топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Чексиз имкониятлар учун рахмат!

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
Барчамизга маълумки, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017-йил 25-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги №2744-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг №417-сонли қарорларига мувофиқ Олий таълим муассасалари талабалари учун Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси жорий этилди. Устозларимдан олган сабоқларим ва улар кўмагида олиб бораётган “Қарши воҳаси шароитида доривор-манзарали гулларнинг биоэкологик хусусиятлари” мавзусидаги изланишларим натижалари боис тенгдошларим қаторида мен ҳам Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори дея эътироф этилдим. Бунинг учун мен Ватанимдан, Президентимдан ва устозларимдан умрбод қарздорман. Бу эътироф менга чексиз қувонч, келажакка ишонч бағишлади. Айниқса, дадажоним ва онажонимга олам-олам шодлик ва ғурур бахш этди. Шунингдек, бу эътироф менинг зиммамга катта масъулият ҳам юклади. Энди мен ҳаётимизда рўй бераётган асрга татигулик ўзгаришларни теран англашим, шу ўзгаришлар ичида ўзимни кўра олишим, тараққиётимиз йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни бартараф этишда дахлдор ва масъул бўлишим шарт деб ҳисоблайман. Мен бор ақл-заковатимни, устозларимдан ўрганганларимни Ватанимнинг гуллаб-яшнаши йўлида сарфлашни ўз бурчим деб биламан. Яна бир бора Президентимга ва устозларимга ўз ташаккур ва эҳтиромимни билдираман.
Г.Каттабоева
ҚарДУ Биология йўналиши 3-курс талабаси
 
Ислом Каримов Давлат стипендианти.

1 изоҳ

avatar
Qoyil. Shunday yuksak natijaga erishgan ekansiz demak bunga loyiqsiz. Chin qalbimdan tabriklayman. Biz kabi yosh talabalarga ham shunday baxt nasib etsin.
Darvoqe,Qarshi davlat Universitetining barcha talabalariga omad tilab qolaman
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.