топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+27.55
avatar

Ватан учун яшайлик

Батафсил

«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида оператив тактик машқлар бўлиб ўтди.

Ватан учун яшайлик

ҲАРБУ ЗАРБ ҚОНУНИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг «Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида оператив тактик машқлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев душман таҳдидини қайтариш ва уни яксон қилишга доир машқларни кузатиб, ҳарбий хизматчиларнинг реал шароитларга максимал даражада яқинлаштирилган ҳаракатлардаги иштирокини, жанговар шайлигини юқори баҳолади.

Қадр-қиммат тўғрисида

Ватан учун яшайлик
Аввало ўзингни ҳурмат қила бил!
ПИФАГОР

Бошқалар ҳузурида ҳам, пинҳона тарзда ҳам иснод келтирадиган иш қилма. Ўзингга нисбатан ҳурмат биринчи даражали қонунинг бўлмоғи керак.
ПИФАГОР

Инсон ўзини ҳурмат қилиши лозим.
М. ГОРКИЙ

Ўз қадр-қимматини билмасдан туриб, маънавий бойликка етишишни тасаввур қилиш қийин.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Ўз-ўзини ҳурмат қилмасдан туриб, ахлоқий поклик ва шахснинг маънавий бойлиги камол топмайди. Ўзини иззатлаш, ор-номус, ғурур, ўз қадр-қиммати
ни билиш туйғуси — туйғуларни янада нафис қилиб чархлайдиган сайқалтошдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Мустақиллик суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам пойдевори сифатида

Ҳар қандай давлат, ҳар қандай жамият ўз мустақиллигининг дастлабки босқичида ўз тараққиёт йўлини танлаб олар экан, бу йўл албатта унинг келажагини, ушбу давлат, унда истиқомат қиладиган ҳар бир инсон ҳамда инсонлар тақдирини белгилашда муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ўзбекистон давлати ўз мустақиллигининг йигирма икки йили мобайнида эришган ютуқлари ва марралари билан ҳеч муболағасиз ўз мустақил тараққиёт йўлидан собитқадамлик билан барқарор ривожланаётган келажаги буюк давлат эканлигини бугун нафақат бу жаннатмакон юртда яшаётган ҳар бир инсон, балки бошқа ривожланган, ривожланаётган давлатлар, халқаро жамоатчилик ҳам ҳайрат ва ҳавас билан эътироф этмоқда.

ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ (давоми)

Ватан учун яшайлик


Мен дунёга келиб сиздек мард, сиздек садоқатли халқни кўрмадим ҳам, эшитмадим ҳам. Сизлардан айримларингиз аллақачонлар мени, юртимизни, миллатимизни сотиб, душман тарафга қочиб ўтишингиз мумкин эди. Аммо буни қилмадингиз. Биронтангиз нону тузимизга хиёнат қилмадингиз, орқадан пичоқ урмадингиз. Мен, аввало, шунинг учун ҳам Яратганга шукроналар келтираман! Сизларга эса қуллуқ қиламан! Лекин энди вазият бошқача йўл тутишни тақозо қилаяпти экан, бу ҳам қисматда бор кўринади. “Таслим бўлсак, душман ўз ваъдасида туриб, аёлларимиз ва болаларимиз ҳаётини сақлаб қолар...” демоқдасиз сиз. Наҳотки, бисотимизда фақат шугина бир умид қолган бўлса?!.. Биргина шу умид!.. Наҳотки, сизнинг айтадиган бошқа гапингиз, ўзга таклифингиз бўлмаса?!.. – хирқироқ овоз билан хитоб қилди ҳукмдор...Халқдан эса садо чиқмади.



ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Ватан учун яшайлик


ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ (ҳикоя) Профессор Ҳ. Бобобековга


1.Баҳорда, атрофда ажиб бир уйғонишнинг ёқимли бўйлари уфура бошлаган тароватли бир айёмда, чўққи соқоли, ораста кийими ўзига чунон ярашган, қўл тегса, тилиб юборгудек қиррадор дўппи кийиб олган истараси иссиқ оқсоқол етти-саккиз ёшлар чамасидаги, ғайрати танасига сиғмай, қулай фурсат топдим дегунча ўзини ҳар ён уриб кўраётган чақмоқдек болакайнинг қўлидан маҳкам ушлаб олган кўйи мамлакатнинг бош шаҳрига келиб тушди. Отахон бошқа томонларга чалғимай, болажонни тўғри Хотира майдонига етаклади. Саккиз қиррали юлдуз ичра гуриллаб ёниб турган оловни айланиб ўтдилар-да, “Мотамсаро она” ҳайкали қошида бир муддат тўхтаб, эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг бобо қўлидаги гулдастани тутқазиб имо қилганди, зеҳнли набира уни бирпасда она пойига тўшаб қайтди.Кейин нақшинкор айвон томон юрдилар.


