топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+110.40
avatar

Ойдин_Ҳожиева

Батафсил

Остонангни ўпиб ўт...


Ватан надир — бир бурда
Тотинган ҳалол нонинг.
Асли-азал тақдирда
Паноҳ бўлган осмонинг.
 
Ватан нима -пойингни
Ўпган майса — гиламлар.
Кунларингни, ойингни
Боғ айлаган кўкламлар.

Эй, сўзона дил...


Парвонанинг куйган қаноти билан
                                          Вайрон кунларимни айлайман обод.
                                                                         Ҳалима

Менинг ҳам битта жоним бор...


Менинг ҳам битта жоним бор,
Бир жонда — мингта туғёним.
Гоҳо ўзим ўзимга зор,
Ўз дардимга андармоним.
 
 Асли дунё ўзи кемтик,
Минг уриндим бут бўлмади.
Гоҳ қаддим тик, гоҳо эгик,
Гоҳ ризқимда қут бўлмади.
 
Меҳр кўрдим, қадр кўрдим,
Буғдой экиб, буғдой ўрдим.
Қайғуда ҳам, шодликда ҳам
Элим билан бирга турдим.
 </span

Юракда тангридан ноёб бойлигим...


Юракда тангридан ноёб бойлигим,
Тил учимда турган камёб сўзларим,
Менинг Мажнунлигим, Зуҳра, ойлигим,
Саҳроларда қолган офтоб изларим,
Сенинг қадринг билмас эшакмунчоқлар.
 
Мен сенинг куйдиргич бозилдоқ дардинг,
Тунлар бедорлигинг, беморлигингман.
Сабрим сени чўққиларга кўтарди,
Сенинг қудратингман, чинорлигингман,
Сенинг

Келинчак

Ойдин_Ҳожиева
Шеърият ва адабиёт

Қўшнимиз Маъмура холаникига қайинсинглиси кўчиб келди. Унинг оппоқ, кулча юзларида билинар-билинмас чўтирлари бор. Сочлари тиллоранг товланади. Билакдай қилиб иккита ўрилган. Култапешаклари орасидан икки қулочдай тўлғаниб нақ тўпиқларига тушиб туради. Келинчак жуда чиройли кашталар тикади. Нопармон қаламни лабларида ҳўллаб-ҳўллаб белбоғлар, рўмолчалар четига гул чизади. Гулларнинг шохларида булбуллар сайраб туради. Қирмизи, пушти, анорранг гуллар нақ тирик гулзорнинг ўзи. Булбулнинг тумшуқчасида албатта туморча хат қистириб қўяди. Белбоғнинг тўрт гирдига ғазал ёздириб олади (ўзи ёзишни билмайди-да!) ва нафис ипаклар билан ҳарфларни гоҳ йўрмаки, гоҳ «тўлдириб» тикади.


Сўнг гул шохларида айлантириб нилоби ипак билан ўзининг ва қайлиғининг исмини ёздириб, тикади, ипакларига зарлар қўшади. Бунақа белбоғ, рўмолчалари ўҳ-ҳу, бир сандиқча! Кашта тикаётиб, чарчайди. Ипакларини саранжомлаб, кашталарни оқ сурпга тугиб, оҳиста бир четга суриб қўяди.


Умр бу...

Ойдин_Ҳожиева
Шеърият ва адабиёт

Умр бу — Аллоҳдан бизга омонат,


Аллоҳнинг фарзи бор азиз жонларда,


Омонатга қилма ҳаргиз хиёнат.


 


Умр — ёмби олтин, буғдой донидай


Майдалама уни тегирмонларда,


Аллоҳнинг фарзи бор азиз жонларда.


 


Омонатга ҳаргиз қилма хиёнат,


Уни пуллаб юрма майхоналарда,


Умр — бу Аллоҳдан қарзи қиёмат.


Ўзбек тилининг ички имкониятлари назмий асарларда мужассам

Ойдин_Ҳожиева
Шеърият ва адабиёт

Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева ўзининг нафис ва жозибали шеърлари, дос- тонлари, халқ ҳаётидан олинган мўъжаз ҳикоялари билан китобхонларга яхши таниш. Шоира ижодида табиатнинг зумрад чиройи, ўзбек аёлининг ипакдан-да майин хаёллари- ни тараннум этувчи асарлар алоҳида ўрин ту- тади. «Орзу гули»(1974), «Манзиллар»(1971), «Мен севган қўшиқ»(1972), «Заркокил қиз ва қуёш»(1972), «Тароват»(1976), «На- во»(1977), «Бувисининг ўз қизи»(1979), «Дос- тонлар»(1980), «Мушфиқ онажон»(1980), «Хушхабар»(1983), «Чашмаларни излай- ман»(1986), «Тамал тоши»(1988), «Кўзимнинг оқу қораси»(1986), «Ишонч юлдузлари»(1989), «Паноҳим»(1998), «Назокат»(2007), «Шом шуълалари»(2010), «Тонг туҳфалари»(2011) каби турли жанрдаги тўплам ва сайланмала- ри шулар жумласидандир.


Ойдин Ҳожиева

Ойдин_Ҳожиева
Шеърият ва адабиёт

Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева 1942 йияи Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Бўстон қишлоғида туғилган. 1960 йили ўрта мактабни, 1966 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тугатган.


 1965 — 1976 йилларда «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим, бўлим мудири, 1976—1985 йиллар «Саодат» журналида бўлим мудири, 1985—1995 йилларда «Гулхан», 1995 йилдан эса «Саодат» журнали муҳаррири лавозимида ишлаб келмокда. У 20 дан ортиқ шеърий тўпламларнинг муаллифидир..


Ойдин Ҳожиева ижоди гарчи 60-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган бўлса-да, унинг биринчи шеърий тўплами 1970 йилда «Шабнам» номи билан чоп этилган. Сўнгра унинг «Мен севган қўшиқ» (1972), «Зар кокил қиз ва қуёш» (1972), «Манзиллар» (1975), «Наво» (1977), «Тароват» (1978), «Бувисининг ўз қизи» (1979), «Достонлар» (1980), «Тамал тоши» (1980), «Сайланма» (1989), «Нажот» (1991), «Олисдан келган овоз» (1991) каби кўплаб шеърий гулдасталари дунё юзини кўрган. Улар орасида «Чашмаларни излайман» (1987) каби публицистик асарлар мажмуаси, болалар учун ёзилган ажойиб шеърлари ҳам бор.