр-студияси жамоаси Усмон Азим асари асосида тайёрланган “Улар одам эмас” номли спектакли, Қарши давлат университетининг “Зиё” талабалар театр-студияси М.Уйғур асари асосида тайёрланган “Табиб” номли спектакли билан иштирок этдилар.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳодат Усмонова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари талабалар театр студиялари томонидан намойиш этилган спектаклларни кузатиб, баҳолаб бордилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, танланган асарнинг бадиий-ғоявий талқини ва ечими, саҳна безаги, кийим, реквизит ва бошқа воситалардан фойдаланиш имконияти, ҳаваскор ижрочи актёрларнинг маҳорат даражаси умумий бирликда кўриб чиқилганда танловда “Зиё” талабалар театр студияси томонидан намойиш этилган “Табиб” спектакли биратўла иккита номинация “Энг яхши спектакл” ва “Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этгани учун” номинацияларини қўлга киритди.
      “Зиё” талабалар театр-студияси жамоасини фестивалнинг якуний босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганлиги билан табриклаб, шу йил май ойининг охирги ўн кунлигида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган танловнинг Республика босқичида ҳам муносиб иштирок этишларини тилаймиз.     



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.