топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўзи олам муборак!

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият

     


Димоққа ялпизлар нафаси урар,


 Юракда муаттар чечаклар кулар,


  Бир сулув келинчак саломга келар –


Остонага бош ур,азиз меҳмоним!


Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним!


 


 Истиқлолнинг ушбу навбатдаги баҳори ҳам ўзининг кумушранг қанотларида байрамларга бой элимизга Наврўзи оламни-Янги кунни, Янги йилни ва албатта Яхши кунни олиб келмокда.


                


                                    Тилайман гулларнинг ифорларини,


                                  Салобатли тоғлар виқорларини,


                                 Унутинг дунёнинг ғуборларини,


                                 Навўуз айёмингиз муборак дўстлар!.


 


Неча асрлардан буён ота-боболаримиз интизорлик билан кутиб олган бу қутлуғ айём биз учун нақадар қадрдон, ҳаётбахш ва дилларимизга яқинлигини сўз билан ифодалаш қийин.


Эзгуликнинг умрбоқийлиги, уни на замон эврилишлари, на давр довуллари, на-да кўнгли қора ва нияти бузуқ касларнинг маҳв этолмаслигига Наврўзи оламимиз яққол мисолдир.


 Тарихдан маълумки, жаҳонни жомдек қўлига олишни истаган юнонлар ҳам, босқинчиликни бош мақсад деб билган мўғуллар ҳам, собиқ тузум даврида бу байрамни диний хурофот, эскилик сарқити деб атаганлар ҳам Шарқ халқларининг жонажон байрами- халқимизнинг севимли Наврўзини йўқ қила олмаганлар.



Зеро, ҳурматли Юртбошимиз ўз асарларида таъкидлаб ўтганларидек:


 «Биринчи навбатда миллий маданиятимиз, халқмаънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш зарур. Бу хазина асрлар давомида мисқоллаб тўпланган.


Тарихнинг не-не синовларидан ўтган. Инсонларга оғир дамларда мадад бўлган.


Бизнинг вазифамиз-шу хазинани куз корачигимиздек асраш ва янада бойитиш».


 


 


Ҳа, шундай бебахо байрамимизни шундай вакт келдики, бизни ундан айирмоқчи бўлдилар, уни биздан тортиб олиб йўкотмокчи бўлдилар. Аждодлардан мерос колган бу буюк қадриятимиз, суюк Наврўзимиз элимизнинг танти, хакпарвар ва адолатпарвар, одил ва мард инсонларининг аклу тафаккурлари туфайли, мардона курашлари эвазига яна бизга қайтди! Ва биз ундан шундай кечирим сўрадик ва кўзларимизга суриб, этакларини ўпдик:


 


 


Сен бизни кечиргин, эй Наврузимиз,


Ғафлатдан чалғиди қай кун кўзимиз?


Юзингга шапалоқтортиб юбордик,


Шўр пахта босамиз энди ўзимиз…


 


 


Бағри кенг Наврўзимиз эса бизни этакларида олиб келган гул-лолалари, бинафшалари билан сийлади, куртакларни юзини очди…


 


Ха, бу шундай яшариш ва покланиш фасли, бу кунлар кутлуг кунлар, сурурли кунлар. Бу байрамнинг ҳар бир они табаррук, ҳар бир они азиз ва танқис. Мана бугун хам баҳорнинг, Наврўзнинг сўлим нафаси, майин эпкинлари юртимизда кезиб юрмоқда. Барчанинг дилида Янги кунлар, яхши кунлар умиди. Мустақиллигимизнинг ўн саккиз йилигидаги Наврўз — унинг минг йиллигида ҳам ушандай навқирон, ана ушандай кадимий ва настарин  ифоридек хушбуй, бойчечак кулгусидек беғубор, файзли!.


 


 


Чунки Наврўз-биз учун, аввало, энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрам. Гулу чечак ифоридай хушбуй, сумалакдай тотли, Ҳумо қуши қанотида олиб юриб, уни биз учун, бизнинг халқимиз учун ардоғлаб юриб, бизга илинган таровати мўл, этаклари гул айёмдир.


