топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Наврўзи олам муборак!

Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Жамият

 


(Табрик)


 


                   Тилайман гулларнинг ифорларини,


                 Салобатли тоғлар виқорларини,


                 Унутинг дунёнинг ғуборларини,


                Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!.


 


    Истиқлолнинг ушбу навбатдаги баҳори ҳам ўзининг кумушранг қанотларида байрамларга бой элимизга Наврузи оламни-Янги кунни, Янги йилни ва албатта Яхши кунни олиб келмоқда.


 


Неча асрлардан буён ота-боболаримиз интизорлик билан кутиб олган бу кутлуг айём биз учун накадар кадрдон, хаётбахш ва дилларимизга якинлигини суз билан ифодалаш кийин.


 


Эзгуликнинг умрбокийлиги, уни на замон эврилишлари, на давр довуллари, на-да кўнгли кора ва нияти бузук касларнинг махв этолмаслигига Наврузи оламимиз яккол мисолдир.


 


 Тарихдан маълумки, жаҳонни жомдек қўлига олишни истаган юнонлар хам, босқинчиликни бош мақсад деб билган мугуллар хам, собик тузум даврида бу байрамни диний хурофот, эскилик саркити деб атаганлар хам-  Шарк халкларининг жонажон байрами- халкимизнинг севимли Наврузини йук кила олмаганлар.


 


Бу кунлар кутлуг кунлар, сурурли кунлар. Мана бугун хам бахорнинг, Наврузнинг сулим нафаси, майин эпкинлари юртимизда кезиб юрмокда. Барчанинг дилида Янги кунлар, яхши кунлар умиди.


 


Чунки Навруз-биз учун, аввало, энг кадимий, асл миллий, гоят ардокли байрам. Гулу чечак ифоридай хушбуй, сумалакдай тотли, Хумо куши канотида олиб юриб, уни биз учун, бизнинг халкимиз учун ардоглаб юриб, бизга илинган таровати мул, этаклари гул айёмдир.


 


Навруз- биз учун узаро бахор ва уйгониш, яшариш ва янгиланиш, мехнат ва бунёдкорлик фаслидир.


 


Навруз-биз учун узаро мехр-окибат, кадр-киммат, хайру саховат  ва узликни англаш рамзидир.


 


Аввало, табиат уйгонаётган, Навруз рухи, Навруз муъжизаси намоён булаётган шу ёруг кунларга эсон-омон етказгани учун яратганимизга шукроналар айтмогимиз лозим.


 


Мана шундай шукухли дамларда хар кайси инсон табиатдан бахра олиб, оламга багрини кенг очиб, уз калбидаги энг эзгу туйгу ва тилакларини, орзу ва умидларини юзага чикариш, хаётга, ота-онаси, дусту биродарларига булган мехру мухаббатини изхор этишга интилади.


 


 


Бу яшил оламга узингбер тузим,


Шафтоли гулидай ёришар юзим.


Ок бодом гулини упганинг ростми?


Келганлигинг чинми, кадим Наврузим?!.


 


    АЗИЗ  ЮРТДОШЛАР!


 


Сиз хам уйгониш фаслида, Навруз айёми арафасида бир олам ёруг уй-хаёллар билан яшаётганингиз, кимнингдир кунглини олиш учун, кимдандир узр сурамок учун, якинларингизни кутлаш, муборакбод этиш учун имкон кутаётганингиз аник.


 


Жамиятимиз тараккиёти, юртимиз равнаки, Эл ва оилангиз фаровонлиги йулида килаётган эзгу ишларингиз бароридан келсин!.. Бахор калбингизга гузаллик, янгиликларга тула кайфият олиб келсин!.


 


Биз хамиша Мустакил Ватанимизда тинчлик, фаровонлик хукм суришига, халкимизга доимо байрамлар шукухи ёр булишига, шу азиз юртга хасад кузини тикканларнинг бад ниятлари хеч качон амалга ошмаслигига катъий ишонч ва мустахкам ирода ила карамогимиз лозим.


 


Кузларга сурайлик Наврузимизни,


Тилайлик Аллохдан ризк-рузимизни.


Табриклаб куяйлик уз-узимизни-


Навруз айёмингиз муборак дустлар!.


 


Янгиликлар, яхшиликлар, гузаллик айёми-Навруз барчамизга кутлуг булсин. Аввало юртимиз тинч, халкимиз ОМОН булсин. Йилимиз кутлуг келиб, дарёларимиз сувга, омборларимиз хосилга тулсин. Унгу сулимизда нуру ва баракотлар ёгилсин!.


 


Шу Она тупрокни, азиз Ватанимизни Аллох узи кулласин, ёмон кузлардан асрасин!.. Бу юртнинг пахлавонлари хамиша юкини елкасига олсин, бу юрт сулувларининг кошидан усма, кузидан сурмаси аримасин. Оналар тилида алла, хофизлари тилидан ялла тинмасин.


 


Дуогуй онахон-отахонларимизнинг нуроний чехралари доимо давраларимизга файз кушсин!.. Юртимиз богларидан Бахор, бахорга ошуфта диллардан эса  ишк ва изхор  кетмасин!


Навруз айёми барчага баробар булсин, азиз юртдошлар! 


 


Кизгалдок баргидек учар дилдан гам,


Тошкинлар киради калбимга маним.


Бахоринг муборак булсин ушбу дам,


Менинг Узбекистон-дилбар ватаним!.


 


Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.