топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+66.70
avatar

NavDPI

Батафсил

“Камолот” ЁИҲ Бошланғич ташкилоти Навоий давлат педагогика институти

Илм-фан
     2016 йил 7 декабрь куни Тарих ҳамда Физика-математика факультетларидаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан берилган тавсияномага асосан имтиёзли равишда тўлов контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилиниб, 2016 — 2017 ўқув йилида таълим олаётган талабалар билан “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши томонидан шартнома туловининг 35 фоизини тўлаб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг ПҚ-213-сон Қарори тўғрисида тарғибот лойиҳасини амалга оширдик ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Навоий давлат педагогика институтида “Заковат” интеллектуал ўйинининг институт босқичи ўтказилди

Илм-фан
2016 йил 10 март куни соат 15:00да институт талабалар ошхонасида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида институтнинг 8 та факультет жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг институт босқичи ўтказилди.

Навоий давлат педагогика институтида “Солиқ билимдонлари” танловининг институт босқич

Илм-фан
2016 йил 22-23 март кунлари соат 10:00 да институт фаоллар залида “Солиқ билимдонлари” танловининг институт босқичи бўлиб ўтди. Ўтказилган танловда Табиий фанлар факультетининг “Даромад”, Чет тиллар факультетининг “Истеъмолчи”, Физика-математика факультетининг “Инфинит”, Жисмоний маданият факультетининг “Солиқчи”,  Ўзбек тили ва адабиёти факультетининг “Тадбиркорлар”, Тарих факультетининг “Парламент”, Педагогика факультетининг “Тадбиркор” ва Мактабгача ва бошланғич таълим факультетларининг “Қиймат” жамоалари жамоалари ўзаро беллашди.

“Қувноқлар ва зукколар” танловининг институт босқичи

Илм-фан
Навоий давлат педагогика институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати институт Бошланғич ташкилоти томонидан 2016 йил 24-26 март кунлари соат 14:00 да Навоий шаҳар Ёшлар маркази тадбирлар залида “Қувноқлар ва зукколар” танловининг институт босқичи  ўтказилди. Танловда:   
Табиий фанлар факультетининг “Зўр-зўр”,
Чет тиллар факультетининг “Иняз интернешинил”,
Физика-математика факультетининг “Ўзбегим”,
Жисмоний маданият факультетининг “Бўйдоқлар”,
Тарих факультетининг “Бек”,
Педагогика  факультетининг “Ёшлар”,
Ўзбек филологияси факультетининг “Парвоз”,
Мактабгача ва бошланғич таълим факультетининг “Бекорчилар”, жамоалари иштирок этишди.

Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида қонунчилик тарғиботи доирасида ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги учрашув

NavDPI
Илм-фан
     2016 йил 3 март куни соат 10:00да институт фаоллар залида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни мазмун моҳияти, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда ушбу салбий иллатга қарши курашда жамоатчилик тузилмалари олдида турган вазифалар мавзуларида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида қонунчилик тарғиботи доирасида ўтказилган ҳуқуқий саводхонлик мавзусидаги учрашув

NavDPI
Илм-фан
2016 йил 10 март куни соат 10:00да институт фаоллар залида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни мазмун моҳияти, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” ҳамда ушбу салбий иллатга қарши

Навоий давлат педагогика институтида Наврўз умумхалқ байрамини тантанали ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

NavDPI
Илм-фан
     Институтда ва барча факультетларда “Наврўз” умумхалқ байраимига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва тасдқиланди. Институт ҳудудидаги бинолар ва барча факультетларни Наврўз ва баҳор кайфиятини акс эттирувчи ва ушбу байрам мазмун ва моҳиятини акс эттирувчи, том маънода умумхалқ байрами руҳи ва кайфиятини берувчи тасвирий воситалар билан тўлиқ безатилган.

Янги йил

NavDPI
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги ““Президент арчаси” байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш тўғрисида”ги 07-07/9-19-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш бўйича Навоий давлат педагогика институти жисмоний маданият факультетида жорий йилнинг 21 декабрь куни “Янги йил” байрами муносабати билан ташкил этилган “Салом янги йил” байрам тадбири ўтказилди

Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш

NavDPI
Илм-фан
Ўзбекитсон Республикаси Президентининг 2015йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш тўғрисида”ги Ф-4576-сонли Фармойиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015йил 12декабрдаги 480-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат педагогика институти факультетларида ўтказилаётган байрам тадбирлари тўғрисида учрашув бўлиб ўтди

Алишер Навоий “Хамса”сида Хизр образининг ғоявий- бадиий ифодаси

NavDPI
Илм-фан

      Аннотация.  Алишер Навоий “Хамса”сида Хизр образи кўп учрайди. Бу образга хос назарий маълумотларга эга бўлиш байтлар мазмунини англашни осонлаштиради. Ушбу мақолада Хизрга хос сифатлар, у билан боғлиқ хусусиятлар “Хамса” достонлари асосида таҳлил қилинган.


       


Экономически эффективные формы международного производственного кооперирования

NavDPI
Илм-фан

       Кооперативное движение возникло в Европе на ру­беже XVIII и XIX столетий. Во многих странах коопе­ративы занимают важное место в сельскохозяйствен­ном и мелком промышленном производстве, в области сбыта, снабжения, кредита, в предоставлении различ­ных услуг. В настоящее время нет такой страны, в ко­торой не функционировал бы тот или иной вид коопе­рации.


Так например, существует одна из крупнейших международных неправи­тельственных организаций — учрежденный в 1895 г. Международный кооперативный альянс (МКА)- признанный мировой центр кооперативного движения. К началу 1980 г. членами МКА состояли 346 млн. кооператоров из 64 стран мира [1].


