топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+46.76
avatar

Nizomiy nomidagi TDPU

Батафсил

Ёшларни соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш – мустаҳкам оила асосидир

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

ТДПУ ўқитувчиси


П.ф.н., М.Х.Умарова


        Юксак маънавий маданият, юксак ахлоқий сифатларга эга, жисмонан соғлом бўлган шахсни тарбиялаш муаммоси сиёсий, иқтисодий, фуқаролик ва маънавий-маданий соҳаларда ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириладиган бугунги кунда, айниқса муҳим аҳамиятга эга.


      Ҳақиқатдан ҳам, жамиятимиз тараққиёти ўзининг ривожланиш қонуниятларига асосланган ҳолда шахс етуклигини таъминловчи омилларни вужудга келтириш талабини қўймоқда.


Мустақил фикрловчи ёшларни тарбиялашда – оиланинг ўрни

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Низомий номидаги Тошкент давлат


Педагогика университети доценти


Азиза Мухсиева


         Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти бевосита унинг аъзоларининг ижтимоий муносабатлар борасидаги фаоллиги ва ижтимоий онги даражасининг шаклланганлиги билан белгиланади. Инсон биосоциал мавжудот саналиб у ҳам табиат ҳам ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ. Индивид – инсон зотининг алоҳида олинган вакили саналади. Шахс эса инсон сифатида ўзлигини намоён қилувчи бетакрор индивидуаликка эгадир. Индивид ижтимоий муносабатлар натижасида жамият нормалари, қадриятлари ва меъёрларини ўзлаштириб боради. Ҳар бир инсон шахс саналади, чунки у мазкур жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳ ва ижтимоий жараёнларда ўз ижтимоий-мафкуравий сифатларини намоён этади. Яъни, муайян мафкуравий таъсирлар доирасида бўлади. Бироқ ҳар бир шахснинг ривожланиш даражаси турлича бўлади. Шу нуқтаи назардан қараганда, инсон ижтимоий-мафкуравий таъсир объекти саналади. Сабаби индивид ўз ижтимоийлашуви натижасида жамиятдаги турли муносабатлари фаоллашади ҳамда у ижтимоий муносабатларнинг субъекти сифатида ҳаракатлантирувчи шахсга айланади. Мазкур жараёнда ижтимоий институт саналмиш оиланинг таъсири катта.


Саводхонлигимиз кўзгуси (давоми)

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Кирилл ёзуви асосидаги имло луғати, асосан, 1956 йилда қабул қилинган “Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари”га асосланган ҳолда тузилган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, луғат тузувчилари кейинги даврда юзага келган, лекин мазкур “Қоидалар”нинг муайян бандларига зид бўлган баъзи янги имловий анъаналарга амал қилганлар. Масалан: 1956 йил қоидаларининг 58-параграфидаги 3-, 12- ва қисман 14-бандларда бир қатор қўшма сўзларни ажратиб ёзиш қоидалаштирилган. Бироқ XX асрнинг 80-90-йилларидаги имло амалиётида мазкур бандларда берилган аксарияти, балки барчасининг имлосида қўшиб ёзиш тамойили юз берган ва бундай ўзгаришлар ушбу луғатда тўлиқ ўз аксини топган.


Саводхонлигимиз кўзгуси

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Тил инсонлар орасида коммуникатив вазифани адо этиши билан ижтимоий моҳият касб этади. Муайян жамият аъзолари ўзаро фикр алмашишда, ўз ғоя ва тушунчаларини бир тизимга солиб ифодалашда тилдан фойдаланадилар. Халқ тафаккури, дунёқараши ва маданияти тилда инъикос топади. Шунинг учун ҳам ХХ аср бошларидаги маърифатпарварлик ҳаракатининг етакчи намояндаларидан бири бўлган Абдулла Авлоний: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидир”, – деб таъкидлаган эди.


Гулбаданбегим ва унинг «хумоюннома» асари инглиз олимаси талқинида

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Халисов Ш. Ф., ТВДПИ ўқитувчиси


 


Таниқли инглиз адибаси Маргарет Румер Годеннинг номи (1907-1998) шоира, журналист ва тарихий асарлар муаллифи сифатида Буюк Британия ва Хиндистон адабий жамоатчилиги орасида кенг миқёсда маълум. Унинг турли мавзудаги олтмишдан ортиқ асарлари нашр этилган. М.Р.Годеннинг ёшлик даври Ҳиндистонда ўтган, бу қадимий, сирли ва мафтункор юрт адибани ўзига ром қилган эди.


«Гулбадан (Захириддин Мухаммад Бобурнинг қизи Гулбадан бегим шахсига чизгилар)» асари 1980 йилда яратилган бўлиб, буюк шоҳ ва шоир Захириддин Мухаммад Бобурнинг оқила қизи, темурий малика, муаррих Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни муаллиф қизиқарли илмий-публицистик йусинда ҳикоя қилади. Мазкур асар инглиз тилидан ўзбек тилига Холида Суфиева томонидан ўгирилган, Хайриддин Султонов ва Ғофуржон Сатимов мухаррирлигида 2007 йил «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик комианияси бош таҳририяти томонидан чоп этилган.


Таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда ўқитувчи шахсига қўйиладиган касбий талаблар

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Қўйсинов О. А. Низомий номидаги ТДПУ “Касб таълими методикаси” кафедраси мудири, доцент


Абдураимов Ш. С. “Касб таълими методикаси” кафедраси ўқитувчиси


 


Ўқитувчига қўйиладиган касбий талаблар мажмуи педагогик фаолиятга тайёрлик даражаси сифатида белгиланади. Биринчи томондан унинг таркибида психологик, психофизиологик ва жисмоний тайёргарликни, иккинчи томондан илмий-назарий ва амалий қобилиятларни касбий махорат асоси сифатида алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.


Ёшларда маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги фазилатларини ривожлантиришда бахслашув методидан фойдаланиш

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Мирсагатова Н.С, ТДПУ катта ўқитувчиси,


Мирсагатов Д.А. ТДПУ талабаси


 


            Бугунги шиддатли ривожланиш даври таълим — тарбия соҳасини бугунги кун талаб даражасига кўтариш, халқимиз маънавиятини асраш ва янада юксалтириш айниқса, маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги фазилатларини ўзида мужассам этган баркамол авлодни тарбиялашдир.  Зеро, ҳар томонлама баркамол шахс масаласи барча даврларда ҳам муҳим бўлган энг долзарб масаладир. Мана шундай масъулиятли  вазифани амалга ошириш ҳар бир педагогнинг асосий вазифаси ҳисобланади.


Oilani mustahkamlashda tarbiyaning o’rni

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Djuraeva Y.X. O’zbekiston Davlat Jahon tillari Universiteti 2 – bosqich talabasi


 


     Mustahkam oila jamiyatning mustahkam poydevoridir. Shuning uchun ham jamiyat taraqqiyotini o’ylagan har bir davlat mana shu poydevorni mustahkamlashga jiddiy e’tibor qaratadi. O’zbekisiton mustaqillikka erishgandan so’ng oilaga munosabat, uning ijtimoiy nufuzini oshirish, mustahkamligini ta’minlash davlat siyosati darajasiga ko’tarildi. Avvalo, qonun bilan himoyalab qo’yildi, ya’ni O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 63 – moddasida qayd etilganidek,“Oila jamiyatning asosiy bo’g’inidir, hamda jamiyat va davlat muhofazasida bo’lish huquqiga ega”.


Образовательно-просветительская работа

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

 Задачей просветительского блока работы с семьей является ознакомление с основными закономерностями развития ребенка, с индивидуально-психическими особенностями, с фактами и причинами, обусловившими нарушение онтогенеза. Для ликвидации психолого-педагогической неграмотности родителей организуются «Родительские лектории», «Клубы семейной педагогики», «Родительские семинары», где могут обсуждаться такие вопросы как:


-  преодоление психолого-педагогической некомпетентности родителей;


-  установление тесных контактов с дефектологами, учителями, воспитателями, махаллей и другими организациями;


-  организация взаимодействия с другими семьями, как имеющими про­блемного ребенка, так и воспитывающими нормальных детей;


-      участие в социокультурных мероприятиях.


Роль семьи в процессе инклюзивного образования ребенка с нарушениями развития

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Проблема инклюзии ребенка с нарушениями развития в образовательное пространство со здоровыми детьми, поиски путей ее решения является одной из актуальнейших и насущных проблем современного образования. Считаем, что проблема инклюзии могла бы быть решена более успешно и гармонично в случае использования для ее решения родительского, семейного потенциала. С нашей точки зрения, осуществление инклюзии возможно лишь путем интегрирования не только самого ребенка с ограниченными возможностями здоровья в образовательное пространство, но и включения его семьи в образовательное пространство школьного социума.


Инклюзив таълимини тадбиқ қилиш жараёнининг ҳуқуқий-меъёрий, педагогик, ташкилий услубий масалалари: муаммолари, ечимлари

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Р.Шомаҳмудова


п.ф.н., проф. ТДПУ


 


Давлатимизнинг устувор сиёсати ёш авлодни ақлан теран, жисмонан соғлом, маънан етук, ҳар томонлама ривожланган комил инсон қилиб вояга етказишдан иборат.


Заиф эшитувчи болалар сўзлашув нутқини ривожлантиришда ота-оналарнинг роли

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Л.Р. Муминова, п.ф.д., проф.


 ТДПУ


Д.А. Назарова, п.ф.н доц.


А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ


 


Ота-оналар ҳамда уларнинг фарзандлари тарбиясига бўлган муносабатлари ҳақидаги ахборот ўзаро ҳамкорлик ишларини ташкил этиш моделини белгилаш, унда қўлланувчи метод ва шаклларни танлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунинг учун аввалам бор бола тарбияланаётган оила билан танишиб чиқиш керак. Оила ҳақида бевосита ахборот йиғишдан аввал, ота-оналар билан бир неча учрашувлар ва маслаҳатлар ўтказилади.


