топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Америка Қўшма Штатлари элчиси Жорж Кролнинг Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табриги

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият
АҚШ Элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига саодат ва қувончга тўлиқ Наврўз, яъни янги кун тилашга ижозат бергайсиз.

 Наврўз баҳорнинг бошланиши, яшиллик ва табиатнинг уйғонишидан дарак берувчи байрам сифатида бутун Ўзбекистон бўйлаб қизғин тантана қилинади. Бу йил биз Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг йигирма йиллигини нишонламоқдамиз. Ушбу тантанали йилда баҳорнинг мана шундай анъанавий тарзда байрам қилиниши мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқ ҳамда хавфсизликдан тортиб таълим ва маданият каби барча соҳалардаги  ҳамкорликнинг янада гуллаб-яшнашига илҳомлантирсин.

 

Мен Ўзбекистон халқига давомий тинчлик, соғлик ва фаровонлик тилайман.

 

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.