топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Яхши пойабзални қандай танлаш мумкин? 8 та оддий маслаҳат

Maslahat.uz
Оёқларингиз толмаслиги ва оғримаслиги учун пойабзални қандай танлаш кераклигини билиб олинг. «Lifehacker.ru» сизга пойабзал дўконида адашмаслик сирларини ўргатади. 
— Пойабзални куннинг иккинчи ярмида сотиб олган яхшироқ, чунки одатда кечга бориб оёқлар озгина шишади. Эрталаб сотиб олинган пойабзал кечқурун оёқни сиқиши мумкин.
— Пойабзални ўлчаб қўришдан аввал у билан бирга кийишни режалаштираётган пайпоқни кийинг. Мисол учун, кроссовкаларни синаб кўриш учун капрон пайпоқ киймаслик керак.
— Агар оёқларингиз турли узунликка эга бўлса, пойабзални катта оёқнинг ўлчамига қараб олинг.
— Оёқнинг катта бармоғи ва пойабзал учи орасидаги масофа тахминан 0,5-1,5 см бўлиши керак.
— Пойабзални кийиб дўконда юриб кўринг. Пошнанинг мустаҳкамлигини текширинг. Пошна ҳеч қаерга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилинг. Келажакда пойабзал «ташлаши» ёки юмшоқ бўлишига умид қилмаган яхшироқ. Бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.
— Пойабзалнинг ўлчамига урғу берманг. Турли ишлаб чиқарувчиларда ўлчам ҳам фарқли бўлиши мумкин. Ўз ҳиссиётингизга ишонинг.
— Оёғингизда қадоқ пайдо бўлмаслиги учун дарҳол пойабзални ичкари томондан текшириб кўринг, сизнинг юришингизга тўсқинлик қиладиган бирон-бир нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
— Пойабзал пошнаси сирпаниб кетмаётгани ҳамда сиз танлаган оёқкийим юраётганингизда яхши амортизация бераётганини текширинг.
манба
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.