топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+71.41
avatar

Президент асарлари

Батафсил

“Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир”


Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” номли китобининг чоп этилиши мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга эканини алоҳида эътироф этмоқ жоиз.

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади
2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
 Қарорда республика комиссияси бир ҳафта муддатда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Президент Ислом Каримовнинг китоби “2015 йилнинг энг долзарб асари” деб тан олинди

2015 йил 29 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асари чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йилда чоп этилган “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асари “2015 йилнинг энг долзарб асари” номига лойиқ деб топилди. Мазкур асарда бугунги таҳликали даврда миллатнинг ўзлигини сақлаб қолиш, халқнинг бирдамлиги, бир ёқадан бош чиқариб, буюк келажак қуриш йўлида илдам қадам ташлаши, ёшларда Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини юксалтириш,

Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

Президент асарлари
Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

ЎзА, Аъло Абдуллаев (сурат), 09.05.2014 18:57


Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда



Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.


 


Бу сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган эзгу маросимдир.


 


Бундай кунларда бугунги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз.



Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида

Президент асарлари
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори


Ўзбек Миллий академик драма театрининг нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё минтақасида профессионал театр санъатига асос солиш ва уни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги улкан хизматларини инобатга олиб ҳамда ташкил этилганининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда мазкур санага муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда уни юксак даражада ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.


Ушбу режада:


– Ўзбек Миллий академик драма театри биносини капитал таъмирлаш, замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;


– “Ўзбек Миллий академик драма театри” китоб-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;


– Ўзбек Миллий академик драма театри ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;


– “Ўзбекистон театр санъати: тарих, тараққиёт ва истиқбол” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш;


– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда театр фаолиятига бағишланган учрашувлар ташкил этиш;


– 2014 йилнинг сентябрь ойида Ўзбек Миллий академик драма театри биносида мамлакатимиз театрлари вакиллари ва фахрийлари, маданият ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик иштирокида ушбу санага бағишланган бадиий кеча ўтказиш тадбирлари белгилансин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов


Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 январь                               


Манба: uza.uz/oz/documents/30490/

2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

Бундай чора-тадбирларни қўллаш фойдасиз бўлган корхоналарни эса ноль қиймати бўйича хусусий жисмоний шахсларга сотиш масаласи кўриб чиқилсин.


Бугунги кунда хусусий мулк шаклидаги корхона давлат мулки бўлган корхонадан кўра анча самарали ишлашини исботлаб ўтиришнинг зарурати бўлмаса керак.


Тан олиш керакки, бу ҳақда гапирганда, баъзан хусусий мулк тушунчасини нодавлат мулкка асосланган корхоналар тушунчаси билан чалкаштирамиз. Мазкур таърифларга қатъий аниқлик киритиш ва энг муҳими, қонунларимизга мувофиқ равишда иқтисодиётда хусусий мулкнинг устуворлигини амалда таъминлаш, уни қўллаб-қувватлаш ва дахлсизлигини кафолатлаш даркор.


Ишбилармонлик – бизнес юритиш учун амалий қулай шароит туғдириб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг навбатдаги энг муҳим йўналишига айланмоғи зарур.


Сўнгги йилларда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, иқтисодиётимизга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида биз улкан ишларни амалга оширдик.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиздаги оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга. Бу кўрсаткичларнинг барчаси аввало нимадан далолат беради?


Бу кўрсаткичлар энг аввало бизнинг ўз олдимизга қўйган юксак мақсад – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш йўлидан изчил ва босқичма-босқич илгарилаб бораётганимизнинг исботи бўлиб, ана шу мамлакатлар эришган марраларга биз ҳам албатта етамиз, деган ишончни туғдиради.


Ҳурматли юртдошлар!


Иқтисодиётимизнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий вазифа ва устувор йўналишлари аввало бу соҳанингюқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттиришга қаратилган.


Ялпи ички маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноатни 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини 6 фоизга, чакана савдо айланмасини 13,9 фоизга кўпайтириш, бозор хизматларини 16,2 фоизга оширган ҳолда, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.


Солиқ юкини янада камайтириш, жумладан, юридик шахслар учун фойда солиғи ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга, жисмоний шахслар учун энг кам солиқ ҳажмини 8 фоиздан 7,5 фоизга тушириш иқтисодиётимиз ривожида албатта муҳим аҳамият касб этади.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

2013 йилда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари юқори суръатлар билан олиб борилди.


Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилди. Масалан, умумий фойдаланишдаги 530 километрлик автомобиль йўли қурилиб, реконструкция қилинди. Тўрт қаторли Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобиль йўлининг 141 километрлик тармоғини цемент-бетон билан қоплаш, тўрт қаторли Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтадиган 18 километрлик қисмида асфальт-бетон ётқизиш ишлари амалга оширилди, ана шу йўлнинг Қўқон шаҳрини айланиб ўтадиган 15 километрлик тармоғи, шунингдек, Тошкент айланма йўлининг янги йўналиши барпо этилди ҳамда Бухоро шаҳридаги ҳалқа йўлда йўл ўтказгич қурилиши якунига етказилди.


Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун ўтган йили Республика йўл жамғармаси ва халқаро молия институтларининг 565 миллион доллар қийматидаги маблағлари жалб этилди.


2013 йилда темир йўл транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилди. Йил давомида ушбу мақсадлар учун 477 миллион доллар қийматидаги капитал қўйилмалар йўналтирилди. Бу, ўз навбатида, 240 километрлик темир йўл тармоқларини модернизация қилиш, ўз кучимиз билан 550 та юк ва 30 та йўловчи ташийдиган вагон ишлаб чиқариш имконини берди.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

(мазкур маърузанинг биринчи қисми http://fikr.uz/posts/Prezident_asarlari/17903.html олдинги саҳифада)


 


Ҳурматли дўстлар!


Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз даркор. Яъни, сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди.


2013 йилда Инвестиция дастурини амалга ошириш доирасида мамлакатимизда 13 миллиард доллар қийматидаги капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу 2012 йилга нисбатан 11,3 фоизга кўпдир. Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг деярли ярмини, яъни 47 фоизини хусусий инвестициялар – корхоналар ва аҳолининг шахсий маблағлари ташкил этгани алоҳида эътиборга лойиқдир.



2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади

Президент асарлари

18.01.2014



 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси


 


Ҳурматли мажлис иштирокчилари!


Биз бугун 2013 йилнинг якунлари ҳақида гапирганда, аввало, ўтган йилда мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланганини қайд этамиз.


Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди.



"Президент асарларини ўрганамиз" мавзусида Республика кўрик-танлови

Президент асарлари


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан бугун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика таълим марказида ўқувчилар ўртасида «Президент асарларини ўрганамиз» мавзусидаги кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.


 


Унда ҳар бир йўналишлар бўйича ғолиб ўқувчилар аниқланди ва ХТВнинг махсус Диплом ва совғаларига эга бўлдилар.



Барча учун зарурий манба

Президент асарлари
“Юксак маънавият-енгилмас куч” асари ҳақида
 Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни  қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани – бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз.
Ана шу ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб, танлаган тараққиёт йўлимизни онгли равишда қабул қилгани ва қўллаб-қувватлаётгани олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи ва гарови эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.

"Президент асарларини ўрганамиз"

Президент асарлари
Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида Республика Таълим марказида бугун 3 декабрь куни  «Президент асарларини ўрганамиз» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги йилларда олиб борган сиёсий-ижтимоий фаолияти, Президентимиз томонидан  миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизнинг  тикланиши,  мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий турмуш тарзини  яхшилаш борасида  амалга оширилган ислоҳотлар, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши, шунингдек, давлат сиёсати ғояларини ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий,  маънавий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган.

  Танловнинг асосий вазифаси китоб ўқиш орқали ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини  юксалтириш, шахсий манфаатларни мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол фуқаролик позициясига эга бўлган шахсни шакллантиришдан иборат.

Танлов Конституциямизнинг 20 йиллик юбилейи нишонланишини эътиборга олган ҳолда юқори савияда ташкил этилди.

Дарс жараёнида Президентимизнинг асарларидан фойдаланиш

Президент асарлари
«Til millat ko'zgusi», «Adabiyot yashasa, millat yashaydi» kabi purhikmat maqollar zamirida nihoyatda katta ma'no mujassam. Gap o'zbek xalqi tarixi, buguni va ertasi — buyuk kelajagi  haqida ketmoqda.

O'qituvchilarning, Xususanvatan tuygusi va milliy istiqlol g'oyasi va ma'naviyat asoslari fani o'qituvchilarining asosiy dasturulamal vazifasi kamol topayotgan avlodga xalqimizning milliy qadriyatlarini, an'analarini va udumlarini har bir dars, to'garak mashg'ulotlari davomida chuqur anglatib borishdan iborat. O'quvchilarimiz ongiga buyuk tariximiz, ajdodlar merosi, xalq og'zaki ijodi, milliy an'ana va qadriyatlarimizni  singdirib o'rgatishni biz ustozlar muqaddas burchimiz, deb bilmog'imiz  lozim.

