топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Янги йил шукуҳи дилларда

Мустақиллик майдонидан репортаж...
Жамият
Дўст-дўстни қутлайлик чин дилдан,
Дардларни чиқариб кўнгилдан.
Ҳол сўранг онаю, сингилдан,
Янги йил келмоқда, Янги йил!




















Кимларга шодлигу кимга бахт,
Кимгадир насия, кимга нақд.
Кимгадир мартаба, амал, тахт,
Янги йил келмоқда, Янги йил!
 
Янги йил барчага бахт берсин,
Дуога қўл очинг нақд берсин.
Тан-сиҳат, омонлик тахт берсин,
Янги йил келмоқда, Янги йил.


Мана яна юқорида айтиб ўтилганидек, Майдондаги давомли репортажимизни давом эттирмоқдамиз. Демак орадан бор-йўғи 1 соатгина вақт ўтган бўлса-да, бу ердаги жараёнга разм соладиган бўлсак, анчагина ишларнинг амалга оширилганлигининг гувоҳи бўламиз.
Энг қувончлиси, хали бир қатор ишлар турган бўлса-да, Майдон ҳозирдан «томошабинлар»га тўлиб бормоқда. Чунки ҳамма ЯНГИ ЙИЛНИ, ҚОРБОБОНИ, ҚОРҚИЗНИ, У ЕРДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ШОДИЁНАНИ СОҒИНГАН. Ҳамма интиқ, ҳамма кутяпти…
Ахир байрамлар ичида энг ажойиби, энг қизиғи, энг қизғиниям ўзи шу «АРЧА БАЙРАМИ»да! Бу байрамнинг тарихи ҳам, келиб чиқиши ҳам ўзига хос тарзда.

Энг ажойиби бу Арчанинг қад ростлаши ва уни безаш! Арчани чиройли ва бежирим қилиб безаш учун ҳам фантазия  ва тажрибани ишга солиш зарур бўлади.
 






































Ушбу суръатлар кун деярли ботиб бораётганда маҳоратли Фото мухбир Жасурбек Ўринбаев томонидан тасвирга олинди


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.