топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини Андижон вилоятида ўтказилганлиги

"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!"
Жамият
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини
Андижон вилоятида ўтказилганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТ

2017 йил 27 июнь — 1 июль ҳолатига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли
(08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида
“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилди.
Ушбу режа асосида тадбирлар, жорий йилнинг 27 июнь — 1июль кунлари Андижон вилоятининг 2 та шаҳар, 14 та туманларида, жумладан, Андижон, Хонобод шаҳарлари, Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларидаги 83 та худудларда юқори савияда ташкил этилди. Шундан  32 та умумтаълим мактаблари, 36 та касб-ҳунар коллежлари,
7 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (Жалақудуқ тумани Бештол, Қўрғонтепа тумани Дардоқ, Олтинкўл тумани марказий, Булоқбоши тумани “Шарқ юлдузи”, “Ширмонбулоқ”, Марҳамат тумани “Бобохуросон”, “Восилий” маданият ва аҳоли дам олиш марказлари), 2 та ҳарбий қисмда, 10 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида (Жалақудуқ туманидаги 20-сонли, Хўжаобод туманидаги 9-сонли, Қорасув шаҳридаги 27-сонли, Асака туманидаги 11-сонли, Андижон туманидаги 16-сонли, Бўз туманидаги 15-сонли, Шаҳрихон туманидаги 10-сонли, Булоқбоши туманидаги 14-сонли, Марҳамат туманидаги 5-сонли, Пахтаобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари),
4 та туман марказларидаги ўйингоҳларда (Жалақудуқ тумани “Ёшлик” ҳамда Қўрғонтепа тумани “Савай”, Балиқчи, Улуғнор туманлари марказий ўйингоҳлари), 2 та МФЙ (Бўз тумани Янгиқишлоқ, Янгиобод МФЙлари), 1 та зиёратгоҳда (Балиқчи тумани “Учбулоқ” зиёратгоҳи), 1 та “Равон тараққиёт орзуси” масъулияти чекланган жамиятида (Андижон тумани), 1 та болалар оромгоҳи (Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳи)да  ҳамда якуний қисми 1 та Андижон шаҳар “Соғлом авлод” ўйингоҳида юқори савияда ўтказилди.
    Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 62522 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар, шундан, 4 451 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 10 076 нафар касб-хунар коллежи ўқувчилари, 2 170 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 400 нафар ҳарбий хизматчилар,
325 нафар болалар оромгоҳлари дам олувчилари, 45 100 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, марказий ўйингоҳлар, ташкилот ва муассасаларда уюшмаган аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.
Андижон вилоятида ўтказилган тарғибот тадбирларига жалб этилган иштирокчиларнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган жиҳати, вилоятнинг 9 та ҳудуди, яъни Хонобод шаҳри, Балиқчи, Булоқбоши, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Пахтаобод туманлари Қирғизистон Республикаси билан чегарадош эканлиги. Шу муносабат билан ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар ўртасида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ тарғибот тадбирлари ўтказилди, натижада чекка ва чегарадош ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари ва ёшларнинг маданий дам олишлари таъминланди, ўзлари севган санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар билан юзма-юз дилдан суҳбат қуриш, маслаҳатларини олиш ва уларнинг фикри билан ўртоқлашиш имкони яратилди.
Тарғиботчилар гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, театр актёр ва актрисалари Гулчеҳра Носирова, Шамсиқамар Мансурова, Фотима Режаметова, Мавлуда Бойматова, Мухтасархон Юлдашевалар тадбирга йиғилган аҳоли вакиллари билан юзма-юз очиқ мулоқотлар ўтказдилар ва энг аввало, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида истиқлол берган энг олий неъмат – тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, ҳозирги таҳликали ва мураккаб даврда ён-атрофда юз бераётган воқеа-ходисаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, ҳар бир инсон ўз уйини, айниқса ўз боласини ўзи асраши, оила тинч бўлса, маҳалла, қолаверса юрт тинч бўлиши, буюк келажакни қуришда ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга, тарғибот тадбирлари давомида чет давлатларига пул топиш илинжида чиқиб кетиб, “Одам савдоси” қурбонига айланаётгани ёки турли диний оқимлари таъсирига тушиб, ўз Ватанига, она халқига қурол кўтаришгача бораётган фуқаролар юртимизда ҳам борлиги, уларни бу йўлдан қайтариш, энг аввало, ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ўзимизнинг юртимизда ҳам меҳнат учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги, ҳаётимиз фаровонлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди. Айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, таниқли шоирлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Ботир Эргашев, Ҳумоюн Акбар, театр ва кино актёрлари Шавкат Комилов, Гулнора Толипова, Анжелика Есимбетова, Бахора Арслоновалар томонидан айтилган фикрлар, берилган тушунчалар аҳоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг эртанги ҳаёт йўлини белгилашда, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамиятнинг фаол бир аъзоси бўлишига сабабчи бўлдилар.
Мазкур тарғибот тадбирлари аҳоли, айниқса ёшларнинг маданий дам олишларини таъминлаш билан бирга, уларни бир мақсад сари бирлаштириш, қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини чуқур сингдириш, салбий таъсирларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада ривожлантириш, уюшмаган аҳоли ва ёшларни мамлакатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юрти учун нафи тегадиган фидоий инсон бўлишига чорлов вазифасини бажарди.
    Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида таълим муассасаларида, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи “Оқ булут” ва “Қадр” каби бадиий фильмлар намойишини умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, мусиқа мактабларидаги 38 000 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар ва аҳоли вакилларига намойиш этилди.
    Мазкур тадбирлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот”, “Ёшлар” телеканали “Давр” информацион дастурлари ҳамда Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг “Диёр” информацион дастурлари ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига аъзо телестанция Менинг юртим “MY5” телеканаллари орқали ёритиш учун тасвирга олинди.
    Тадбирда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги вилоят бўлими, “Андижоннома”, “Андижанская правда”, “Халқ сўзи”, “Народная слова” ҳамда маҳаллий газеталар мухбирлари иштирок этди.
    Ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳақида жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари www.mcs.uz, www.popcorn.uz, www.fattohhon.com, www.myday.uz, www.auz.uz, www.andijon.mcs.uz каби веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар берилди.
    Тарғибот тадбирлари ўз навбатида эстрада хонандаларининг интернетдаги “instagram”, “facebook”, ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларида онлайн равишда ёритилиб, 82 минг нафардан зиёд ўқувчиларни қамраб олган.

Маълумот учун киритилмоқда.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.