«Vatanamiz kelajagi, xalqimizning ertangi kuni, malakatimizning  jahon hamjamiyatidagi obro' — e'tibori avvalam bor farzandlarimizning unib — o'sib ulg'ayib, qanday inson bo'lib hayotga  kirib borishiga bog'liqdir. Biz bunday o'tkir haqiqatni hech qachon unutmasligimiz kerak»- deb, yurtboshimiz o'zining «Yuksak  ma'naviyat — yengilmas kuch» asarida aytib o'tgan fikrini O'zbekistonda faoliyat ko'rsatadigan barcha ustoz va murabbiylar uchun da'vat deb bilaman. Zero, o'zlikni anglash milliy ong va tafakkur, avlodlar o'rtasidagi ruhiy ma'naviy bog'liqlikni anglashdan boshlanadi.

Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар

Президент асарлари
Президент И.А.Каримовнинг ушбу асарининг “Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар” номли бўлимида бугунги кунда маънавиятимизга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонлар чуқур таҳлил қилиниб, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлайди ва маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар бу борадаги  энг муҳим омиллар сифатида кўрсатилади.

Маънавият – инсоннинг улғайиши ва куч-қудрати манбаидир

Президент асарлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарининг муқаддима қисмида бу асарни ёзишга сабаб бўлган омиллар, маънавият соҳасидаги долзарб вазифаларга эътибор қаратилиб, асосий мақсад-муддаолар баён қилинган. Унда  бугун биз тарихий бир замонда яшаётганимиз, халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётганлиги алоҳида таъкидланган. Бу даврда халқимиз тақдирини ўз қўлига олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, илғор ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда асрлар давомида орзиқиб кутилган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётгани, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани, бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик бергани китобда ўз ифодасини топган.                    

Ўзбекистон-демократия ва ижтимоий адолат жамияти

Президент асарлари
Ички ва ташқи сиёсатнинг йўналишлари, уларнинг мантиқи тўлалигича пировард мақсад — чинакам мустақил Ўзбекистонни барпо этиш мақсади билан белгиланади. Республикада собитқадамлик билан халқчил адолатли жамиятни бунёд этиш — бош вазифадир. Меҳнатсевар ва бадавлат, маънавий етук ва маданиятли оила — шу жамиятнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон — келажаги буюк давлат. Бу — мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу — инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир.
Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистон барча фуқароларининг муносиб турмушини таъминлашга қаратилган бўлиши керак.

Ўз йўлимизнинг шарт-шароити ва заминлари

Президент асарлари
Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, ўз давлатчилигини қўлга киритиш, миллий ва ижтимоий озодликка эришиш ҳеч қаерда енгил ва осонликча бўлмаган. Мустақиликка эришган ҳар бир мамлакат ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият барпо этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга интилади. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган муносабатлар, уларнинг дунёқараши, жумладан диний эътиқоди, руҳияти ва хулқ-атвор нормалари шуни тақозо этади. Дунёда ижтимоий тараққиёт йўлининг турли вариантлари мавжуд. Туркия, Жанубий Корея, Швеция моделлари ва бошқалар бунга мисолдир. Бир қанча мусулмон мамлакатлари ва янги индустриал мамлакатларнинг тажрибаси ҳам шуни кўрсатади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Оврупо мамлакатлари ва Япония халқ хўжалигини қайта тиклаш ҳам бунинг амалий намунасидир.

Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли

Президент асарлари
Чуқур ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб бормоқда. Содир бўлаётган туб силжишлар дунёнинг ҳозирги қиёфасини ўзгартириб юбормоқда. Халқларнинг озодлик, мустақиллик ва бахт-саодатга азалий интилиши, ўз тақдирини ўзи белгилашга азму қарори мана шундай ўзгартишларнинг ҳаракатга келтирувчи кучидир. Ўзбекистон чинакам мустақилликка эришиш мақсадини биринчилар қатори билдирганлигини жонажон ўлкамиз учун фахр-ифтихор туйҚуси билан қайд этиб ўтиш керак. Собиқ Иттифоқдаги республикалардан биринчи бўлиб президентлик бошқарувини амалда жорий этган ҳам, кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига ўтиб олган ҳам бизнинг республика бўлди.