топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ижтимоий меъёрлар тизимида девиант ҳулқ-атвор

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
            Жамиятда инсонларнинг ижтимоий мавжудлик хусусиятларидан бири ҳар бир инсонни ўзи яшаётган муҳитидаги ижтимоий меъёрларга риоя қилиши ва меъёрлардан оғиш хосдир. Бу оғишнинг сабаби асосини инсоннинг теварак атроф, социал муҳит ва ўз-ўзи билан ўзаро мулоқоти ташкил этади. Инсонларнинг феъли-атвори ва ҳулқида келиб чиқувчи руҳий-маънавий, ижтимоий-маданий, маънавий-аҳлоқий ўзгаришлар жамиятнинг гуллаб-яшнаши, мукаммаллашиши ва ривожланишини таъминлайди.
            Бутун жамият ҳаёти ва инсон ривожланишини табиий шартини чекиниш-оғиш хатти – харакати ташкил этади. Инсоният ривожидаги ушбу табиий шартлилик девиант хулқ-атворни мавжудлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам девиация муаммоси шу пайтгача мавжуд ва мавжудлиги бундан кейин хам сақланиб қолади. Ушбу муаммони ўрганилишини долзарблиги ҳам шунда.
            Девиант хулқ-атвор муаммосини келиб чиқишини ўрганишда қуйидаги жиҳатларини эътиборга олиш муҳим; биринчидан — меъёрлардан чекиниш харакатига аниқлик киритиш ва унинг турли шаклларини келиб чиқишини ўрганиш, жумладан оғиш харакати ижтимоий-ижодий характерга эга эканлигини таъкидлаб ўтиш керак.
            Иккинчидан — кўрсатилган муаммони ўрганишга хар томонлама ёндошиб оғиш ҳулқи келиб чиқишини ўрганиш.
            Шунингдек девиация масаласида инсонн ўзи яшаётган жамиятнинг ижтимоий меъёрлари ва бойликларини қадрига етгандагина ўзининг ижтимоий статусга эгалик даражасини эътиборга олиш ҳам керак. Девиант ҳулқ-атворни асосида жамиятдаги ижтимоий меъёрлардан оғиш ҳулқи, маънавий-ҳуқуқий меъёрлардан чекиниш жараёнлари ётади. Девиант хулқ-атворнинг асосий шакллари бу: ҳуқуқбузарлик, наркомания, ичкиликбозлик, фошиҳабозлик, ўз жонига қасд қилиш каби кўринишларидир.
            Девиант хулқ-атворнинг кўп сонли шакллари шахс қизиқишлари, манфаатлари ва жамиятдаги ижтимоий муҳит ўртасидаги келишмовчиликлар мавжудлигидан дололат беради. Девиант хулқ-атвор асосан жамиятдан чиқиш, кундалик ҳаётий маммолардан қочиш, ўзига бўлган ишончсизлик ва кескинликни турлича ижтимоий холатлар орқали енгиш. Бироқ чекиниш хамиша салбий йўналишга эга бўлавермайди. У шахсни янгиликка интилишни, ҳаётда мутаассиб бўлиб қолган қонун-қоидалар ва меъёрларга курашишни хам билдириши мумкин. Девиант хулқ-атвор ижобий характер касб этиши хам мумкин, бунга илмий, техникавий, бадиий ижодни мисол қилиш мумкин.
            Жамиятдаги ижтимоий меъёрлардан оғиш шакллари эса қуйидаги хусусиятларига кўра ажратиш мумкин — Маданий ва руҳий оғишлар. Социологларни биринчи навбатда жамиятдаги ижтимоий-маданий меъёрлардан оғиш қизиқтиради. Психологлар эса инсонларнинг руҳий чекинишлари қизиқтиради. Баъзи мутахассислар кўпинча ижтимоий чекинишни руҳий чекиниш билан боғлашга харакат қилишади. Масалан жинсий оғишлар, ичувчилар, наркомания холатларини инсоннинг руҳий чекинишлари билан боғлашади. Бироқ шахснинг тубан кетиши оғишга биргина сабаб бўла олмайди. Одатда руҳий касал шахслар жамиятнинг баъзи қонун-қоида, меъёрларга риоя қилишади ва аксинча руҳий соғлом шахсларда жиддий хафв туғдирувчи оғишлар кузатилади
            Якка холатдаги оғишлар шахснинг яшаётган жамият ижтимоий меъёрларидан оғишдир.
            Гуруҳ ҳолатидаги оғишлар – жамиятда ўз меъёрларини ишлаб чиқиб, фақатгина шу гуруҳга тегишли ижтимоий қоида ва меъёрларга бўйсинувчи девиант ҳулқли шахсларда учрайди. Бу гуруҳлардаги шахслар кўпинча ўз ижтимоий меъёларини жамият ижтимоий меъёларидан устувор деб биладилар. Жиноий гуруҳ фақатгина битта мақсад йўлида ёки бир неча мақсад йўлида одамларни биргалашиб харакат қилишидан ташкил топиши мумкин.
