топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўзинг мубрак Ўзбекистоним!

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият
Баҳорни нафақат инсон, бутун борлиқ ҳамиша соғиниб яшайди. Бу соғинчда қорлар тагида шивирлабгина оқаётган ирмоқлар куйи, ёзнинг қайноқ нафасида дилга хуш ёқувчи салқин, юлдузли, ойли тунлар ҳавоси, кузги хазонларнинг чўғланиб ётган яшил хаёллари баҳорга чорлайди. Ўлкамизни яшиллик нури тутмоқда. Қалбларда баҳор орзулари. Ёш гўдакнинг жилмайишидай дараҳтлар янги куртак ёзишга хозирланмоқда. Уларда ҳам ҳаёт қўшиғи бошланмоқда. Ирмоқларда зилол сувлар куйламоқда. Бу куйларнинг оҳангги уйғонишлнинг даракчиларидай ёқимли ва ҳаётбахш.
Дилга яқин ва азиз тебранмоқда шамолларнинг беланчагидаги ўйлар. Бу ўйларнинг барчаси қадами қутлуғ, сўзлари улуғ байрам – Наврўзга бориб тақалади. Қуёшнинг илиқ ва ўлмас нурлари ҳамма ёқда, барча дилларда оташланмоқда.

Бепоён заминнинг энг азиз масканларидан бири бўлмиш ҳур ўлкамда яна Наврўз наволари янграмоқда. Унинг пойида ям-яшил гилам, боши узра беғубор осмон ва қўшлар қўшиғи, қучоғида саболар, куй ва гуллар ифори.

Халқимиз асрлар бўйи ардоқлаб келган ва келаётган бу байрамнинг йилдан-йилга ўз қадрини кўтараётганлиги – мустақиллигимиз шарофатидандир. Зеро, бу байрамда юртимиз ўтмишидаги буюк қадриятлар бугунги кунда ҳам ўз камолоти ва қувончлари билан қад кўтариб турганлиги, шуҳбасиздир.
Наврўз. Далаларда ҳарорат кўтарилиб, ернинг она сўзидай мўътабар ҳиди димоққа урилади, танга ғайрат қўшиб, яратмоқ ва яшариш ниятида қўлларга меҳнатни тутади. Деҳқон далага чиқдими, демак, юрт обод ва халқ тўқ яшайди. Наврўз наволари гул бўлиб, лола бўлиб, майса бўлиб тилга киради. Бу кексаларга мадор, ёшларга руҳ ва куч-қувват, болалар шодлигига шодлик қўшади.
Наврўзи айём билан барча юртдошларимизни қутлаймиз. Улуғ шодёна муборак!

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.