Xorijiy til darslarining maqsad va vazifalari

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Dadajanova D.A.TDPUtadqiqotchisi


 


         O’qitish jarayonini tushunchasi qamroviga muallim va o’quvchi faoliyati hamda ushbu jarayonning tashkiliy shakllari kiradi. Ta’limshunoslikda bu jarayon o’quv yili, o’quv choragi, dars mashg’ulot nomlari bilan ataladi. Dars deganda, o’quv faoliyatining ayrim bir bo’lagi tushuniladi. Arabcha dars (madrasa-dars o’tiladigan joy, diniy maktab; mudarris-dars beruvchi, muallim; tadris-dars berish/o’tish kabi so’zlar bilan o’zakdosh) so’zlashuv tilida mashg’ulot, saboq deb ham yuritiladi. Mashg’ulot atamasi esa mashq so’zi bilan bir o’zaklidir. Mashqlar bajarish mashg’ulotni tashkil etadi. Xorijiy tili darsi/mashg’uloti mashqlar majmuidan iboratdir.


Узлуксиз таълим тизимида кадрларнинг роли

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Д.Б. Якубжанова


катта ўқитувчи. ТДПУ


 


Ёшларда маънавиятнинг шаклланиши учун кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарур. Бунда, айниқса, фарзандларимиз томонидан маънавий-маданий меросимизни, аждодларимизнинг тарихини чуқур ўрганишда биз, педагоглар бор кучимиз ва имкониятларимизни ишга солишимиз керак бўлади. Бу ҳусусда улуғ аллома Абу Наср ал-Фаробий шундай дейди: “Таълим-тарбиянинг бирдан-бир вазифаси киши яшаб турган жамиятнинг талабларига тўла-тўкис жавоб бера оладиган ва жамиятни бир бутунликда, тинчлик ва фаровонликда сақлаб туриш учун хизмат қиладиган мукаммал инсонни етиштиришдадир”.


Ўқувчининг уй вазифасига ота-онанинг ёрдами

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Низомий номидаги ТДПУ


                                              “Бошланғич таълим педагогикаси


ва тарбиявий ишлар методикаси”


кафедраси ўқитувчиси Н. Абдувалитов


 



 


Маълумки, ҳар қандай бир давлатнинг сайқал топиши, келажакнинг порлоқ бўлиши, аввало ўсиб келаётган ёш авлодни  қандай таълим ва қандай тарбия кўришига, шунингдек, мамлакат олдида турган умумдавлат аҳамиятига молик вазифаларига бугунги ёшларининг қай даражда эътибор беришига боғлиқ.


Дистанция власти

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

На шкале дистанции власти Германия, Великобритания, Австрия, Финляндия стоят очень низко, в то время как Франция, Бельгия, латиноамериканские и ближневосточные страны (в том числе и Республика Корея) стоят очень высоко.


Корейская деловая культура

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Ли Б.С.,


ТГПУ им. Низами


 


В статье предлагается комментарий к корейской деловой культуре на основе опыта пребывания в СП «УзДЭУ электроникс» более 10 лет и работы с корейскими бизнесменами более 25 лет. Корейский конгломерат ДЭУ вложил в экономику Узбекистана более 1 млрд. долларов США и создал несколько совместных предприятий функционирующих до сих пор.


Шеърий матнларда то боғловчисининг қўлланиши

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

 


М.Раҳматов


То сўзи ҳинд-европа тилларига хос тил элементи эканлиги маълум. У эски ўзбек тилининг XIII-XIV асрдан бошлаб манбаларда учраши тилга олинади. Классик ёзма поэтик манбалар тилида, жумладан, Алишер Навоийнинг назмий асарлари тилида то сўзининг қўлланиши ўзига хос. Унинг насрий асарларда қўлланиши турғун. Доим жумла бошида қўлланса, назмий асарларда боғловчи динамик характерга эга бўлиб, шеърий мисраларнинг турли ўринларида – бош ва иккинчи даражали бўлакларидан ёхуд жумлалар (эргаш гаплар)дан олдин қўллана олган. То гап бўлаклари ёки жумладан олдин қўлланади ва, албатта, ўзиги хос мазмуний муносабатни тайин этади.


Адабий матн устидаги ишларни савол ва топшириқлар ёрдамида ташкил этиш

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг рус гуруҳларида ўзбек тили машғулотлари таркибида адабий матнни ўқиб ўрганиш  бадиий асардан эстетик завқ ола биладиган китобхонни тарбиялаш учун хизмат қилибгина қолмай, бадиий адабиётнинг мазмунини ташкил этувчи шарқона маънавий бойликни сингдириш мақсадини ҳам кўзда тутади. Ўзбек тилидаги асар ўзбек халқининг руҳияти, ҳаёт тарзини англашга, урф-одатлари, удумлари билан танишишга ёрдам беради. Шунга кўра ҳам адабий матн устидаги ишларни педагогик ва методик жиҳатдан тўғри уюштириш ҳар жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.