ВАТАН УЛУҒ, БУРЧИМ МУҚАДДАС!

Ватан учун яшайлик


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами йилдан йилга халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллаб, энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами сингари нишонланиб келинмоқда. Мустақил тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бирига айланган миллий армиямиз ташкил топган кунни улкан тантаналар билан нишонлар эканмиз, халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак эътибори, ҳурматини яна бир бор яққол ҳис қиламиз.


2014 йилнинг 9 декабрида Президентимизнинг «Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди. Мазкур муҳим ҳужжатга мувофиқ республикамиз бўйлаб Ватан ҳимоячилари куни «Ватан улуғ, бурчим муқаддас!» шиори остида нишонланади.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасида Қуролли Кучлар давлатимиз суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилиши белгилаб берилган. Мана шу тамойилнинг ўзидан ҳам кўриниб турибдики, биз мудофаа мақсадлари учун армия тузганмиз. Халқимизнинг ўз кучи, билими ва салоҳиятига таяниб, белгилаб олган тараққиёт йўлини, ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмаслик, ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаслик, бу дориломон кунларда маънавий ҳаққи бор аждодларнинг асрий орзу-ниятларини рўёбга чиқариш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун армия тузганмиз. Истиқлол берган бундай ҳуқуқларни ҳимоя қилолмайдиган миллат, халқ том маънода мустақил бўлолмайди.


“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллик байрами арафасида

Ватан учун яшайлик

 


Юрагида ўт бор, кўзларида чўғ,


қалби ифтихорга, ғурурга тўлиғ.


Ўғлим бор деганда асли армон йўқ,


Ўғлонлар асрайди асли Ватанни!


 


Опам деб, синглим деб, ота-онам, деб,


Сиғинган гўшам деб, қиблахонам деб.


Ҳар гарди олтиндан, гул остонам, деб,


Мард жонлар асрайди асли Ватанни!


 



Мардлар қўриқлайди Ватанни

Ватан учун яшайлик

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни



 


         Мамлакатимизда ҳар йили 14 январда, Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.


         Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак ва уларнинг ҳақларига дуо қилсак арзийди.



Жамият ривожида ёшларнинг ўрни

Ватан учун яшайлик

Бола туғилган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар боланинг комил шахс бўлиб шаклланишида муҳимдир. Энг асосийси, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, хис этади. Бу бежиз эмас, албатта Мамлакатимиз ёшлари бугун ҳаётимизнинг турли жабҳаларида шижоат билан фаолият юритишмоқдалар. Улар бугун талаба ва ўқувчи, ишчи ва шифокор, педагог ва инженер, бизнесмен ва тадбиркор. Ёшларимиз компъютер, интернет техникаси, бир нечта чет тилларини мукаммал эгаллаб, ривожланган давлатларда таҳсил олиб, жаҳон майдонига чиқмоқдалар.  Конституциямизда ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилган. Конституциянинг ХХIII боб, 117- моддаси (1.31.). га асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.


Илм-фан ривожига ҳисса қўшган кашфиётчи олимлар ва ихтирочилар ҳаёти

Ватан учун яшайлик

Вилгелм Рентген


Вилгелм Рентген (1845 -1923) Германиянинг кичикроқ қишлоқларидан бирида туғилди. У Цюрих политехникумида таълим олди. Кейинчалик Люцбург университетига келиб профессор унвонига эга бўлди ва Максвеллнинг электромагнитлар устидаги тадқиқотларини давом эттирди. Шу билан бирга Рентген турли газларнинг электр ўтказувчанлик хусусиятларини ўрганди.


В. Рентген 1895-йил анод ва катоддан иборат электродли вакуум трубкаларида тажриба ўтказаётиб бир қанча янги ҳодисаларни ва номаълум нурларни кузатади, тасодифан Рентген ўзининг қўл суялларнинг қора тасвирини пластинкада кўриб қолади. Бу нурларни ҳар қандай тўсиқдан, одам танаси, қоғоз, картон ва юпқа металл қатламларидан осонгина ўта олиш қобилияти борлигини аниқлади. Бошқа нурлардан ва қуёш нурларидан фарқли бўлган бундай кўзга кўринмас бу нурни тушунтириб бериш осон эмас эди, шу сабабли Рентган уни “Х- нур”, яъни келиб чиқиши номаълум нур, деб таърифлади. Кейинчалик олимлар бу нурни “Рентген нури” деб номлашди. Бу нур ҳозирги ҳаётида жуда кенг қўлланилмоқда, айниқса тиббиёт соҳасининг ривожига бу нурларнинг аҳамияти ғоят каттадир.