 


Наврўз- биз учун ўзаро баҳор ва уйғониш, яшариш ва янгиланиш, меҳнат ва бунёдкорлик фаслидир.


Наврўз-биз учун ўзаро мехр-оқибат, қадр-қиммат, хайру саховат  ва ўзликни англаш рамзидир.


Аввало, табиат уйғонаётган, Наврўз руҳи, Наврўз мўъжизаси намоён бўлаётган шу ёруғ кунларга эсон-омон етказгани учун яратганимизга шукроналар айтмоғимиз лозим.


 


Мана шундай шукуҳли дамларда ҳар кайси инсон табиатдан баҳра олиб, оламга бағрини кенг очиб, ўз калбидаги энг эзгу туйғу ва тилакларини, орзу ва умидларини юзага чиқариш, ҳаётга, ота-онаси, дўсту биродарларига бўлган меҳру муҳаббатини изҳор этишга интилади.


 


Бу яшил оламга ўзингбер тўзим,


Шафтоли гулидай ёришар юзим.


Ок бодом гулини ўпганинг ростми?


Келганлигинг чинми, қадим Наврўзим?!.


 


   АЗИЗ  ЮРТДОШИМ!


Сиз хам уйғониш фаслида, Наврўз айёми арафасида бир олам ёруғ ўй-хаёллар билан яшаётганингиз, кимнингдир кўнглини олиш учун, кимдандир узр сурамок учун, яқинларингизни қутлаш, муборакбод этиш учун имкон кутаётганингиз аник.


 


Жамиятимиз тараққиёти, юртимиз равнақи, Эл ва оилангиз фаровонлиги йўлида қилаётган эзгу ишларингиз бароридан келсин!.. Баҳор калбингизга гўзаллик, янгиликларга тўла кайфият олиб келсин!.


 


Биз ҳамиша Мустақил Ватанимизда тинчлик, фаровонлик хукм суришига, халқимизга доимо байрамлар шукуҳи ёр бўлишига, шу азиз юртга хасад кўзини тикканларнинг бад ниятлари ҳеч қачон амалга ошмаслигига қатъий ишонч ва мустаҳкам ирода ила қарамоғимиз лозим


 


Кўзларга сурайлик   Наврўзимизни,


Тилайлик Аллоҳдан ризқўзимизни.


Табриклаб кўяйлик ўз-ўзимизни-


Наврўз айёмингиз муборак дўстлар!.


 


Янгиликлар, яхшиликлар, гўзаллик айёми-Наврўз барчамизга қутлуғ бўлсин. Аввало юртимиз тинч, халқимиз ОМОН бўлсин. Йилимиз қутлуғ келиб, дарёларимиз сувга, омборларимиз ҳосилга тўлсин. Ўнгу сўлимизда нуру ва баракотлар ёғилсин!.


 


Шу Она тупроқни, азиз Ватанимизни Аллох ўзи қулласин, ёмон кўзлардан асрасин!.. Бу юртнинг пахлавонлари ҳамиша юкини елкасига олсин, бу юрт сулувларининг қошидан ўсма, кўзидан сурмаси аримасин. Оналар тилида алла, хофизлари тилидан ялла тинмасин.


 


Дуогуй онахон-отахонларимизнинг нуроний чеҳралари доимо давраларимизга файз қўшсин!.. Юртимиз боғларидан Баҳор, баҳорга ошуфта диллардан эса  ишқ ва изхор  кетмасин!


 


Наврўз айёми барчага баробар бўлсин, азиз юртдошлар! 


 


Қизғалдок баргидек учар дилдан ғам,


Тошқинлар киради қалбимга маним.


Баҳоринг муборак бўлсин ушбу дам,


Менинг Ўзбекистон-дилбар Ватаним!.


 


                           Гулчехра Шахобиддин кизи


 


 


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.