топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги олдидан

Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги
Қонунчилик


Ўзбекистон Республикаси бўйлаб жойларда Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон ўз Конституциясига асосланиб, республика манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Конституцияси умрбоқий қомусий ҳужжатдир.
 

Конституция— давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир.Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахснинг ҳуқуқи, эркиннлиги ва бурчларини белгилаб қўяди. Конституция меъёрлари билан жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар мустаҳкамланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.
2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган. 2007 йил 11 апредда қабул қилинган Қонунга асосан Конституциянинг 89 — моддасига, 93 — моддасининг 15 -бандига,102-моддасининг иккинчи қисмига тузаташлар киритилган. 2008 йил 25 декабрдаги Қонунга кўра Конституциянинг 77-моддасининг биринчи қисмига ўзгартиш киритилган. 2011 йил 18 апрелдага Қонун билан Конституциянинг 78, 80, 93, 96 — ва 98 — моддаларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди.
2011 йил 12 декабрда Конституциянинг 90-моддасининг иккинчи қисмига тузатиш киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар Республика Олий Мажлисининг иккала палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.