топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
2018 йил 22 май куни университет фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир” номли маърузаси ҳамда 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маънавий-маърифий, тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда университет Маънавий-маърифий ишлар проректори Ш.Нуриддинов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Жўраев Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишига қаратилган чора-тадбирлар Дастури ва унинг моҳияти ҳақида гапириб, ушбу Дастур ёшларнинг фаоллигини ошириш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганлигини таъкидладилар.
Тадбирда сўзлаганлар, талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида университетда спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга, ижодий тўгараклар ва турли хорижий тилларни ўргатиш ўқув курслари фаолият олиб бораётганлиги ва бу тўгаракларда талаба-ёшларимиз фаол иштирок этишларини сўрадилар.
Шундан сўнг талаба-ёшларга талабалар театр студиялари танловининг Республика босқичида кетма-кет тўрт маротаба иштирокчиси, университет “Зиё” талабалар театр студияси томонидан “Табиб” номли спектакл намойиш этилди.
 Намойиш этилган спектакл барчага манзур бўлди.
Спектакл намойишидан сўнг талабалар спектакл ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Жорий йил 23-26 май кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ўтказиладиган “Ёшлар келажак бунёдкори” ёшлар тарғибот поезди  доирасида  “Зиё” талабалар театр студияси вилоятимизнинг чекка туманларидаги ёшлар учун ўз спектаклларини намойиш этадилар.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.