     


Ayrim iqtisodiy atamalar izohiga doir mulohazalar

NavDPI
Илм-фан

    O’zbekiston Respublikasining Davlat tili to’g’risidagi qonunning qabul qilinishi faqat tilshunos va adabiyotshunoslar emas balki boshqa soha olimlari, jumladan iqtisodchi nazariyotchilar oldiga ham bir qancha muhim vazifalarni qo’ymoqda


Muammolar yechimining murakkabligi va bozor munosabatlariga o’tilishi bir qancha iqtisodiy terminlar va atamalarga izoh berishni talab etmoqda.


                       


“Cоғлом бола” давлат дастури ва унинг педагогик аҳамияти

NavDPI
Илм-фан

2014 yil O'zbekistonda “Sog'lom bola yili” deb ataldi. 19 fevral kuni O'zbekiston Respublikasi Prezidentining “Sog'lom bola yili” Davlat dasturi to'g'risida”gi qarori e'lon qilindi. Aslida, mazkur qarorni mustaqillik yillarida amalga oshirilgan juda kuchli ijtimoiy muhofaza siyosatining, mazkur siyosatning amaliy namunasi sifatida sog'lom va barkamol avlodni shakllantirishga yo'naltirilgan, iqtisodiy tomondan har tomonlama ta'minlangan sayi-harakatlar tizimining uzviy davomi sifatida qabul qilish va baholash o'rinli bo'ladi.


Ғарб мутафаккирларининг қарашларида деструктия ва террорнинг ўзаро муттаносиблиги

NavDPI
Илм-фан

Фромм фалсафасида инсоннинг ички оламидаги ҳис-тўйғулари умуман эътиборга олинмай қўйилгани алоҳида таъкидланган.  Альтруистик муносабат ўрнини эгоизм эгалламоқда. Лекин эгоизм, дейди Фромм, инсон табиатидаги тубан ҳирсий ҳис-туйғуларни қаноатлантиради. Ҳаётга қизиқиш,  ундан ҳайратланиш ҳисси йўқолар экан, инсоннинг онги остида ўлимга интилиш (тантанос кучи) зўраяди.  Буни ҳозирги ривожланган жамиятимизда террорист-шаҳидларнинг қўпорувчилик ҳаракатларининг кўпайиши мисолида кузатиш мумкин. Бундай салбий руҳий кучларни Фромм неофилия деб атайди. Бундай ҳолатдан чиқиш йўлини Фромм фикрича, жамиятдаги инсонларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-оқибатининг юксалиши альтруизм ҳиссиётининг кучайиб боришидадир.


Inson munosabatlari va ekologik dunyoqarash

NavDPI
Илм-фан

      


Odamzot Koinotning gultoji sifatida ilk paydo bo’lgan davrdan, to hozirga qadar tabiatga ta’sir qilib, unga ta’sirni o’tkazib, bu ta’sirni bora-bora kuchaytirib, oqibatda tabiatni batamom o’zgartirib yubordi. Keyingi ming yilliklar davomida insonning tabiatga faol aralashishi natijasida Yer shari yuzasi iqlimi, o’simligi, hayvonot dunyosining tanib bo’lmas darajada o’zgarib ketganligi bunga yaqqol misol bo’ladi. “Dunyo tarixida ilk daf’a, inson faoliyati hayotning eng zarur sarchashmalarining buzilishi va yemirilishiga sabab bo’lmoqda.


Психологическое совершенствование системы физического воспитания подрастающего поколения

NavDPI
Илм-фан

НГПИ, преподаватель кафедры Теории и методики физического  воспитания  и спортивных игр

 


За последнее десятилетие  произошло резкое снижение двигательной активности  учащихся. Нельзя не согласиться с тем, что материально-техническая база, квалификация специалистов по  физическому воспитанию, жесткая школьная система с учебным планом, одинаковым для всех учащихся, малая физическая  нагрузка, отсутствие спортивного инвентаря, эти и многие другие факторы препятствуют творческой работе учителя и психолога, а также повышению уровня физической подготовленности детей.


Jahonning ilk cholg’usi “nog’ora” tarixi

NavDPI
Илм-фан
(cholg’ushunoslik fanining morfologiya,etimologiya va ergologiya asoslari  musolida)

Said Bolta -Zoda SAIDIY


San’atshunoslik fanlari nomzodi,


 dosent v/b, kompozitor.      


 


           Musiqa, — jahon  ma’naviy siyosatining eng kuchli  quroli, u ollohning yer  yuziga yuborilgan mo’jizai olami, tilsiz va tengsiz   qudratidir !.


          Musiqa insonni beshikdan- qabrgacha uzluksiz tarbiyalash,


           -sevish yo nafratlanish, kechirish yo o’ldirishga qodir !!.  


                                                                                                           S.B.Saidiy.



Sog’lom turmush tarzini shakllantirishda hamkorlikdagi faoliyatning ahamiyati

NavDPI
Илм-фан
Har qanday millatning ravnaqi, umumbashariyat tarixida tutgan  o`rni, mavqeyi va shuhrati  bevosita o`z farzandlarining aqliy va jismoniy  yetukligiga  bog’liqdir.                                                                                          I.A.Karimov

 


Hamkorlikdagi pedagogik faoliyat mohiyatini oldimizga qo`yilgan ta`lim maqsadlariga erishishdagi o`qituvchi-o`quvchi munosabatlari tashkil etadi. O`quvchilarning salomatligini mustahkamlash, o`quvchi yoshlarning jismoniy va ma`naviy kamolotini oshirish, sog’lom avlod tarbiyasini takomillashtirish masalalari kelajagi buyuk davlat qurishning muhim omillaridan biridir.