топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Болаларга беринг дунёни!

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
Жамият ривожланиши, давлат барқарорлашувида келажак авлоднинг ўрни беқиёс. Айниқса, бизнинг юртда болаларга эътибор, меҳр ўзгача. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2018-йил 1-июнь куни Қарши давлат университети раҳбарияти, факультетлар деканлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар Қарши “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида болажонларни хурсанд қилиш мақсадида уларга совғалар тақдим этилди. Табиий фанлар факультети декани Б.Бойсунов интернат уйи тарбияланувчиларига замонавий телевизор совға қилди. Шундан сўнг Мусиқа таълими кафедраси томонидан мусиқий байрам дастури намойиш этилди.
Тадбир болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.
 






1 изоҳ

avatar
Болалар-бизнинг келажагимиз. Мана шундай хайрли ишларни кўпроқ ташкил қилиш керак, деб ҳисоблайман. Албатта, Қарши давлат университетининг  аҳил жамоаси бундай хайрли ишларда доимо фаоллик кўрсатиб  келмоқдалар.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.