Ким эдигу ким бўлдик

Ватан учун яшайлик


Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим


 сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!”


И.А.Каримов


 


Жорий йилнинг 29 август  куни UZINFOCOM маркази мажлислар залида  Мустақиллигимизнинг 23 йиллик байрамини нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ким эдигу ким бўлдик” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.,


Давра суҳбатида мазкур мавзу бўйича маърузачи Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбар ўринбосари, фалсафа фанлари номзоди Тўраев Шавкат Нишанович таклиф этилди.


 


Маълумки, энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонлаш ва муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида бугунги кунда олиб бораётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини аввало биз танлаган тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий йўл эканини, янги демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида биз эришган ютуқ ва марраларнинг моҳияти ва аҳамиятини юртимиз аҳолиси ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англаш ташкил этишдан иборат.


 


Янги ўқув йили олдидан ўтказилган матбуот анжумани

Ватан учун яшайлик

 


Миллий матбуот марказида Халқ таълим вазирлигининг “Янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини оширишдаги  устувор вазифалар” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Анжуман бошланишидан аввал Тошкент шаҳри, Ҳамза туманидаги 198-умумтаълим мактаби фаолияти, янги ўқув йилига қилаётган тайёргарлик ишлари билан танишилди. Шундан сўнг матбуот анжуманлар залида янги ўқув йилига бағишланган матбуот конференцияси ўз ишини бошлади.


Термиз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ватан учун яшайлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри «Амир Темур» ордени билан мукофотлансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 август

Йилнинг муҳим янгилиги

Ватан учун яшайлик
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
 

 


Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:


 
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”

Султонов Нормўмин Намозович — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти Ўтбосаров Абдумўмин Абдумажитович — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали диктори Холиқова Муқаддас Шомақсудовна — Ўзбек миллий академик драма театри актёри


 
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”

Чоршанбиев Очил Элмуродович — Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси (бахши)


 
“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси”

Мадалиев Масуджон Маҳмудович — “Устазода” халқ санъати усталари корхонаси кандакор устаси Муротов Ҳабибиддин Тожиддинович — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста


“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”

Каримов Бахтиёр Рауфович — Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 90-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси


“Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи”

Иброҳимов Илҳом Абдуллаевич — “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Фарғона вилояти бўлими хонандаси


“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”

Абдуқодирова Шодия Дилшотовна — Ўзбек миллий академик драма театри актёри Атабаев Алишер Исроилович — Ўзбекистон Киноарбоблар бирлашмаси аъзоси, актёр Аҳмедов Элмурод Ғанишерович — Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Мақом” ансамбли хонандаси Аширалиев Фурқатбек Даврон ўғли — Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Мақом” ансамбли хонандаси Бекчанов Александр Сатимович — Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри вокал артисти Ғуломова Муҳаббат Юсуфовна — “Истиқлол” санъат саройи қошидаги “Тошкент зеболари” рақс ансамбли раққосаси Мигнарев Абдухалил Абдуллаевич — “Ўзбекфильм” киностудияси актёри Пиязов Женисбек Буркитович — Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқали театр-студияси опера хонандаси Раҳимова Дилноза Ҳакимовна — Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри


 


давомини манбадан ўқиш:

Энг улуғ, энг азиз байрам – ижодкорлар нигоҳида

Ватан учун яшайлик

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
 
Унда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиёт ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчилари, журналистлар иштирок этди. 
 
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков, Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори М.Ҳазратқулов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижодкорларнинг эркин ва самарали меҳнат қилиши, ўз қобилияти ва иқтидорини тўла намоён этиши учун барча имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлади.
 
Истиқлол йилларида бошқа соҳалар қатори илм-фан, маърифат, маданият ва санъат соҳаларини равнақ топтириш, халқимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, бой тарихимиз, бебаҳо меросимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримизни қайта тиклашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларда ижодкорларни навқирон авлодни ватанпарварлик, фидойилик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи юксак савияли, бадиий жиҳатдан мукаммал асарлар яратишга руҳлантириш, самарали меҳнат қилаётган юртдошларимиз меҳнатини эъзозлаш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Ғурурим, ифтихоримсан Ватан!

