топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўз ҳақида афсона ва талқинлар

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият
Афсоналарга қараганда, Одам Ато Момо Ҳаво билан учрашган кун Наврўз деб тан олинган эмиш.

Фирдавсийнииг «Шоҳнома»сида янги йил байрами шоҳ Жамшид номи билан боғланади. Жумладан, Жамшид юртга яхшилик қилиш мақсадида одамларга касб ўргатади, темир эритиб қурол ясатади, ип йигиртириб кийим тўқитади, иморатлар барпо қилади, табиблик сирларини очади, кема ясайди, боғ бунёд қилади. Ниҳоят, «ишлари гуркираб берганда мева» бир куни тахт ясатиб, унда осмонга кўтарилади. Ушбу афсонага кўра худди шу куни Наврўз нишонланган.

Алишер Навоий «Тарихи мулуки ажам» («Ажам шоҳлари тарихи») асарида Жамшиднинг буюк кашфиётлари сўнгида улуғ Наврўз ихтиро қилинганлигини баён қилади. Навоий ёзишича: «Жамшид «Чиҳил минор» номли одамзод кўрмаган ва ақл бовар қилмайдиган баланд бино қуриб… «бу иморат туганди, олам саломин ва ашров ва аҳбарин йиғиб, анда азим жашн қилди. Ул вақтким, қуёш нуқта эътиқодли рабийға тақвил қилиб эрди ул бинода тахт устига ўлтириб, адолат сайт ва садосин оламға мунташир қилди ва ул кунининг отин наврўз қўйди».

Беруний фикрича ҳам Наврўз Жамшидга боғланади: «Жамшид ўзига арава ясаб олгач, ўша куни аравага чиқиб олди, жинлар ва шайтонлар уни ҳавога кўтариб, бир кунда Дунбовандан (Дамованд тоғи) Бобилга олиб бордилар. Одамлар бу ажойиб воқеани кўргач, ўша кунни ҳайит қилдилар ва Жамшиднинг (аравада учишига) тақлид қилиб арғумчоқларда учдилар».

Соғинганман, ҳилол ойнинг балқишини,

Бўтана сув гоҳо тиниб қалқишини,

Баҳоройим, чорлаб келгин бахт қушини -

Ўшал қушнинг бахт беришин соғинганман!

  Дархакикат, Наврўзнинг қачон ва қандай вужудга келганлигини аниқ кўрсатиш қийин бўлса-да, шуни айтиш мумкинки, бу байрам доно кишилар томонидан кашф қилинган. Чунки Наврўзнинг дунёга келиши чуқур илмий асосланган коинот ва табиат қонуниятлари, яъни Қуёшнинг ҳамал буржига кириши, тун ва куннинг тенглашуви, кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланишнинг бошланиши билан боғлиқ бўлган. Бу эса (ҳар қандай жамиятда) йил боши қачон келишидан қатъи назар наврўзни уйғониш байрами сифатида нишонлаш учун асос бўлган. Бундан ташқари, Наврўзнинг чуқур илдизларига мурожаат қилсак, у энг қадимий даврларда — ибтидоий одамларнинг деҳкончиликка ўтганидан сўнг далаларда янги иш мавсуми бошланишидан олдин ўтказилган баҳор байрамларига бориб тақалади.

Элим кутар, баҳоройу, Наврўзини,

Ният қилар берсин деб халқ ризқ-рўзини,

Дилга етказ аждодларнинг хақ сўзини,

Очил гулим, гулжамолинг соғинганман.

 

Қалдирғочлар ин қўйса уй пештоқига,

Деҳқон бобо ишин етмай адоғига,

Жоним садқа бобом қўлин қадоғига,

Деҳқонимга яхши кунни соғинганман.

  Бугун мана яна элимизга Наврўзи олам уз сепини ёймокда. Маълумки, халқимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган холда Юртбошимиз томонидан, 21 мартни дам олиш куни деб эълон қилинган.

