топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида

"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!"
Жамият

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда миллий маданиятимиз, адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Мазкур учрашувга бир қатор таниқли адибларимиз ва ижодкорларимиз ҳам таклиф этилган эдилар.
Мамлакатимиз Президентининг ушбу маърузаси юзасидан бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма аъзолари, шоир-ёзувчилар билан йиғилиш ўтказилди. Унда барча иштирокчилар ўз таклифлари, фикр-мулоҳазалари, келажакдаги режалари ҳақида гапирдилар. Шу билан бир қаторда ижодкорлар учун бир қатор муҳим масалалар ҳақида келишиб олинди. Йиғилишни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али (Аҳмедов Муҳаммадали) олиб борди. Шунингдек, шоир-ёзувчилардан Сирожиддин Сайид, Шарифа Салимова, Зулфия Мўминова, Усмон Азим, Мирпўлат Мирзо, Турсун Али, Абдиқаюм Йўлдошев ва бошқалар сўзга чиқиб, маданият, адабиёт ва санъат соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор, самимий мулоқот учун давлатимиз раҳбаридан миннатдор эканликларини билдириб, белгилаб олинган мақсад ва вазифалар, яратилаётган шароит ва имкониятлар ижод аҳлини янги ва сермазмун асарлар яратишга руҳлантириши, барча ижодий ташкилотларни ўз фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, уни ҳар томонлама самарали ташкил этишга даъват этишини таъкидлаб ўтдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.