топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Биз буюк юрт фарзандларимиз

Qarshi davlat universiteti
Илм-фан
2018-йил 4-май куни Қарши шаҳрида ёшларни ёт ғоялардан асраш, шунингдек, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Биз буюк юрт фарзандларимиз – терроризм, диний экстремизм ва миссионерликка қаршимиз” шиори остида ёшлар спартакиадаси ташкил этилди.
Вилоятдаги таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари, ташкилот муассасаларнинг ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган ушбу мусобақада спортнинг армрестлинг ва миллий кураш турлари ҳамда марафон югуришда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол  иштирок этдилар.
Мазкур спартакиадада университет жамоаси қуйидаги натижаларга эришди:
Спортнинг армрестлинг тури бўйича 1-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Муродов Сафарали, миллий кураш бўйича 66 кг вазнда 3-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Чориев Учқун, 81 кг вазнда 2-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Кенжаев Анвар, 90 кг вазнда 1-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Тоштемиров Ўлмас, 2-ўринни Табиий фанлар факультети талабаси Тоштемиров Машраб, 3-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Тожиев Арслон қўлга киритдилар.
Қарши олимпия захиралари коллежи биносидан вилоят Амфитеатригача бўлган масофада ўтказилган марафон югуришида қиз болалар ўртасида 1-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Нуримова Захро, ўғил болалар ўртасида 2-ўринни Жисмоний маданият факультети талабаси Умбаров Боймурод, 3-ўринни Ўзбек филологияси факультети талабаси Ҳамраев Санжар эгаллади.
       Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.



 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.