топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Майдондаги жараёнлар...

Мустақиллик майдонидан репортаж...
Жамият
Бугун ҳаво бироз инжиқ бўлсада, оппоқ қор руҳиятни кўтармоқда.

Шунинг учун бош майдонда ҳам байрам кайфияти ҳукмрон. Айниқса янги қурилган декорациялар ҳайратланарли даражада...

Кўтаринки кайфиятни сиз билан баҳам кўришда давом этамиз:




















Кечагидан фарқли равишда машиналар яна биттага кўпайди ва ажойиб жонли бурчак ташкил топди




















Мана бу уйча эса Жумавой билан Робинзонни уйчасини эслатади




















Болажонларнинг совуқ ҳавони ҳам писанд қилмай маза қилиб ўйнашларини кузата туриб, Гулчеҳра опанинг мана бу машҳур шеърлари ёдимга тушди:

Кулгулари шарқираган шалоладай,
Ифорлари гулу-райҳон тоғ лоладай,
Эрка тили бунча ширин, бир ҳолвадай-
Болаликка қайтгим келди бир зумгина.

Бирни бузиб, мингни қурар гоҳ бунёдкор,
Қадамини «той-той» босган эҳтиёткор
Бир қарасанг шоҳу, баъзан итоаткор-
Болаликка қайтгим келди бир зумгина.

Капалакдай қувнаб, боғу-тоғлар чопар,
Дунёда бор янгиликни ўйлаб топар.
Толбаргаклар тақиб, лойдан кулча ёпар,
Болаликка қайтгим келди бир зумгина.

Қора кўзи юлдуздайин порлагувчи
Катталарни яшаш учун чорлагувчи,
Бир қўшиқ бор юрагимда зорлангувчи-
Болаликка қайтгим келди, бир зумгина.

Фақат ўйнар, ўзга билан иши бўлмас,
Бир хилқатки, ғийбат билан ҳуши бўлмас,
Катталердек бир-бирига “мушти” бўлмас,
Болаликка қайтгим келди бир зумгина.

Турли юмуш, ё «миш-миш”лар ҳоритганда,
Юрагимни бир ғаламис оғритганда,
Йиғламокдан кўнгулгинам ор этганда,
Болаликка қайтгим келди, бир зумгина.

Изоҳ: Қор ёғиб турганлиги сабабли расмлар хирароқ чиқди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.