топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним Ўзбекистоним!” мавзусида давра суҳбати

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият
Ўзбекистон ҲДП Самарқанд вилоят Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним Ўзбекистоним!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфиятини, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳиятини ва аҳамиятини юртимиз ва жахон  жамоатчилигига етказиш, ватандошларимизни янги марралар сари рухлантириш мақсади мужассам эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида партиянинг вилоят Кенгаши ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб қарши олиш ва “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган тадбирларни кенг омма орасида ўтказиш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Муталипова Хулкар
 
Язданов Миржахон

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.