          Бирламчи оғиш – бу шахснинг жамиятнинг умумий ижтимоий меъёрларига бўйсиниши. Бу холатда шахснинг жамиятда содир этаётган оғишлари аҳамиятсиз ва зарари йўқ деб хисобланади. Оғиш у ва атрофдагилар учун шўҳлик, ғалати ёки кичик хато сингари кўринади. Иккиламчи оғиш гуруҳ ичидаги мавжуд бўлган меъёрлардан чекиниш.
          Маданий қораланмайдиган оғишлар. Оғиш харакатлари маданий нуқтаи-назар орқали хам баҳоланади. Ижтимоий кечириладиган оғишларнинг муҳим сифат ва усулларини ажратиш мумкин:
          Юқори интелектуаллик – шахснинг жамиятда ўз олдига қўйган улкан мақсадларга эришгандаги оғишлар. Ўрта меъёрий интелектуаллик катта олим ёки маданият арбоби учун етарли эмас, шу жумладан юқори интелектуаллик актёр, спортчи ёки сиёсий арбоб учун ўта муҳим эмас.
          Девиант харакат ўта тор, ўзига хос, хеч кимга ўхшамас сифатларни юзага чиқаради. Кўп социологларни таъкидлашича юқори асосланиш ёшлик ва ўсмирликдаги меҳрдан маҳрум бўлиш ва қийинчиликларни ўрнини тўлдириши тушинилади.
          Шахсий сифатлар – бу шахсни жамиятда юксалишига олиб борувчи ўзига хослиги ва шахсий хусусиятларига чизгиларни ифодалайди.
          Бахтли ходиса ёки катта ютуқлар – бу нафақат истеъдоднинг юзага чиқиши, балки истеъдод ва истакларни намоён этишини муайян жойда ва муайян вақтда намоён бўлишини натижасидир.
          Маданий мақулланувчи оғишлар. Кўпчилик жамиятлар умум қабул қилинган ижтимоий бойлик деб аталадиган, маданий меъёрларни мукаммаллашувига қаратилган оғишларни қўллаб-қувватлайди ва ижтимоий мукофотлайди.
Биз юқорида девиациянинг келиб чиқиш хусусиятларини кўриб чиқишга харакат қилдик, кейинги ҳолатларда девиант ҳулқ-атворнинг келиб чиқишини асосий сабабларини изоҳловчи назарияларни кўриб чиқамиз.
          Девиант ҳулқ-атворни ўрганишнинг уч назарий йўналиш мавжуд: биологик йўналиш, психологик йўналиш ва социологик йўналиш.
Жумладан, биологик йўналиш вакилларининг қарашларига кўра, шахснинг маълум бир жисмоний белгилари уни жамият меъёрларидан оғишларига шарт-шароит яратиб беради. Ч.Ломброзо, Э.Кретшмер, В.Шелдонлар шу назария издошларидир. Юқоридаги олимларнинг таъкидлашича маълум жисмоний имкониятларга эга шахслар ижтимоий оғишларга мойилдир. Бироқ амлиёт бу фикр нотўғри эканлигини кўрсатди. Маълум бўлдики ташқи кўринишидан қўпол бўлмаган, чиройли, инсонлар ваҳший жиноятлар содир этишган, қўпол “ваҳший” кўринишга эгалари эса хаттоки “пашшшага” хам озор беришмаган.
          Психологик назарияга кўра, ўзганиш асосида девиант ҳулқ-атворнинг шахс онгида содир бўладиган қарама-қаршиликларни ўрганиш ётади. З.Фрейд назариясига кўра хар бир шахснинг фаол онги остида онгсизлик мавжуд – бу бизнинг ўзида хам табиийликни, хам ибтидоийликни мужассамлаштирган хиссиётларимизнинг англанмаган халатларда ифода этилишидир. Хар бир инсон ўзининг ноқонуний “Мен”идан химояланиши мумкин. Бу холатларда жамиятнинг қабул қилган маданий меъёрларидан оғиш келиб чиқади.
          Социологик назарияларга кўра баъзи одамлар ўз гуруҳларида ижтимоийлашув агентларида (масалан: таълим, меҳнат жамоаси) ўз ўрнини топа олмайди, бу эса ўз навбатида девиант ҳулқ-атворли шахсни шакланишига замин яратади. Ижтимоий муҳит шахс учун маъқул бўлса аввал ўрганади ва кўникма хосил қилади, кейин эса ўша гуруҳдаги меъёрларни ўзиники қилиб қабул қилади. Бу муҳитда шахсдаги девиантлик холатларини жамият унинг хақиқий ҳулқи деб тан олмайди. Ушбу назария вакилларидан бири Р.Мертон томонидан шахсларнинг мақсадлар ва воситаларга муносабат типологияси ишлаб чиқилган. Бу типологияга кўра: конформист – маданий мақсадларни ва жамиятдаги институтционал воситаларни қўллаб-қувватловчи, қонунга риоя қилувчи шахс хисобланади.          Новатор (ижодкор) – ноинститутционал воситалар билан (ноқонуний, жиноий) ижтимоий мақсадларга эришишга харакат қилади.          Ритуалист – институтционал воситаларни қабул қилади, лекин, эришиши керак мақсадлари йўлида четлаб ўтади ёки уни унутади. Урф-одат, маросим ва қоидалар унинг учун ҳулқ-атворнинг негизи ҳисобланади, бироқ оригинал, ноанъанавий воситаларни у тан олмайди. Иҳоталанган – бу турдаги шахслар ижтимоий, анъанавий мақсадлардан ҳам, институтционал воситалардан ҳам яккаланган (масалан: дайдилар, наркоманлар, ичувчилар).
