топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

2014 йил -Янги йил учун ташаббус бошланди

Мустақиллик майдонидан репортаж...
Жамият


Мана барчамиз бирдек орзиқиб кутаётганимиз янги 2014 йил ҳам остонада турибди. Сир эмас-ки ҳамма ундан ўз бахти, омади ва даромадни, асосийси оиласи, ўзи ва иши учун энг яхши йил бўлишини тилайди, умид қилади.


 


Мустақиллик майдонида  Президент арчасини ўрнатиш ҳар йили анъанага айланиб улгурган. Ҳадемай майдон эртаклар шаҳарчасига айланади қолади. Чунки майдонда кечадан қурувчиларимиз иш бошлаб юборишган. Улар имкон борича ўз маҳоратларини ишга солиб тез ва сифатли, қизиқарли ва қувноқ эртаклар майдончасини болажонларга тез кунда қуриб топшириш учун қўлни-қўлга бермай ғайрат билан ишлашмоқда.


 


Маълум-ки, майдондаги ҳар бир жараённи ёритиб бориш ҳам бугунннинг долзарб вазифаларидан биридир. Кузатиб бораётган бўлсангиз йилдан-йилга майдонда ҳар бир Янги йил олдида катта янгиликлар ва ўзгача ўзгаришлар қилиб борилади.


 


Мана бугунги Бош майдондаги қизғин ишдан айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Жараёнларни кузатиб боринг ва биз билан қолинг.


 


Суръатларни бўлим мутахассиси Д.Юсупов олган.



 


1 изоҳ

avatar
бир кунда шунча иш, хали кечгача катта ўзгариш бўлади. Эртагача-ку, бутунлай…
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.