Наврўз барча вилоятларнинг шаҳару қишлоқларида, корхоналарида, илм-фан даргоҳларида ўзига хос тарзда  кутаринки кайфият ва ташаббус ила ўтказилади. Байрам куни турли хил мусобақалар, қариялар билан мулоқотлар бўлади. Баҳор кўкатларидан тайёрланган нозу неъматлар тортиқ этилади. Барча вилоятларнинг энг истеъдодли ва ёш xoнaндалари хизматда бўладилар.

Элимизнинг муроду мақсадини куйлаган, юртимизнинг орому осойишини ўйлаган, бутун борлиқ мурувват айлаган, бағрига бениҳоя эзгу муҳаббат жойлаган, ёмонликлар йўлин бойлаган, яхшиликдан достон сўйлаган, барчани бирдай сийлаган байрамдир бу.

«Бу байрамни баҳори баробар келгувчи, бир хил йиғлаб, бир хилда кулгувчи, мучал йилини билгувчи, урфини ҳурмат қилгувчи талай элу элатлар, мазҳаблару миллатлар янги йил деб нишонлайдилар. «Тўқсон»нинг бахайр ўтганини, яъни «кўк»ка оғизлари етганини айтиб, бир-бири билан омон-омонлашади».

Бу кун косаларга сумалак сузилади. Шоирлар кўнглида шеърлар тизилади:

Мунисам, келдингми бойчечак тақиб,

Қирларда лоладан гулханлар ёқиб.

Юрагим тўлмоқда пойингга боқиб,

Омон-омонмисан, бормисан ўзинг —

Суюк Наврўзим!

Бир вақтлар бўлдики, Наврўз эскилик сарқити ҳисобланиб, сумалаклар ағдарилиб, уни таъқиқлаб қўйдилар. Шоир айтганидек:

Сенга тош отганлар ғайрилар эмас,

Эсидан, ҳушидан айрилар эмас,

Ўзларимиз эдик, ўзларимиз бас,

Нетай бир-бирига ёв бўлса кўзим -

Куюк Наврўзим!

Ва ниҳоят, ўша — арабу мўғул ўчиролмаган, «ўзларимиз» ўзга номга кўчиролмаган, офтобни хира булут яширолмаган кун келди. Бу кун туғида ва хақ деганининг кўз қорачиғида келди. Уни кўплар интиқ кутдилар, шоирлари юрак дардларини шеърга тўкдилар:

Басирлар билурми, тонг отар яқин,

Ғофиллар уйғонур, сен чақсанг чақин,

Не ажаб, болга ҳам тил энса бир кун,

Кел, аҳли ноқисга тилайлик тўзим,

Буюк Наврўзим!

Узининг курку таровати, нафосати, мазмун-мохияти билан, бунёдкорликни, яратувчанликни, мехр-мурувватни, хамжихатликни, бир Суз билан айтганда Мустакилликни ифода этувчи буюк ва суюк Наврузимизнинг тарихи ва илдизларига, у хакда аллома мутафаккирларимизга яна мурожаат киладиган булсак: Буюк аллома Абу Райҳон Беруний ўзининг «Осор ал-боқия» («Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорликлар») асарида шундай баён қилади: «Аббосийлар халифаси ал-Маъмун (810-833 йиларда подшолик қилган) ўзининг яқин кишилари бўлмиш Али ибн Мусо ар-Ризодан «Наврўз нима?» деб сўраганда, у: «Наврўз фаришталар улуғлаган кундир, чунки улар шу кунда яратилганлар, уни пайғамбарлар ҳам улуғ тутганлар, чунки Қуёш шу кунда яратилган, у замоннинг биринчи кунидир», деган.

Хавашяликларнинг айтишича, Сулаймон подшоҳнинг узуги йўқолган кун подшоҳлиги ҳам қўлидан кетган. Қирқ кундан кейин узуги топилгач, подшоҳлиги ҳам, равнақи ҳам қайтиб келган. Подшоҳлар унинг ҳузурига тўпланадилар. Шунда эронликлар «Наврўз омад», янги кун келди» деганлар. Натижада шу кун Наврўз деб аталади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.