топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+2012.72
avatar

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази

Батафсил

Қусам ибн Аббос

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф (розияллоҳу анҳу) – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакиваччалари, у зотга қиёфаси жуда ўхшаш беш саҳобанинг бири, Ҳасан ёки Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)га эмикдош. Тахминан ҳижрий 4 (626 милодий) йили таваллуд топган.

Масжиди Калон

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Масжиди Калон иншооти ўрта асрларнинг ноёб меъморчилик намунаси бўлиб, унинг ўрнида дастлаб қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Жума масжиди бунёд этилган. Шайбонийлар даврида эса у Масжиди Калон сифатида қайта қурилди. Масжиднинг ҳозирги кўриниши Шайбонийлар сулоласига мансуб хонлар томонидан бунёд этилган.

Мадраса

Мадраса мусулмонларнинг ўрта ва олий ўқув юрти ҳисобланиб, уламолар ва мактабдорлар, яқин ва ўрта шарқ мамлакатларида давлат идоралари хизматчиларини ҳам тайёрлайди. VII-VIII асрларда ислом дини уламолари шариат масалаларини шарҳлаб бериб турадиган марказ сифатида араб давлатларида пайдо бўлган. IX-XIII асрларда ислом динига эътиқод қилувчи мамлакатларда жумладан Ўрта Осиёда тарқалган. Мадрасаларда миллий зиёлийлар тайёрланган. Абу Бакр Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро  тарихи” асарида айтиб ўтилган 937 йилги ёнғинда зарар кўрган “Форжак” мадрасаси Ўрта Осиёдаги дастлабки мадрасалардандир.

Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний ҳаёти ва илмий мероси

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
 Нуриддин Собуний Бухоронинг кўзга кўринган ҳанафий ва мотуридийликни тарқалишига ҳисса қўшган уламоларидан бири бўлиб, унинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр, куняси Абу Муҳаммад. Кўпинча табақот китобларида унинг исмига “Имом” ва “Нуриддин” лақаблари қўшиб айтилади. Каломга оид манбаларда эса унинг исмини кўп ҳолларда “Нуриддин Собуний” деб зикр қилишган[1]. Таниқли файласуф ва олим Фахриддин Розий уни “Нур Собуний” деб айтишни яхши кўрган.

Маънавий иммунитетни шакллантиришнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги роли

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида,

Суицид: сабаб ва оқибат

Иргаш Даминов,
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий
маркази бош мутахассиси
 
Суицид(лотинча sui caedere— ўзини ўлдирмоқ) — ихтиёрий, мустақил ва кўнгилли равишда ўз жонига қасд қилиш. Бу амалга ошса ҳам, ошмаса ҳам, суицид ҳисобланаверади. Ўз жонига қасд қилиш шу шахснинг ўзи томонидан ёки унинг талаби билан ташқи таъсир остида юз бериши мумкин. Инсон ўз жонига қасд қилганида кўпинча, осиш, ёқиш, томирларини кесиш ёки кўп миқдордаги дориларни истеъмол қилиш усулларидан фойдаланади. Ташқи таъсирда эса асосан томирга инъекция юбориш усули кенг тарқалган. Уларнинг муайян фарқли жиҳатлари бўлсада, аммо якун бир. Буларнинг ҳар иккиси диний нуқтаи назардан инкор этилган, қайтарилган.

Имом Бухорийнинг “АЛ АДАБ АЛ-МУФРАД” асари ҳақида

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
 
Олимхон Юсупов,
Манбашунослик бўлим бошлиғи
 
 
Имом Бухорий машҳур «Жомеъус-саҳиҳ» китобларида ҳам «Китобул адаб» деган қисм очиб, унинг ичида одоб-ахлоққа оид ҳадиси шарифлардан бир юз йигирма саккиз бобда уч юздан ортиғини келтирганлар.

Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақида бошқалар

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Абдуллоҳ ибн Муборак илмда улкан бир уммон эди. У ўша замонда ривож топган ҳар қандай илмнинг чўққисига етишган бўлиб, аксар тадқиқотчилар ўша илм бўйича манба сифатида фақат унга мурожаат қилардилар. Шу муносабат билан Абдуллоҳ ибн Муборак хусусида уламолар айтган сўзларидан баъзисини келтириб ўтамиз:
Молик ибн Анас: “Ибн Муборак Хуросоннинг фақиҳидир”.

Абдуллоҳ ибн Муборак

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
 
 
“Ер юзида Абдуллоҳ ибн Муборакка ўхшаши йўқдир. Аллоҳ таоло нимаики яхшилик хислатларини яратган бўлса, уларнинг барчасиниАбдуллоҳ ибн Муборакка берганлигини билдим”.
Исмоил ибн Иёш
       
Ислом маданияти ва тамаддуни тарихида унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб алломалар ўтган бўлиб, уларнинг энг улуғларидан бири буюк имом мақомига эришган аллома Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийдир. Бу мўътабар зот ғоят кенг мушоҳадали илм соҳиби бўлиш билан бирга изчил ва ҳаётбахш амалий фаолияти билан ҳам шуҳрат қозонган.

Маҳбубийлар сулоласи

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Барот Амонов,
Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими бош мутахассиси
 
Ўрта Осиёлик фақиҳларнинг ҳар бири ўз илмий услуби ва яшаган даври шароитига қараб ислом ҳуқуқи, айниқса, ҳанафий мазҳаби ривожи йўлида унутилмас хизматлар қилиб, ўзларидан барҳаёт асарлар қолдирганлар. Бухоролик фақиҳлар фиқҳ илми ривожланган даврдан бошлаб усулу-л-фиқҳ ва фуруъу-л-фиқҳда муҳим ва эътиборга лойиқ асарлар ёзиб келдилар.

Убайдуллоҳ  ибн Масъуд Cадр-аш-шариъа ва унинг асарлари

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Барот Амонов,
Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими бош мутахассиси
 
Бухоролик фақиҳлар фиқҳ илми ривожланган даврдан бошлаб усулу-л-фиқҳ ва фуруъу-л-фиқҳда муҳим ва эътиборга лойиқ асарлар ёзиб келдилар.

Абдуллоҳ Доримий (789-869 й.)

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Қодирхон Маҳмудов,
Имом Бухорий халқаро маркази
Манбашунослик бўлими мутахассиси
 
Олимнинг тўлиқ исми – Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий Доримий 181/789 йилда Самарқанднинг қадимий мавзеларидан бири Дорамда таваллуд топган.

Матнни англаш сирлари

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
         Матнни ўрганиш ва талқин қилиш узоқ ўтмишга бориб тақалади. Шарқда бу борада қандай йўналишлар бўлган, деган савол қизиқарли кузатишларни келтириб чиқаради. Шарқ мумтоз адабиётини чуқур англаш  диний билимларсиз мумкин эмас. Бу борада балоғат илми Ғарб адабиётидаги риторика билан деярли бир хил моҳиятга эга. Айнан шу жиҳатлар матн талқини тарихи билан узвий боғлиқ. Аслида, балоғат Қуръони каримни тафсир қилувчи олимларга зарур илм бўлиб, у, ўз навбатида, маоний, баён ва бадеъ кабиуч турга бўлинади. Улар чиройли ва маъноли сўзлаш ҳамда ёзишнинг илми сифатида ижодкор аҳлига турфа хил қоида (норма-меъёр)ларни ҳам белгилаган. Масалан, маонийда маъно ифодалаш учун жумлалар тузишда сўзларнинг хоссалари ўрганилади; баёнда жумлаларнинг тузилиш хоссалари

