топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўз талқини қадимий асарларда

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият


Наврўзнинг ёшини юқорида айтганимиздек, манбаларда турлича кўрсатишади, жумладан, атоқли олим Ҳоди Зариф 3000 йилдан ҳам каттароқ деб ҳисоблаган. Шунча ёшга эга бўлган байрам, албатта туркий халқлар тарихида муҳим ўрин тутади. X асрнинг буюк тарихчиси Абу Бакр ибн Жаъфар Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» асарида ёзишича, қадимги варахшаликлар янги йил байрамини «Наврўзи кишоварзон», яъни «Деҳқонлар наврўзи» деб аташган. Бухоро деҳқонлари асрлар бўйи йил ҳисобини Наврўздан бошлаб юритишган. Наршахий бухороликларнинг Наврўз билан боғлиқ шундай мисолни келтиради:


 


«Сиёвуш бу ерда (яъни Бухорода) ўзидан бирон-бир ёдгорлик қолдиришни истайди. Шундай қилиб, у Бухоро Ҳисорини бино қилди ва кўпроқ вақт ўша жойда турар эди. Кимлардир у билан Афросиёб ўртасида ёмон гап юргизди ва оқибатида Афросиёб уни ўлдиради. Ҳамда ана шу Ҳисорда, шарқий дарвозадан кираверищдаги «Дарвозаи ғуриён» деб аталган сомонфурушлар дарвозасининг ичкарисига дафн этдилар. Шу сабабли Бухоро оташпарастлари ўша ерни азиз тутдилар ва унга атаб ҳар йили Наврўз куни, қуёш чиқищдан олдин ўша жойда биттадан хўроз сўядилар. Бухоро аҳолисининг Сиёвуш ўлдирилишига бағишлаб айтган марсиялари ҳам бор».


Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғотит турк» асарида ёзиб қолдирган «Қиш ва ёз мунозараси» икки сўзамол, истеъдодли ижрочи томонидан бир-бирига зид тимсолларда гавдаланувчи асардир.


Қиш ва ёз мунозараси томошаси


Қиш билан ёз тўқнашди,


Қинғир (ёмон) кўз билан


бир-бирига қарашди.


(Бир-бирини) тутиб


олишга интилишди,


(Бир-биридан) ғолиб


келишга тиришди.


Ёз билан Қиш


қарама-қарши бўлишди,


(Уларни ҳар бири)


мақтаниш ёйини қуришди.


Қўшин тузиб, (бир-бирини)


таъқиб қилишди,


Ўқ отиш учун (бир-бирига)


яқинлашишди.[1]


Парчадан бири Ёруғлик тимсоли бўлиб, оқ ёки кўк пўстин кийиб, иккинчиси қоронғулик тимсоли бўлиб қора ёки олачипор пўстин кийиб олган икки ижрочиси икки томондан пайдо бўлиб, давра айлангани, бир-бирига яқинлашгани ва ғанимларча қарашгани, сўнг бир-бирига ҳамла қилгани ва ҳар қайсиси ғолиб келишга интилгани аниқ кўриниб турибди. Бу бир-бирига душман кучнинг тўқнашувидир. Афтидан беллашувда кучлар тенг келган, қиш билан ёз бир-бирини енга олмаган. Аммо орани очиқ қилиш керак. Шу боисдан улар сўз жангига, айтишувга киришадилар. Қиш Ёзга қарши бақириб-чақириб сўз бошлайди:


Одамлар ва қорамоллар


Мендан қувват олади,


Касаллик камаяди.


Одамлар чиниқади...


Сенда кўпаяр чаёнлар:


Пашшалару илонлар.


Минглаб, туманлаб,


Думларини гажак


қилиб изғишар.


 


Ёз Қишга шундай жавоб беради:


(Сенда) балчиқ ҳамма ёқни қоплайди,


Юпун кишилар заҳмат чекади.


