топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

2014 йил 30 августда Тошкент шаҳри Олмазор ва Ўқчи маҳаллалари фаоллари билан «Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.




Унда Тошкент ислом университети катта ўқитувчиси С.Саиджалолов, Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари Ш. Холматов  ва Ш. Хотамовлар иштирок этдилар. 



Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимизда Юртбошимиз бошчиликларида амалга оширилган ислоҳотлар, Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, халқимиз ҳаётининг кун сайин фаровонлашиб бораётгани, мана шундай саодатли онларга шукроналик келтиришнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.



Сўзга чиққанлар томонидан «Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал  Ўзбекистоним!» ғоясининг мазмуни-моҳиятини англаш ва ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш шу юрт фарзанди бўлган ҳар бир инсон учун бугунги кунда долзарб экани таъкидланди.


 


Давра суҳбати давомида  «Оқаётган сув қадри» фильми намойиш этилди.


 



 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 



 



Тадбир ниҳоясида сўзга чиққан маҳалла фаоллари, хусусан, Т.Шарипов ватанпарварлик, юртга садоқат,  дориломон кунларга розилик ва шукроналик туйғуларини тарғиб этувчи шу каби тадбирларни аҳоли, хусусан,  ёшлар орасида кўплаб ўтказиш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида фикр билдирдилар. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.