топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+16.39
avatar

Президент сайлови

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Mирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан учрашувдаги нутқи

Президент сайлови
Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар!

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Авваламбор, сиз, азизлар билан бугунги самимий вазиятда учрашиб, дийдор кўришиб турганимдан хурсанд эканимни билдирмоқчиман.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларга, сизлар орқа­ли бутун пойтахтимиз аҳлига ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Ўзбекистондаги сайлов кампаниясини ёритиш учун 1 300 нафардан зиёд ОАВ ходими аккредитациядан ўтказилди


25 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.

Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонасининг иккинчи котиби Ямагива Кадзуёши билан учрашув

Шу йил 25 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонасининг иккинчи котиби Ямагива Кадзуёши билан учрашув бўлиб ўтди.


Марказий сайлов комиссияси котиби С.Қурбонқулов меҳмонни Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан жорий йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонда сайловолди кампанияси вақтида дебатлар ўтказилмаётганига эътибор қаратди

Президент сайлови
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси 24 ноябрь куни эълон қилинган оралиқ ҳисоботида номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказишдаги фаоллигини қайд этган. Шу билан биргаликда сайловолди кампанияси жараёнида номзодлар иштирокида сиёсий дебатлар ўтказилмаганига эътибор қаратилган.

Биз сизга овоз берамиз


Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ номзодлик ДАСТУРИдан:
Барчамиз учун Ватан битта!
Битта мақсад бизни бирлаштиради, у ҳам бўлса: Ватанимиз тараққиётидир!
Муқаддас юртимиз, бағрикенг халқи­мизга садоқат билан хизмат

ЕХҲТ кузатувчилари Самарқанддаги округ сайлов комиссиясида бўлишди


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЭХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, округ сайлов комиссияси томонидан Самарқанд вилоятида 1030 сайлов участкаси тузилгани ва участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқлангани, айни пайтда комиссиялар ўз фаолиятини

Марказий сайлов комиссияси ҳақида

Президент сайлови
 Марказий сайлов комиссияси 1998 йилдан эътиборан мустақил орган сифатида амал қилади. Комиссиянинг вазифалари ва ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги, «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида»ги қонунларда белгилаб қўйилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий

Сайлов участкаси муҳим тадбирга шай

Президент сайлови
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар, тайёргарлик ишлари Тошкент вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.

Вилоятда ташкил этилган 876 сайлов участкасида 1 миллион 943 минг 300 га яқин сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Барча сайлов участкалари давлат рамзлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиёт ва қўлланмалар, овоз бериш кабина ва қутилари, она ва бола, тиббиёт хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг плакатлари, номзодлар дастури, йўриқнома, низом ва қонунлар жамланмаси жойларга етказилди.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»

Президент сайлови
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда;1999 й., 9-сон, 206-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12/1-сон, 344-модда)
 
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган,

Ҳуқуқий ва сайлов маданияти юксалмоқда

Президент сайлови

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг юқори савияда, қонунчиликка мувофиқ ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида ўтказилиши фуқароларнинг хоҳиш-иродасини тўлақонли ифодалашга хизмат қилади.

Навоийда ўтказилган “Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтириш – демократик сайловларнинг муҳим омили сифатида” мавзусидаги семинарда бу алоҳида таъкидланди.

Ёшлар ёрқин келажагимиз учун овоз беради

Президент сайлови
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро Президент сайловида қатнашади.

Ёшларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳақида

Президент сайлови
 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 1995 йил 18 февралда партиянинг биринчи Таъсис Қурултойида ташкил топган.

 
Бугунги кунда Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз сафида 135 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган 3700 дан зиёд бошланғич партия ташкилотларига эга.
 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига (қисқача номланиши – Ўзбекистон ХДП) 1991 йил 1 ноябрдаги партиянинг Таъсис қурултойида асос солинди.


Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу сайловларга ўз сафида 424.5 мингдан зиёд аъзолари билан бормоқда. Партия аъзоларини бевосита бирлаштирадиган 9955 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатяпти.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида

 
2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ва Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташкил топди.

Бугунги кунда партия аъзолар сони 190 мингга яқинни ташкил этади. ЎзМТДП 5578 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларига эга.

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съездида ташкил топган.

 
Бугунги кунда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз сафида 252 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган, 10282 та бошланғич партия ташкилотига эга бўлган етакчи сиёсий куч сифатида сайловларга кириб бормоқда.

Сайлов – демократиянинг муҳим шакли

Президент сайлови
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Жорий йил 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг тенглик, ошкоралик, адолат ва халқаро демократик талаблар асосида ўтишини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Пахриддин Маткаримов ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди:

– Сайлов демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ҳаёти, жамият ва давлат бошқарувида, давлат ҳокимиятини шакллантиришда бевосита иштирокининг асосий шаклидир. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов

Халқаро кузатувчилар Наманганда

Президент сайлови
Наманганда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Диана Франка Феррари ва Шейн Кёнг Ан ўз миссиясини бошлади.

Кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг раиси Пахриддин Маткаримов билан учрашди. Унда кузатувчилармиссия сайловни баҳолашда ЕХҲТ мажбуриятларига, демократик сайлов ўтказишнинг халқаро стандартлари ва талабларига ҳамда миллий қонунчиликка таянишини таъкидлади.

Ишонч телефони

Президент сайлови
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўриш ҳамда округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлаш мақсадида 2016 йил 1 ноябридан

Saylovda “oilaviy” ovoz berish hollarining oldini olishga alohida e’tibor qaratilmoqda


Saylovchilarning huquqiy madaniyatini oshirishga qaratilgan tushuntirish tadbirlarida “oilaviy” ovoz berish hollarining, ya’ni bir saylovchi bir nechta saylovchi uchun ovoz berishi hollarining oldini olishga alohida e’tibor qaratildi. Bu haqda O‘zbekiston Markaziy saylov komissiyasi raisi O‘zA milliy axborot agentligiga bergan intervyusida ma’lum qildi.

Xalqaro ekspertlar O‘zbekistonda prezidentlik saylovlari yuksak darajada o‘tkazilishiga ishonch bildirmoqda

         Xalqaro jamoatchilikni O‘zbekistonda Prezident saylovlariga tayyorgarlik, milliy saylov tizimi, nomzodlarning tarjimai holi va dasturlari bilan tanishtirish maqsadida mamlakatning xorijdagi elchixonalarida turli tadbirlar, jumladan, brifinglar, konferensiyalar, davra suhbatlari va seminarlar o‘tkazilmoqda. Bu haqda “Daryo”ga O‘zbekiston TIV matbuot xizmati ma’lum qildi.