Ватан учун яшайлик

22.08.2014  Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги


«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: мустақилликнинг 23 йили» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди. 
 
Унда барча ижтимоий гуруҳ вакиллари, жумладан, ёшлар, пенсионерлар, турли миллат ва элат вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.
 
Тадқиқот шуни кўрсатдики, мамлакатимиз фуқаролари мустақиллигимизнинг 23 йиллигини кўтаринки кайфият, Ватандан ифтихор туйғуси ва келажакка ишонч руҳида кутиб олмоқда. Сўров қатнашчиларининг фикрича, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фуқароларимиз ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
 
Жамоатчилик фикрини ўрганиш давомида олинган натижалар ҳам бундан далолат беради. Фуқароларнинг 87,4 фоизи мамлакатимизда долзарб муаммоларни ҳал этиш учун зарур ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратилганини таъкидлаган. 86 фоиздан зиёди ўзи ва оиласининг ижтимоий мақоми юксалганини қайд этган бўлса, 70 фоиздан ортиғи ўз маълумоти даражасини оширган, ўз бизнесини ташкил этган ё фермер бўлган. 
 
Сўровда жамият ҳаётининг барча соҳаларида фуқароларнинг мамлакатимиз қўлга киритаётган ютуқлардан қониқиш ҳосил қилаётгани кузатилди. Тадқиқот доирасида қатнашчиларнинг 96,4 фоизи иқтисодиётимиз юқори ўсиш суръатлари ривожланиб бораётгани, 94,7 фоизи фуқаролар, аввало, пенсионерлар, болалар, хотин-қизлар ва ногиронлар юқори даражада ижтимоий ҳимояга олингани, 95,9 фоизи инсоннинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш даражаси ўсгани, 95,4 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилгани, 91,1 фоизи таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш самарадорлиги ошгани, 96,9 фоизи аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатилаётгани, 93,6 фоизи инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланаётгани ҳамда ҳимоя қилинаётгани, 92,3 фоизи атроф-муҳит, жумладан, ер, ичимлик сув, ҳаво мусаффолигини ҳимоя қилиш борасида юқори натижаларга эришилаётганини таъкидлади.
Мақоланинг давомини манбадан ўқиш

Мустақилликнинг 23 йиллигига тайёргарлик ишлари ҳақида

Ватан учун яшайлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримов 1 июль куни «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.


Унда  айтилишича, шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас санани — Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Ана шу улуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида бугунги кунда олиб бораётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини, аввало, биз танлаган тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий йўл эканини, янги демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш борасида биз эришган ютуқ ва марраларнинг моҳияти ва аҳамиятини юртимиз аҳолиси ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англаш ташкил этиши даркор.Шулар қаторида Ўзбекистонимиз барқарор суръатлар билан ўсиб бораётгани, қўлга киритган улкан натижаларимизни бутун дунё тан олаётгани, мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига муносиб ўрин эгаллаб олаётганини кенг ёритиш, бу ютуқларнинг асосий омили ва мезонини биринчи навбатда халқимизнинг дунёқараши, одамларимизнинг сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик фаоллиги тобора кучайиб бораётганида кўриш, ушбу ижтимоий-сиёсий жараёнларни ҳар томонлама асослаб бериш ва бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаш зарур.


