topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Ўзбекистонда Конституциянинг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги
Qonunchilik
 

Президент Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишни имзолади.
Ҳужжат Ўзбекистон Конституциясининг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйгусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонун қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжатда Конституциянинг норма ва тамойилларининг ҳаётга татбиқ этилиши, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иктисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат килаётган Асосий Қонуннинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаётган салмоқли ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш белгиланди.


0 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.