топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ғуруримсан, Фахримсан, Ватаним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият
Ватанимиз истиқлоли қўлга киритилган санага 25 йил тўлди. Бу тарихан қисқа давр. Аммо, шу йиллар ичида юртимизда жуда улкан ислоҳотлар амалга оширилдики, ушбу эзгу ишлар  асрларга татийди. Шаҳару-қишлоқларимиз  кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Бугунги кун Ўзбекистон ёшлари дунё ёшлари билан бемалол тенглашолади. Ана шу истиқлол берган имкониятлардан ёшлар бугун унумли фойдаланиб келишмоқда. Мустақиллик, тинчликка бўлган шукроналик ҳиссини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ва ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида ёшлар ташкилотининг ҳиссаси катта бўлмоқда десам муболаға бўлмайди. Юқоридаги сўзларимнинг исботи сифатида куни кеча “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Косон туман Кенгаши қошида фаолият юритиб келаётган “Фаол ва иқтидорли ёшлар” маркази ташаббуси билан тумандаги болалар дам олиш ва истироҳат боғида “Ғуруримсан, Фахримсан, Ватаним!” шиори остида “Камолот шоу” байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида “Фаол ва иқтидорли ёшлар” маркази аъзоларидан ташкил топган “Истиқлол” жамоаси ва “Инглиз тили” тўгараги аъзоларидан ташкил топган “Мустақиллик” жамоалари ўзаро “Таништирув”, “Тезкор савол жавоб”, “Понтамимо”, “Мантиқий савол-жавоб”, “Истеъдод” шартлари асосида беллашдилар. Қизғин кечган баҳс мунозарадан сўнг 1-ўринни инглиз тили тўгарагининг “Мустақиллик”  жамоаси ғолиб деб топилди. Тадбир давомида марказнинг иқтидорли, ютуқларга эришган ёшлари томонидан куй-қўшиқлар ва рақслар намойиш этилди.
 
Хулоса қилиб айтганда ана шундай байрамлар юрти тинч ва осмони мусаффо ватанга ярашади. Кундан-кунга чирой очиб бораётган диёримиз баркамол ва бахтли ёшлар улғайиб вояга етмоқдалар. Улар эртамиз эгалари, порлоқ келажагимиз бунёдкорларидир. Порлоқ келажак, тинч осойишта юрт муборак бўлсин азизлар.
  Наргиза Жумаева
“Камолот” ЁИҲ Косон туман Кенгаши қошидаги
 “Фаол ва иқтидорли ёшлар” маркази раҳбари

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.