Мустақиллик халқимизнинг ғурур ва ифтихори

Ватан учун яшайлик

Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги арафасида халқимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўли, эришилган улкан ютуқлари ва марралари, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ҳар томонлама чуқур англаш, яъни ҳаёт ҳақиқатини билиш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш муҳим вазифаларимиздан биридир. Бугунги кунда ҳар биримиз юксак ғурур ва ифтихор билан англашимиз лозимки, тарихан қисқа давр давлатимиз учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда, айниқса, давлат ва жамият қурилиши борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш даври бўлди. Мамлакатни ислоҳ этиш стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши барқарор тараққиётимизни узоқ йилларга таъминлади. Мустақил ривожланишнинг дастлабки даврида миллий давлатчилик ва барқарор тараққиёт пойдеворининг барпо этилиши асос бўлиб хизмат қилди. Энг муҳими, Мустақиллик – халқимизнинг ўз тақдирига эгалик қилиш ҳуқуқи, юртимиз бойликларидан Ватанимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш имконияти эканлиги бугунги кунда барчамиз англаган ҳақиқатдир. Мана шу саъй-ҳаракатлар туфайли бугун мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади. Истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўлимиз ва эришилган ютуқларимиз шу қадар улканки, улар жонажон Ўзбекистонимиз Мустақиллик даврининг бой ва сермазмун тарихини ташкил этади. Масалан, мамлакатимизда мустақиллик йилларида барпо этилган йирик ишлаб чиқариш иншоотлари – Қорақалпоғитсон Республикасидаги “Қўнғирот” сода ишлаб чиқариш заводи, Газли-Нукус газ қувури, Андижон вилоятидаги Асака автомобиль заводи, “Кварц” ойна ишлаб чиқариш заводи, Темир йўл вагонлари ишлаб чиқариш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қизилқум фосфорит комплекси, 3-гидрометаллургия заводи, Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон, Навоий-Учқудуқ, “Султон-Ўзбек-Мискин” янги темир йўллари, Самарқанд автомобил ишлаб чиқариш заводи, Жиззах аккумлятор ишлаб чиқариш заводи, Сурхондарё электр подстанцияси, Қашқадарё вилоятдаги “Таллимаржон” электр станцияси, “Шўртан” газни қайта ишлаш кимё комплекси, Тошкент вилоятидан “Янги Ангрен” иссиқлик электр станциялари, Хоразм вилоятидаги шакар ишлаб чиқариш заводи каби объектларнинг ўзи 100 дан ортиқ бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида тарихга эга. Шунингдек, мустақиллик йилларида республикамизнинг барча ҳудудларида қад кўтарган гўзал бинолар, саноат корхоналари, таълим муассасалари, спорт иншоотлари, янги қурилган, қайта реконструкция қилинган кенг ва равон автомобил йўллари, кўприклар, темир йўллари ва бошқа кўплаб ишлаб чиқариш иншоотлари шаҳар ва қишлоқларимиз ҳуснига-ҳусн қўшгани ҳолда, уларнинг ҳам ҳар бири мустақиллик йиллари тарихининг ажралмас қисмидир.



Мустақиллик юртининг баркамол фарзандлари

Ватан учун яшайлик


Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги муносабати билан:


 


Бугун халқимиз узоқ асрлар интилиб яшаган энг олий неъмати – эрк ва озодлик нашидасини сурмоқда. Мустақиллик йиллари том маънода инсон қадри юксак, манфаатлари ҳар нарсадан устун даврга айланди. Айниқса, юксак салоҳиятли, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш истиқлолнинг илк йиллариданоқ давлатимиз сиёсатининг устувор мақсадига айланган эди.Президентимиз ташаббуси билан ҳар йил қабул қилиб келинаётган Давлат дастурларида соғлом авлод масаласи алоҳида ўрин эгаллаб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши эса ушбу мақсаднинг амалий ифодаси бўлди. Йил бошидан буён дастур йўналишлари бўйича юртимизда, жумладан, шаҳримизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу мақсадда 18 миллиард 652,8 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди ва бу режага нисбатан 64,5 фоизни ташкил этди.


Шаҳримизда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, она ва бола саломатлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ушбу рақамлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Масалан, тижорат банклари томонидан ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун 1,6 миллиард, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва рўзғор ташвишларини енгиллаштириш мақсадида электр-маиший техника воситалари учун 400 миллион сўм истеъмол кредитлари, шунингдек, аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 миллиард 292 миллион сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Ҳозирги кунга қадар дастур юзасидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича шаҳар миқёсида 1859 та янги иш ўринлари яратилди.“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ижтимоий соҳаларда ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. – Ушбу йилда мактабларимизни 2319 нафар ўқувчи битириб, ўрта махсус таълимига йўл олишди, – дейди шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими раҳбари Диляра Тухфатуллина. – Шунингдек, 2600 нафар кичкинтойлар таълим муассасаларининг биринчи синфига қабул қилинади. Шаҳримиздаги 18 та мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш мақсадида 1 миллиард 14 миллион сўм ҳамда 33 тасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 165 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Умумтаълим мактабларининг чет тиллар хоналарини 1-4-синфлар учун 7 та замонавий ахборот коммуникация, ўқув қуроллари ва техник жиҳозлар жамланмаси, 5-9-синфлар учун эса 14 та ўқув синфларини компьютер жамланмаси билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. 