Бармоқлари совуқ қотиб,


Оғиз ели билан


(Пуфлаб) иситадилар.


Саъва сендан қочади,


Менда тинар қалдирғоч,


Булбуллар сайрар менда


Нару мода жуфтлашур...


Қиш ва Ёз шу тариқа бир-бири билан мунозара қилиб, ўз фазилатини айтиб мақтаниб, ғанимининг ёмон хислатларини фош этиб, уни енгишга ҳаракат қилади. Бу айтишувда Ёз баланд келади. Қиш енгилай-енгилай дейди. Аммо Қиш таслим бўлмоқчи эмас. Шунда элат оқсоқоллари уларга учинчи беллашувни — от миниб, пойга чопишни таклиф этадилар. Бу ҳам беллашувни ҳал қилмагач, ёйдан ўқ отишга тушадилар. Шундагина Ёз узил-кесил ғалаба қозонди.


 


Мунозара ниҳоясига етади:


 


Турли чечаклар очилди,


(Ерга худди) чиройлигиламлартўшалгандай.


Жаннат ери кўринди.


Совуқ қайтмас бўлиб кетади.


Ҳамма қуш ва қуртлартирилди...


Эвди улар қоронғуинларига кирмайди.


 


Икки ижрочи ёз ва қиш қиёфасида гавдаланишган, аввалида кураш тушган, сўнг айтишув қилишган, пойгада куч синашган ва пировардида камондан ўқ отишган, яъни тўрт пардали майдон томошаси кўрсатилган.


 


Хуллас, аждодларимизнинг мана шундай тасаввурларидан Ёз палласининг боши ҳисобланмиш Баҳорга алоҳида меҳр кўз билан қараш ва унинг биринчи кунини беҳад шавқ-завқ, хурсандчилик билан қарши олиш одатга айланган.


 


Қадимий туркий қавмлар, элатлар бу кунни Йил боши деб атаганлар. Шу билан бирга зардуштийлик даврида истеъмолга кирган «Наврўз» (янги кун) атамаси ҳам ишлатила бошланган. Туркий халқларда ҳамон мазкур байрам ҳам йил боши, ҳам Наврўз деб келинади.


Ушбу гузал гулгун Навруз арсфасида жонажон пойтахтимиз кучаларини, боғу майдонларини айланган киши дилида янада бир илиғлик пайдо бўлади, Навруз билан юзма-юз келгандай қалбида бир нурафшонлик, соғинч уйғонганини ҳис қилади!.. Согинчки, бу яшилликка, яхшиликка, бодом ва олча гули ифорига ташналик!..


 Атрофдаги янги-янги курилишлар, ойнадай равон йўллар, эрта-индин ишга тушадиган янги-янги иншоотлар, баланд бинолар, оппоқ бўлиб инжу дурдек оппоқ тишларини курсатиб кулмокчи бўлаётган бегубор киз кулгусини эслатувчи  нафис ўрик дарахти шохларидан мўралаб. жилмайиб турган куртаклар, кўм-кўк ут ва кўкатлар интиқ калбларга янада кувонч багишлайди!.


Биз учун азиз ва кадрли. Истиқлолимизнинг навбатдаги ушбу Наврўзи барчага муборак бўлсин ва Мустакиллигимизнинг минг йиллигида хам ана шундай бағри бутунлик ила кутиб олиш ва қутлаш ҳаммамизга насибу рўз айласин, иншоолоҳ!


 


Ҳар бир куни Наврўз бўлсин  ўзбегимнинг,


Хирмонлари донга тўлсин ўзбегимнинг,


Ризқи бутун, бахти кулсин ўзбегимнинг,


Ўзбегимнинг ўзбеклигин соғинганман!


*(Аллома мутафаккирларимиз ва олимларимизнинг қарашлари асосида)


 


 


                                                                                              Г… Ибрагимова.


 


/>

[1] Н. Маллаев. «Ўзбек адабиёти тарихи» Т. 1993 й. 64-бет.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.