топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+18.71
avatar

Milliy qonunchilik inson manfaatlari va farofon turmush kafolati

Батафсил

Давлат харидларини амалга оширишда коррупция ҳолатларининг олди олинади

Milliy qonunchilik inson manfaatlari va farofon turmush kafolati
Қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига шарҳ эълон қилинди

Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни қўллашга асосланган инновацион ёндашувларни жорий этиш бугунги кунда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Адолат-барча эзгуликлар манбаи

Milliy qonunchilik inson manfaatlari va farofon turmush kafolati
Қонунчилик
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келганига алоҳида урғу берилди.

Дарҳақиқат, адолат туйғусини халқимиз азалдан юксак қадрлаб, уни ҳамма нарсадан устун қўяди. Шунинг учун ҳам жамиятда барқарор мувозанатнинг, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашининг муҳим шарти бўлган бу одиллик тамойилини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш давлатимиз томонидан биринчи даражали вазифа сифатида қўйилмоқда.

Шарҳ. Юридик таълимда қандай ўзгаришлар бўлди?

Milliy qonunchilik inson manfaatlari va farofon turmush kafolati
Қонунчилик
2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот берилганди.