Соғлом бола тушунчаси, аввало, соғлиқни сақлаш тизими зиммасига улкан вазифаларни юклайди. Шаҳримиз тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан оилавий поликлиникалар тиббиёт ускуналари, компьютер жамланмалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланди. – Шаҳар бўйича 50437 нафар болалар йод тақчиллиги касаллиги бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, 274 нафар бола гепатит А га қарши, миллий эмлаш календарига мувофиқ 98,5% контингентни профилактик эмлаш билан қамраб олинди, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори Нуриддин Шайманов. – 6 нафар туғма маймоқлик билан “Д” назоратидаги бола Бухоро шаҳрига Германиянинг Фреденздорф университетининг малакали мутахассислари кўригига амалиёт ўтказиш учун юборилди. Шунингдек, 14 нафар кам таъминланган оилалардаги имконияти чекланган ва ногирон болалар Корея Республикасининг ИНХА госпитали мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди. Ҳа, соғлом фарзанд нафақат оила қувончи, балки жамият таянчи, миллат эртасидир. Она ва бола саломатлигини сақлашнинг яна бир муҳим жиҳати уларни спортга жалб қилиш эканлигини инобатга олган ҳолда, аёллар ва қизлар спортини ривожлантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари ҳам шунчалик муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда бугун шаҳримизда “Аёллар спорт фестивали”, уй бекалари ўртасида “Гимнастика барча учун”, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи”, “Соғлом она – соғлом бола” каби спорт мусобақалари босқичма-босқич ўтказилмоқда. – Соғлом турмуш тарзига йўналтирилган кўрик-танловлар, тадбирлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, спорт ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини тубдан яхшилашдан мақсад болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом ҳаёт сари етаклаш, иқтидор ва интилишларини юзага чиқариш, янги истеъдод эгаларини кашф этишдан иборатдир, – дейди шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ғулом Раҳматуллаев. – Бугунги кунгача жойларда шу мақсадга қаратилган 50 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим саналардан бири ҳисобланувчи улуғ байрам – Мустақиллигимизга ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу байрамни кўтаринки кайфиятда қарши олиш, унга бағишланган барча тадбирларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга ҳаракат қилаяпмиз. Зеро, фарзандларимизга кўрсатилаётган барча ғамхўрликлар, яратилаётган кенг имкониятларнинг барчаси истиқлол шарофатидандир. Бугун “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида шаҳримизда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар бесамар кетмаяпти, албатта. Бундай эътибордан руҳланган ўғил-қизларимиз ўзларининг турли соҳалардаги эришаётган ютуқлари билан ҳар дақиқа қалбимизни фахрга тўлдираётганлиги ҳақиқатдир. Чиндан ҳам, мустақиллик туфайли бугун ўзбек фарзандлари қай даражада фаол ва илғорликларини, кучли билим ва иқтидор эгаси эканликларини юқори натижаларда дунёга намоён этмоқдалар. Гўзал ва обод Ватанимизни бундан-да яшнатиш, тараққий эттириш эртамиз давомчиларининг қўлида. Шундай экан, соғлом авлодни камолга етказиш нафақат давлатимизнинг, ҳар биримизнинг улуғ мақсадимизга айланмоғи лозим.


Нигина МАТРАСУЛОВА,


мухбир

Мустақиллик-улуғ неъмат

Ватан учун яшайлик

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан юртошларимиз билдирган фикрлари:


 


Мустақиллик шарофати билан миллий ва диний қадриятимизга кенг йўллар очилди. Яратганнинг бизга ато этган неъмати бўлган Ватанимиз Мустақиллигининг бу йил йигирма уч йиллигини нишонлаш арафасидамиз.


Мустақилликдан олдин шўролар даврида миллий ва диний қадриятларимиз шафқатсиз таъқиб ва таъқиқларга учраган эди. Шўролар даврида илмли кишилар  шафқатсиз таъқиб қилинди, мадрасалар эшигига қулф солинди, масжидлар омборхоналарга айлантирилди. Халқимизнинг ҳайит ва наврўз каби миллий ва диний байрамларини нишонланиш тақиқлаб қўйилди.  Инсонларнинг қадр-қиммати, шаъни-ор номуси топталди. Мана шундай шафқатсизликларга қарамасдан халқимиз ўз миллий ва диний қадриятларига содиқ қолди. Мамлакатимиз Президенти И. Каримов ўзининг  “Юксак маънавият-енгилмас куч ” асарида:“ Ҳар қандай шафқатсиз таъқибларга қарамасдан, халқимиз барибир муқаддас динимизга содиқ қолди. Шунинг ўзиёқ динни, инсон, халқ ва жамият ҳаётидан асло ўчириб бўлмаслигидан яна бир бор далолат беради”дейди.