топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТТА УРГАНЧ ФИЛИАЛИДА 21-МАРТ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият
Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари К.Р. Якубов очиб берди. У ўз сўзида филиал ўқитувчи- талабаларини кириб келаётган баҳорнинг энг гўзал айёми – Наврўзи билан чин дилдан қутлади. Шу билан бирга наврўз байрами кўҳна ва буюк тарихимизга тақалиб, аждодларимиз қолдирган мерос, бой маданият еканлигини ва бу айёмда беморлар, етим – есирлар, муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш кераклигини таъкидлаб ўтди.Тадбир давомида филиалнинг1-2 босқич талабалари ўзларининг байрамона шеьр, ашула, рақс ҳамда миллий кўринишда ишланган саҳна чиқишларилари билан иштирокчиларни байрам билан қутлашди. Байрамона чиқишларда филиал педиатрия факультетининг 123-А гуруҳи талабалари фаол иштирок этишди.Тадбир сўнгида филиал Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари К.Р. Якубов сўзга чиқиб тадбирда фаол чиқишлар кўрсатиб берган талабалардан мамнун еканлигини айтиб, шу тадбир иштирокчиларини яна бир бор ўзбек ҳалқининг қадимий меҳр-оқибат, эзгулил ва саҳоват айёми Наврўз байрами табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик, талабаларга келгусидаги ўқишларига омад тилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.