          Бу типологияни қўллашда инсонларни меъёрий маданиятга бутунлай бўйсинувчан ёки умуман бузғунчи тоифасида бўлишади деб бўлмайди. Хар бир шахсда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳулқ шаклари қайсидир маънода мавжуд бўлади. Бироқ типларнинг бирор-бири кўпроқ намоён бўлиши билан шахс ҳулқини характерлайди.
          Ҳозирги замон жамияти узоқ вақт ўзгаришларсиз яшай олмайди. Хатто дунё цивилизасиясидан ажралиб қолган жамиятлар ҳам вақти-вақти билан ўз меъёрий хулқ-атвор намуналарини ўзгартирадилар, чунки уларни атрофидаги муҳит ўзгаради. Бу ҳолат жамиятда икки хил рол ўйнайди: бир томондан жамият барқарорлигини таъминласа, иккинчи томондан унга тазйиқ ўтказади. Бошқа тарфдан чекиниш харакати ижтимоий ўзгаришларга маданий кўникма хосил қилиш йўлларидан бири.
          Тараққиёт натижасида юзага келадиган янгича маданий меъёрлар камдан-кам ижтимоий гуруҳларда мунозарали тарзда юзага чиқади. Янги ижтимоий меъёрлар шахларнинг кундалик ҳулқ-атвори тўқнашувларида юзага келиб ривожланади. Баъзи шахсларда эски ва кўникилган меъёрлардан чекиниш янги норматив намуналарни юзаги келишига замин яратиши мумкин. Ижтимоий гуруҳ аъзолари томонидан янги хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштирилиши оқибатида улар чекиниш хисобланмаслиги мумкин.
          Хулоса сифатида, юқоридагиларга асосланиб, шуни таъкидлашимиз мумкинки, девиант ҳулқ-атвор (оғиш, чекиниш) ҳулқи бу шахс ёки гуруҳнинг умумқабул қилинган меъёрларга номутаносиблигини билдиради. Бунинг натажасида меъёрлар маълум бир шахслар томонидан бузилади. Оғиш харакати шахсни мувафаққиятсиз ижтимоийлашувининг оқибатидир. Бундай шахсда маданий меъёрлар, бойликлар ва ижтимоий боғланишлар мавжуд эмас, улар узвий боғланишларни ва турли зиддиятларни вужудга келтиради. Бу холат аномия деб аталади ва оғиш ҳулқини сабабини ташкил этади.
          Оғиш харакати хар ҳил шаклларни (ижобий-позитив, салбий-негатив) қабул қилишини хисобга олиб бу ходисани ўрганишга стратификацион нуқтаи-назар билан қараш керак.
          Чекиниш харакати кўпроқ умумқабул қилинган ижтимоий-маданий меъёрларнинг негизини, бошланишини ва мавжудлигини ташкил этади. Девиант ҳулқ-атворсиз ижтимоий-маданий меъёрларни жамият талабларига мослаштириш жуда қийин бўлар эди. Шу билан бирга ижтимоий меъёрларни қай даражада тарқалиши, энг асосийси жамият учун, хамма учун бирдек кераклиги амалий жиҳатда хал этилмаган. Агар инсоният фаолиятининг барча жабҳаларини кўриб чиқилганда ҳам (сиёсат, бошқарув, этика, эстетика) бу саволга аниқ ва тўлиқ, қониқтирувчи жавоб қайтариш мумкин эмас. Шу билан бирга оғиш харакатини шаклларини жуда чуқур таҳлилни талаб қилади. Жиноий ҳулқ, жинсий оғиш, ичкиликбозлик ва наркомания жамият учун янги ижобий ижтимоий — маданий намуналарни олиб келмайди. Тан олиш керакки девиант холатларни кўпчилиги жамият ривожланишида деструктив рол ўйнайди. Фақат айрим оғишлар (ижоди жараёни каби) жамият учун фойдали деб хисобланади. Социологиянинг асосий вазифаларидан бири шахс ва жамият учун фойдали ижтимоий меъёрлар намуналарини танлаш ва аниқлашдан иборат билин бирга одамларнинг унга риоя қилишлари учун қониқарли ижтимоий муҳитни шаклланишига ёрдам беришдир.
 Баҳромжон Тожибаев.
 Наманган Муҳандислик-технология институти.
“Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.