топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Баҳор ва нафосат байрами - Наврўз!

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият




















Баҳор ва янгиланиш байрами — Наврўз ўлкамизнинг турли гўшаларида ҳамон кўтаринки кайфият ва шоду-хуррамлик билан нишонланмоқда. Ана шундай файзли тадбир бугун Республика ихтисослаштирилган  мусиқа ва санъат академик лицейида ҳам «Баҳор ва нафосат байрами — Наврўз!» номи остида кенг нишонланди.

Лицей майдони чиройли гуллар, шарлар ва бошқа жиҳозлар билан безалган. Карнайлардан баҳорни тараннум этувчи мусиқа янграб, барчани кайфиятини кўтармокда. Йулакда лицейнинг иқтидорли талабалари томонидан тузилган чолғу оркестри ижросидаги куй ва наволар меҳмонларни кутиб олишга хизмат қилмокда.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда турли республика ташкилотларидан ташриф буюрган меҳмонлар тадбир учун ўқувчиларнинг ўз қўллари билан тайёрлаб келган, баҳорий таомлардан ташкил топган дастурхонларига баҳо бердилар.

Сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланди ва академик лицейи директори Зулфиқор Жўраевич Холмирзаев барчани Наврўз айёми билан табриклади. Шунингдек, у лицейда ушбу ўқув йилида ўқувчилар томонидан эришилган қатор ютуқларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди ва юқори натижаларга эришган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширди.
Тошкент Давлат маданият ва санъат институтидан ташриф буюрган бир қатор талаба-санъаткорлар байрам иштирокчиларга ўз санъатларини намойиш этишди ва ҳаммага бирдек кўтаринки кайфият улашишди.

Ёш бўлишига қарамай, лицейнинг фахрига айланиб улгурган  “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси Эркинжонова Ойхоннинг   “Шу ватан фарзандиман” номли шеъри барчада таассурот қолдирди.
Шунингдек, саҳнада лицей спортчилари ҳамда турли халқаро мусиқа ва санъат танловлари ғолиблари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.