топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТЕРМИЗ

Yagonasan muqaddas Vatanim, sevgi va sadoqatim senga baxshida, go'zal O'zbekistonim!
Жамият

      25 асрлик ўтмиш, навқирон бугун, нурли келажак соҳиби Термиз. Жаннатмонанд замин Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси. Мардлар шахри, мардона шаҳар. Мозийнинг муаззам лавҳаларига мазмун улашган макон! Ҳар тонг куёш шу заминнинг тафтин қўмсаб ётоғидан бош кўтаради. Кўрку таровати меҳнату меҳмонни жондек суйган, истараси бағридек иссик, меҳри саховати кўнглидек бесарҳад, беҳад эли боис бетакрор, кўркам. 



       


     Кўҳна ва навқирон Термиз шаҳри Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида «Амир Темур» ордени билан мукофотланди. Юртбошимизнинг ушбу хусусдаги Фармонларида шаҳар аҳлининг "… ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффакиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантириш...«га қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидлаб ўтилади.



                  Шундай юксак мукофот, алоҳида эътибордан шодланган Термиз шаҳри аҳолиси янада кўтаринки ва масъулиятли руҳ билан янги зафарлар томон одимлайдилар.


ҚЎШАЛОҚ АЙЁМ МУБОРАК!!!

2 изоҳ

avatar
Шаҳару қишлоқларимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Жумладан, не-не зотларни етиштирган ва дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган навқирон ва гўзал макон Термиз шаҳри бугун ўзига хос тароватга эга.Бу, албатта, мустақиллик, озодлик, тинчлик шарофатидан. Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Тинчлигимизга кўз тегмасин!
avatar
Har soniyasi iftixor baxsh etar istiqlol umrboqiy bölsin!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.