Мумтоз адабий манбаларни ўрганиш 

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
           Манбалар – хоҳ улар тошбитиклар бўлсин, хоҳ қўлёзмалар бўлсин ёки литографик нашрлар бўлсин – ўзи мансуб даврнинг инъикосидир. Ватанимиз қўлёзма хазиналарида сақланаётган минглаб қўлёзма ёдгорликлар улуғ аждодларимизнинг тафаккури, ўйу-туйғулари, илму маърифатлари, орзу ва армонларини мужассам этган битмас-туганмас хазинадир. Ушбу манбаларга нечоғлик ёндашиш ва қай йўсинда тадқиқ этиш муаммоси ҳамма даврларда ҳам долзарб бўлган. Хусусан, собиқ мустабид совет даврида бу манбаларни ўрганиш юзасидан айрим ишлар амалга ошган бўлсада, ушбу нодир ёзма намуналарга фақат бирор бир асарнинг манбаси сифатидагина баҳо бериш анъана тусини олган эди.

Абу Мансур Мотуридий ва унинг ақидавий қарашлари.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Абу Мансур Мотуридий тўлиқ исми Муҳаммад бин Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур ал-Мотуридий ас-Самарқандий (853 йил туғулиб 944 йилда вафот этган) – имом, фиқҳ олими, мутакаллим, мотуридийлик таълимоти асосчиси. Имом ал-ҳуда (Ҳидоятга етакловчи имом), Имом ал-мутакаллимин (мутакаллимлар имоми), Раис аҳли сунна вал-жамоа (Аҳли сунна вал-жамоа раиси), Ал-Имом аз-зоҳид (Зоҳид имом), Мусаҳҳиҳ аҳли сунна вал-жамоа (Аҳли сунна вал-жамоа мусаҳҳиҳи),  каби лақаблар билан улуғланган. Номи Самарқанд яқинида жойлашган Мотурид қишлоғига нисбат берилган.

Ёшларнинг бўш вақтини маданий ташкил этишда ахлоқий қадриятларнинг ўрни

Бугун биз ахборот асрининг энг мураккаб даврида яшамоқдамиз. Бу даврнинг мураккаблиги шундан иборатки, атрофимизни ўраб олган турли мафкура ва ғояларнинг асл моҳиятини англай олишимиз, уларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини ажрата олишимиз, уларга ўз муносабатимизни билдира олишимиз керак бўлади. Ахборот майдонида эркин фаолият олиб бораётган ёшларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдалана олишларига замин яратиш фуқаролик жамияти ҳар бир аъзосининг биринчи галдаги вазифасидир.

 Сельское хозяйство Узбекистана

 
 
Узбекистан занимает второе место в мире по экспорту хлопка-волокна и входит в десятку крупнейших стран — производителей шелка-сырца, является одним из лидеров по производству каракуля, а также в последние годы значительно увеличил производство и экспорт плодоовощной продукции.

Инвестиционная деятельность Узбекистана

Инвестиции – необходимый элемент экономического роста. Отсюда привлечению инвестиций придается первостепенное значение, это является сквозным приоритетом развития.  Инвестиции в экономику страны осуществляются из различных источников, в том числе государственного бюджета, сбережений предприятий, населения и  иностранных инвесторов. Инвестиции государства за счет инвестиционных сбережений, а  также внебюджетные инвестиции и иностранные инвестиции под гарантию государства составляют группу централизованных инвестиций.

Промышленность

Узбекистан  является одной из индустриально развитых республик Центрально-азиатского региона. Около четверти всего ВВП республики формируется в промышленности.
Благодаря структурным реформам и активной промышленной политике в Узбекистане за годы независисмости была достигнута энергетическая и продовольственная самообеспеченность, созданы новые отрасли промышленности: автомобилестроение, нефтегазохимия, нефтегазовое машиностроение, промышленность современных строительных материалов,  железнодорожное машиностроение, бытовая электроника, фармацевтика, современная пищевая и текстильная промышленность. Промышленное производство за этот период увеличилось в 4,6 раза.

Малый бизнес Узбекистана

В последние годы малому бизнесу и частному предпринимательству отведена приоритетная роль в условиях модернизации и структурной перестройки экономики для достижения устойчивого экономического роста. Малое предпринимательство стало ведущим сектором национальной экономики с высокой социальной значимостью. Поэтому поддержка и стимулирование малого бизнеса получают новое развитие.